Жамиятшунос Баҳодир Мусаевнинг фикрича, сенаторларнинг бу баёноти ва БМТ орқали Ўзбекистонга нисбатан қандайдир чекловлар жорий этиш таклифи жуда тўғри ва холисонадир. Зеро, Андижон фожеаси нафақат ўзбекистонликларга, балки бутун инсониятга қарши хунрезлик ҳисобланади.
Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаев АҚШ маъмурияти сенаторлар чақириғига жавобан Ўзбекистонга кўрсатаётган ҳарбий-техникавий ва молиявий ёрдамларини тўхтатиши мумкинлигини тахмин қилди.
Демократик ташаббуслар маркази раҳбари Искандар Худойбергановнинг таъкидлашича, сенаторларнинг бу ҳаракатлари Ўзбекистонга БМТ томонидан жазо чоралари қўлланишига олиб келиши мумкин. Зеро, мазкур ташкилотда АҚШнинг таъсири катта. Шунинг учун Ўзбекистон ҳукумати хоҳласа-хоҳламаса, жаҳон ҳамжамияти Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказади.
А.Аннаев ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона тўғри йўли ҳукуматнинг истеъфоси эканини билдирди.
И.Худойберганов эса Ўзбекистон ҳукумати оёқ тираб олмасдан, Андижон воқеалари халқаро комиссия томонидан ўрганилишига имконият яратиб бериши лозим, деган фикрни билдирди.