Ушбу компания ўтган йил апрелда “Тошкентсут”нинг 76,8 фоиз акциясини сотиб олган эди. Бироқ шу пайтгача Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори қабул қилинмагани сабабли иш жойидан силжимаётган эди.
“Тошкентсут” комбинати бир вақтлар кунига 300 тоннадан ортиқ сутни қайта ишларди. Бироқ бу ерда иш тўхтаб қолганига анча бўлган. Унинг ходимлари эса муддатсиз таътилга чиқариб юборилган.
Комбинатдаги айни пайтдаги вазият ҳақида мутасаддилардан зиғирча ҳам маълумот олишнинг иложи бўлмади. “Ўзгўштсутсаноати” уюшмаси мутаддиларидан бири Йўлқун Иноятович эса “Озодлик” мухбирини маълумот сўрагани учун уришиб ҳам берди.
Мутасаддилар кўмагисиз олинган маълумотларга кўра, “Тошкентсут” фаолияти сўнгги йилларда ёмонлашиб, охир-оқибатда сут етказиб берувчи хўжаликларга вақтида ҳақ тўлай олмайдиган даражага тушиб қолган.
“Ҳозир комбинатнинг қарзи 1,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ”, - деди “Вимм-Билл-Данн” компаниянинг Тошкентдаги ваколатхонаси директори Сергей Сурмонин.
Унинг айтишича, айни пайтда компания комбинатни қайта таъмирлаш ишларини бошлаб юборган. Шунингдек, “Тошкентсут”нинг қарзларини тўлашга киришган. Комбинатни қайта таъмирлаш учун 7 миллион 300 минг доллар маблағ сарфлаш режалаштирилган. Бу ишларнинг биринчи босқичи якунига етгач, корхона кунига 150 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга бўлади.
Компания ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида имзоланган ҳужжатга кўра, россиялик инвестор Ўзбекистон сут саноати соҳасига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизиши керак.
“Вимм-Билл-Данн” компанияси Ўзбекистон сут саноатига сармоя киритган иккинчи йирик хорижий инвестордир. Соҳадаги йирик сармоядорлардан бири Швейцариянинг “Нестле” компанияси айни пайтда Наманганда фаолият кўрсатмоқда.