Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:47

Ҳоким митинг ўтказишга рухсат берди


Хабарларга кўра, Тошкентда 30 июлда содир этилган портлашлардан сўнг Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча нодавлат ташкилотлар “Биз терроризмга қаршимиз” шиори остида митинг ўтказилишига рухсат сўраб, вилоят ҳокимига мурожаат этган. Бу мурожаатга ижобий жавоб қайтарилган.

“Халқпарвар” нодавлат ташкилоти раҳбари Содиқ Қироновнинг сўзларига қараганда, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг бундай ташаббус билан чиқишига маълум сабаблар бор. Тошкентдаги портлашлар сўнг айрим туманлар ҳокимлари маҳалла фуқаролар йиғини раисларига ўз ҳудудида яшовчи инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини қаттиқ назоратга олишни буюрган. Бу эса баъзи раҳбарлар террорчи ва ҳуқуқ ҳимоячисининг фарқига бориб етмаётганини кўрсатади.

“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, портлашлардан сўнг терроризмга қарши кураш мавзусида расмий тадбирлар ўтказилмоқда. Аммо бу йиғилишларда терроризмнинг асл моҳияти очиб берилмаётир.

С.Қироновнинг таъкидлашича, терроризмга қарши курашнинг энг самарали усули ошкораликдир. Бироқ Ўзбекистонда ошкоралик бўлмагани сабабли портлашлардан сўнг кишилар орасида миш-мишлар кўпайди.

М.Тожибоевнинг билдиришича, вилоят ҳокимлиги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ички ишлар бошқармаси билан келишилган ҳолда “Биз терроризмга қаршимиз” шиори остида митинг ўтказишига рухсат берган.

Вилоят ИИБ жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи Рустам Абдуллаев митинг ўтказилишига рухсат этилгани, бунинг учун ҳуқуқ ҳимоячилари билан биргаликда махсус дастур тузиш топшириғи берилганини тасдиқлади. Унинг айтишича, дастур митингга сиёсий тус берилиши олдини олиш мақсадида тузилмоқда.
XS
SM
MD
LG