Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:12

Ўзбекистон Интернет оммалашяпти, лекин…


Зикрилло Ишонч Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг октябрига келиб мамлакатда Интернетдан фойдаланувчилар сони 610 мингга етган.

Бу рақам нуфуси 25 миллиондан ортиқ Ўзбекистонда аҳолининг бор-йўғи 3 фоизга яқини Интернет хизматидан фойдаланаётганидан дарак беради.

Кузатувчи Жалолиддин Тангриқуловнинг сўзларига қараганда, аҳоли Интернетдан кам фойланаётгани учун жуда кўп ахборот ва маълумотлардан бебаҳра қолмоқда. Интернетдан фойдаланувчиларнинг асосий қисми шаҳарларда яшайди. Қишлоқларга эса Интернет етиб бормаган.

Ж.Тангриқуловнинг таъкидлашича, Интернетдан фойдаланувчиларнинг катта қисми Европа миллатлари вакиллари ҳисобланади. Улар сўз эркинлигини яхши тушунади ва бўлиши мумкин бўлган тазйиқлардан қўрқмайди. Кўпгина ўзбеклар эса гапирадиган гапи иши ва оиласига таъсир қилишини ўйлайди. Шунинг учун улар эркин ахборот манбаи бўлмиш Интернетдан камроқ фойдаланишга ҳаракат қилади.

Ж.Тангриқуловнинг фикрича, сўнгги уч йилда мамлакатда Интернет хизмати баҳоси бирмунча пасайган. Бироқ ҳукумат томонидан ўрнатилган кучли назорат, иқтисодий ночорлик, тил билмаслик Интернетдан фойдаланиш даражаси ўсишига тўсқинлик қиляпти.
XS
SM
MD
LG