Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:37

Айдаркўл тошиш арафасида


Басира Навоий вилоятида жойлашган Айдаркўл сув омборида сув ҳажми кескин ошиб кетиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Сув омбори яқинида жойлаган қишлоқлар аҳолиси хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

Хабарларга қараганда, 11 февраль куни Айдаркўл сув омбори ҳудудида сув тошқини хавфи вужудга келган. 16 февраль куни эса сув омбори яқинидаги Боймурод қишлоғи аҳолисини бошқа жойга кўчириш ҳаракатлари бошланган. Бу қишлоқда 345 оила истиқомат қилади. 20 февралгача 302 оила хавфсиз жойга кўчириб бўлинган.

Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларининг таъкидлашича, сув омборида сув ҳажми ошиб кетиши ва сув тошқини хавфи деярли ҳар йили кузатилади. Қолаверса, Қозоғистоннинг Чордара сув омборидан ортиқча сув Айдаркўлга ташланаётгани тошқин хавфини янада кучайтиряпти. Сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида Айдаркўлда тўғон ҳам қурилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, сув тошқинлари хавфини камайтириш мақсадида илгари қурилган тўғонлар бугунги кунда талабга жавоб бермайди. Аксинча улар бу хавфни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Чунки кўп сув тўпланганда бу тўқонлар чидаб беришига ҳеч ким кафолат бермайди.
XS
SM
MD
LG