Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:58

Булоқбошига ўғри оралади


Турғунбек Андижоннинг Булоқбоши туманида уй ҳайвонларини ўғирлаш кўпаймоқда. Жабрланувчилар ҳуқуқ-тартибот органларидан нажот топа олмай, инсон ҳуқуқлари ташкилотларига мурожаат қиляпти.

31 январь куни “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг Булоқбоши тумани бўлимига тўрт фуқаро ариза билан мурожаат қилди.

Аризачилардан бири, Ширмонбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 75 ёшли Сотволди Қўчқоровнинг сўзларига қараганда, ўтган йили 12 декабрга ўтар кечаси 6 қўйи ўғирлаб кетилган. Ички ишлар вакилларига мурожаат қилган бўлса-да, ҳалигача қўйлар топилгани йўқ.

Жабрланувчилардан бири 70 ёшли Акрамжон Ҳожибобоев ўтган йил 2 ноябрда 2 қўйидан айрилганини билдирди.

Ширмонбулоқнинг Зарғалдоқ маҳалласида яшовчи Ҳошим Будиқовнинг 9 қўйини ўғрилар бир кечада ўмариб кетган.

“Бу ҳақда милицияга хабар бердик. Уч киши келди. Терговчи шу маҳалла йигитларини уриб-сўкиб бўлса ҳам бўйнига қўйиб беришини айтди. Мен маҳалладошларимга мажбурлаб айб қўйилишини истамадим ва ариза беришдан бош тортдим. Шундан кейин улар ҳам бошқа кўринмади. Мен маслаҳат сўраб, “Эзгулик”ка мурожаат қилдим”, - деди Ҳ.Будиқов.

Суҳбатдошларнинг билдиришича, Ширмонбулоқда сўнгги ойларда ўнлаб оилаларнинг моллари ўғирлаб кетилган. Лекин бирортаси топилмаган.

Уларнинг фикрича, ўғирлик кўпайиб кетаётгани туманда электр энергияси кечалари узиб қўйилаётганига ҳам боғлиқ. Бу эса ўғриларга яхшигина шароит яратиб беради.
XS
SM
MD
LG