Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:41

Мўътабар Тожибоева оғир аҳволда


Шайбон Ҳибсда сақланаётган фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг соғлиғи оғирлашганига қарамай, унга тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг бу ҳақда хабар берган адвокати Муҳаррам Тожибоеванинг айтишича, М.Тожибоева очлик эълон қилган. Унинг жинсий аъзосидан тўхтовсиз қон кетмоқда. Аммо ҳибсхона маъмурияти ва шифокори унга тиббий ёрдам кўрсатишга шошилаётгани йўқ. Бундан ташқари, М.Тожибоевага руҳий босим ҳам ўтказиляпти. Ҳуқуқ ҳимоячиси билан бир хонада сақланаётган маҳбуса Мария Бондаренко унга турли пўписалар қилган. Назоратчи М.Бондаренкога пичоқ ҳам олиб кириб берган. Маҳбуса ҳуқуқ ҳимоячисига тажовуз қилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Мижозининг ҳолати ва хавфсизлигидан жиддий хавотирда бўлаётган Муҳаррам Тожибоева ўзининг ҳам тинимсиз таъқиб қилинаётганини билдирди.

“Уйимнинг атрофида доимий кузатув ташкил қилинган. Қаерга борсам, орқамдан юришибди. Илгари Мўътабар Тожибоевани шундай таъқиб қилишарди”, - деди адвокат.

Эслатиб ўтамиз, Мўътабар Тожибоева 8 октябрь куни тунда ўз уйида ҳибсга олинган. У товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG