Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари учун 600 миллион сўмга яқин маблағ сарфланган. Барча харажатлар ҳомийлар ҳисобидан қопланган.
Вилоят журналистлари уйининг тантанали очилиш маросимида вилоятдаги барча ОАВ ходимлари, кекса журналистлар иштирок этди. Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вилоят журналистларини янги бинога эга бўлгани билан табриклади.
Янги бинода ишлаш учун жуда яхши шароитлар яратилган. Барча хоналар жиҳозланган.
Маросимда қатнашган вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев журналистларнинг нафақат иш, балки яшаш шароитини ҳам яхшилаш лозимлигини, лекин шу вақтгача вилоятда бунга ҳеч ким эътибор бермаганини таъкидлади.
“Баъзи раҳбарларга журналистларга уй бериш лозимлигини айтсам, ўзини четга олади. Булар сўрамаслиги керак, балки ўзимиз ижодкорларга, жумладан, журналистлар, ёзувчилар, олимларга уй беришимиз лозим”, - деди ҳоким.
“Қашқадарё” газетаси бўлим мудири Намоз Аҳмедовнинг айтишича, адолатли, тўғри фикрни ҳамма тан олади. Лекин одамларнинг дардини топиб, айта билиш лозим.