“Озодлик” мухбири ўзбекистонлик зиёлиларнинг баъзиларига мурожаат қилиб, Х.Дўстмуҳаммаднинг айни сўзларига муносабат сўради.
Шоир ва таржимон Миразиз Аъзам: Бизда ахборот етишмаяпти. Президент айтган гаплардан бошқа ҳеч вақо йўқ. Агар Х.Дўстмуҳаммад ўз кўзи билан кўрганига асосланиб, шундай деган бўлса, мен бир нарса дея олмайман. Агар ўзи кўрмасдан туриб, хаёлига келганини айтаётган бўлса, мен унинг гапларига қўшилмайман. Одам кўрмаган нарсаси ҳақида қандай қилиб бундай ҳукм чиқариши мумкин?
Ёзувчи Зоҳир Аълам: Мен Х.Дўстмуҳаммаднинг гапларига қўшилмайман. Чунки бу нотўғри, хато гап. Андижондаги воқеалар халқнинг ўз ичидан чиққан дард, алам. Бу воқеаларнинг динга ҳам, акрамийларга, ваҳҳобийларга ҳам алоқаси йўқ. Бу халқнинг очликка қарши қўзғолони. Тирикчилик ўтказиш учун ҳар куни водийнинг ўзидан беш-олти автобус одам Россияга кетяпти. Андижондаги воқеалар мана шу аҳволга норозиликдир.
Мустақил таҳлилчи Алимардон Аннаев: Ёзувчи сифатида Х.Дўстмуҳаммад жуда машҳур бўлмаса-да, депутат сифатида ўзи сайланган округда таниқли одам. Андижон воқеаларига бундай мажозий образлар орқали баҳо берилишига мен мутлақо қаршиман. Бу инсон кўпчиликнинг овозини олиб депутат бўлган. Депутат ва сиёсий арбобнинг бу гапларини ўйламасдан, калтабин айтилган сўзлар, деб ҳисоблайман.
Гўёки унинг наздида қўзғолончилар шўрванинг кўпигию, уларни олиб ташлаш мумкин. Ахир, шўрвани пишираётганлар нима учун норозиликлар бўлаётганини, халқ нима учун ўз ҳаққини талаб қилиб кўчаларга чиқаётгани, элчихоналар олдида намойишлар ўтказаётганини ўйлаб кўрмайдими! Балки оддийгина маиший турмушидан норози халқнинг дардини тинглаш лозимдир? Уларни кўпик деб, кўчага сепиб юбориш унчалик тўғри эмасдир? Сиёсий арбоблар кимгадир ёқиш, марҳаматига сазовор бўлиш учун шу гапларни гапириб қўйган бўлса, бу уят. Бу инсонларнинг виждонига ҳавола.