Беларусдаги президент сайлови ва ундан кейинги жараёнларда журналистларга қарши қатағонлар янада кучайгани кузатилди. Экстремал журналистика маркази раҳбари Олег Панфиловнинг билдиришича, Минскда сайлов ва ундан кейинги норозилик намойишларини ёритаётган вақтда таъқибга учраганлар орасида Россия, Украина, Грузия, Беларус ва Польша журналистлари бўлган.
25 март куни Минск марказида Россиянинг “Биринчи канал” телевидениеси мухбири Павел Шеремет ҳам ҳибсга олинганди.
Журналистнинг айтишича, ҳибсга олиниш вақтида у калтакланган.
Ўз навбатида, Беларус милицияси П.Шереметни ҳуқуқ-тартибот ходимларини ҳақорат қилишда айблади. Калтакланган журналист эса 25 март куниёқ шифохонага олиб келиниб, унга икки томонлама ўпка пневмонияси ташхиси қўйилди. Бироқ, маълум бўлишича, кейинчалик журналист яна тергов изоляторига олиб кетилган.
Беларус пойтахтида таҳқирланган ва калтакланган П.Шеремет бир неча кундан кейин қўйиб юборилди.