Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:01

ОАВ янгиликлари


Шайбон

5 ой давом этган мажбурий танаффусдан сўнг Тожикистондаги “Нероуи сухон” (“Сўз кучи”) газетаси яна чоп этила бошлади. Жорий йилнинг 26 январида, мамлакатда ўтажак парламент сайловига бир ой қолганда, газета рўйхатдан ўтишдаги камчиликлар ва зарурий лицензияга эга эмаслик баҳонасида солиқ полицияси томонидан ёпиб қўйилган эди. Ҳатто газета бош муҳаррири Мухтор Боқизодага нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ҳам айтилганди. Аммо орадан беш ой ўтгач, Бош прокуратура ҳеч қандай эътироз йўқлиги сабабли газета фаолиятига рухсат берди.

Х
Х
Х

Қозоғистонда Остона шаҳри суди қарори билан “Республика” газетаси фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди. Бундай қарор қабул қилинишига Ахборот ва архивлар қўмитасининг газета эски ҳомийси “Бастау” уюшмаси ҳамда янги ҳомийси “Нью Пи Ар” ўртасида тузилган ўзаро шартномага билдирган эътирози сабаб бўлди. Қўмита янги ҳомийда газета чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус лицензия йўқлигини даъво қилмоқда. Лицензия йўқлигига эса қўмита томонидан шундай ҳужжат берилишининг рад этилгани сабаб бўлган. Хулоса чиқараверинг...

Х
Х
Х

Якшанба куни Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчининг маъмурияти матбуот котиби Авазбек Отахонов Россия матбуоти “Қирғизистондаги ишонч кредитини йўқотганини” маълум қилди. Унинг айтишича, рус матбуоти сўнгги пайтда Қирғизистондаги вазиятни ўта субъектив, баъзан эса эҳтиросларга берилган ҳолда ёритмоқда. Бу эса рус матбуотига атайин шундай кўрсатма берилгани хусусидаги шубҳаларни пайдо қилади.
XS
SM
MD
LG