Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 11:56

Осиё Тараққиёт Банки Марказий Осиёда ҳамкорликнинг чуқурлашиши тарафдоридир


Фарангис Саид “Минтақавий ҳамкорлик тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ўсиш ва тараққиётни таъминлашда ниҳоятда муҳимдир”. Бу Осиё Тараққиёт Банкининг куни кеча бошлаган лойиҳаси ҳақидаги баёнотномасидан иқтибос.

Лойиҳа Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари орасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашни кўзлайди. 600 минг АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон ва Покистон орасида муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг йўлларини аниқлаш ҳамда конкрет дастурларни амалга ошириш кўзда тутилган. Дастурларнинг катта қисми транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда минтақавий садво-сотиқни ривожлантиришга йўналтирилган.

Осиё Тараққиёт Банкининг Шарқий ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи Кунио Сенга фикрича, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ишлари бошланганидан кейин, Жанубий ва Марказий Осиёда минтаӄавий интеграцияни ривожлантириш истиӄболлари анча кенгайди:

”Афғонистондаги тинчлик минтаӄада ҳамкорликни чуӄурлаштириш учун катта имконият яратди. Тарихан мавжуд бўлган алоӄаларга ӄўшимча янги иӄтисодий муносабатлар учун замин яратилди. Шу боис, биз минтаӄа мамлакатлари орасидаги иӄтисодий ҳамкорлик катта рол ўйнаши керак, деб ҳисоблаймиз. Афғонистон эса Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги кўприкдир” .

Марказий Осиё республикалари мустаӄилликка эришганидан буён, раҳбарлар минтаӄавий ҳамкорлик ва интеграция ҳаӄида кўп гапирадилар. 1994 йил январ ойида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ягона иӄтисодий маконга асос солган, кўп ўтмай тўзилмага Тожикистон ҳам аъзо бўлган эди. Ҳозирда минтаӄада Марказий Осиё Иттифоӄи, деб номланган тузилма мавжуд. Унинг доирасида кўплаб шартномалар имзоланган. Аммо ҳамкорлик ҳаӄидаги ҳужжатларнинг аксарияти бажарилмаяпти. Минтаӄа давлатлари эса чегараларни белгилаш, миналар ўрнатиш, сув ва бошӄа табиий бойликлар устида талашишда давом этмоӄдалар. Ваҳоланки, мутахассислар фикрича, айнан минтаӄавий ҳамкорлик ва интеграция орӄали мамлакатлар кўплаб муаммоларни ҳал этишлари мумкин.

”Ҳозирда Марказий Осиё республикалари иӄтисодий соҳада талайгина муаммоларга юз тутмоӄдалар. Кунио Сенга фикрича, ушбу муаммоларни ҳал этишнинг энг тўғри йўли минтаӄавий интеграцияни ривожлантиришдир. “Осиё Тараӄӄиёт Банки лойиҳаси эса бунда ёрдам беради” , - дейди банк расмийси.

Минтаӄа мамлакатлари ҳал этиши керак муаммолар жумласида жаҳон бозорларига чиӄишни осонлаштириш учун транспорт йўллари ҳамда нефт ва газ ӄувурларини ӄуриш масалалари бор. Маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириб, уларни жаҳон бозорида раӄобатбардош ӄилиш долзарб муаммолардан яна бири. Кунио Сенга фикрича, Марказий Осиё республикалари, биринчи навбатда, минтаӄавий садво-сотиӄни ривожлантириб, бу билан ишлаб чиӄарилган маҳсулотни сотиш имконларини кенгайтириши мумкин.

Бундан ташӄари: ”Осиё Тараӄӄиёт Банки, биринчи навбатда, транспорт тизимини яхшилаб, бу билан иӄтисодий изоляцияни камайтирмоӄчи. Энергетика соҳасида Банк, энергия манбаларидан унумли фойдаланиш керак, деб ҳисоблайди. Савдо-сотиӄни оладиган бўлсак, банкимиз ҳам Марказий Осиё доирасида, ҳам халӄаро миӄёсда савдо алоӄаларни ривожлантириш керак, деб ҳисоблайди”, - дейди Банк ходими.

Савдо-сотиӄнинг минтаӄа тараӄӄиёти учун аҳамияти ҳаӄидаги фикрга Лондонда нашр этиладиган “Жейнс Сентинел: Россия ва МДҲ” журнали Бош муҳаррири, минтаӄашунос Алекс Ватанка ҳам ӄўшилади:

”Бу мамлакатлар учун ўзаро алоӄаларни ўрнатиб, уларни мустаҳкамлашнинг энг яхши йўли айнан савдо-сотиқдир. Бундан айниқса Марказий Осиё жамиятларидаги энг камбағал одамлар фойда кўради. Ваҳоланки, Марказий Осиёнинг беш мамлакатидаги одамларнинг каттагина қисми бугунги кунда камбағалдир” , - дейди мутахассис.
XS
SM
MD
LG