Ташкилотни ёпиш учун қандай асос келтирилаётгани аниқ эмас.
Адлия вазирлиги ҳамда АКСЕЛСнинг Тошкентдаги ваколатхонаси мазкур жараёнга ойдинлик киришдан бош тортмоқда.
Эслатиб ўтиш жоиз, Андижон воқеаларидан кейин АҚШга қарашли “Каунтерпарт интернешнл”, АЙРЕКС, Америка юристлари уюшмаси, “Интерньюс”, “Фредом ҳаус” каби ташкилотлар, Озодлик” радиоси, Сорос жамғармаси - Очиқ жамият институти ёпилган эди.
Ушбу ташкилотларни ёпиш учун турли иддаолар кўрсатилганига қарамай, асл сабаб бир хил бўлиб қолмоқда.
Вашингтондаги таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов фикрича, ўзбекистонлик талабаларга хорижда ўқиш ва инглиз тилини ўрганиш имкониятини яратган АКСЕЛС дастурини тўхтатишга қарор қилингани ҳам айни сабаблар билан изоҳланади.
“Ўзбекистон ҳукумати Американинг ҳар қандай ташкилотини ёпяпти. АКСЕЛС ёпилишини эшитиб, ҳазил тарзида: “Энди АҚШ элчихонасини ҳам ёпиш қолди”,- дегандим. Ўзбекистондан Америкага ўзи шундоқ ҳам кўп талаба бормаган эди. Аммо бундан сўнг яна ҳам камаядиган кўринади”, - дейди А.Пўлатов.
АКСЕЛС ваколатхонаси Тошкентда 13 йил муқаддам очилган эди. Бу ташкилотнинг Марказий Осиёдаги энг йирик ваколатхонаси ҳисобланади. Ташкилот бўлимлари шу кунгача Нукус, Наманган, Самарқанд ва Бухорода фаолият юритиб келган. Ушбу ташкилот ўрта мактабларнинг иқтидорли ўқувчисидан тортиб, олий ўқув даргоҳи талабаси, илмий тадқиқотлар устида бош қотираётган олим учун АҚШ мактаблари ва университетларида бепул таълим олиш имконини берар эди. 1997 ўқув йилидан буён АКСЕЛС Ўзбекистон ҳукуматнинг “Умид” дастури орқали АҚШга юзлаб талабани жўнатишга кўмак кўрсатганди. Яъни ташкилот муайян муддат давомида Ўзбекистон ҳукуматга дўст ҳам саналганди.
АКСЕЛС дастурлари орқали Ўзбекистоннинг 1000 зиёд ўғил-қизи Америкада таълим олишга муваффақ бўлди.
АКСЕЛС орқали айни пайтда АҚШда таҳсилни давом эттираётган Жаҳонгир ушбу дастур унга анча ёрдам берганини айтади.
“Ушбу дастур инглиз тилини ўрганишимга, ўқишга киришимга ёрдам берди. АКСЕЛС Ўзбекистонда фаолиятини давом эттиришини хоҳлар эдим. Жуда кўп ёшлар бундан манфаатдор”, - дейди Жаҳонгир.
“АКСЕЛС ўзбекистонлик талабаларга Америкадаги ҳаётни солиштириш имконини берарди”, - дейди мазкур дастур орқали АҚШда таҳсил олаётган Раҳимжон.
АКСЕЛС ёпилиши ўзбекистонлик ёшларнинг хорижда ўқиши учун яна бир имкониятни чеклайди.
Бу ёшлар хорижда олган билимини Ўзбекистонда тадбиқ этиш учун имкониятнинг деярли йўқлигини яхши англайди. Аммо улар бу имкониятларни ўзлари кенгайтиради.
Яқинда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича собиқ комиссари Крис Паттен “Интернейшнл Ҳералд Трибюн” газетасида Ўзбекистон борасида узоқ муддатли сиёсатни ишлаб чиқиш борасида мулоҳаза юритиб, бу мамлакатдан Ғарбга келадиган талабалар сонини кўпайтиришни таклиф қилган эди.
ЕИ узоқ муддатли ҳар қандай сиёсатни амалга ошира олишидан аввал Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги қадами мазкур имкониятни бир қадар чеклайдигандек.