Россия Федерацияси Миграция хизматининг Иваново бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ўзбекистонлик 12 нафар ва қирғизистонлик бир ўзбекнинг фуқаролик иши қочқинлар тўғрисидаги қонунчиликка биноан кўриб чиқилган ва уларнинг ҳолати мазкур қонунчиликка мос келмагани учун сўров рад этилган.
“Улар қочқинлик мақомини сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаат рад этилди ва суд бу қарорнинг тўғри эканини тасдиқлади. Яъни уларнинг вазияти қочқинлик мақомига оид қонунчиликка тўғри келмайди”, - деди Миграция хизматининг Иваново бошқармаси раҳбари Дмитрий Максимов.
“Иваново ўзбеклари”ни ҳимоя қилаётган адвокат Ирина Соколова ҳали Миграция хизмати қарори билан тўлиқ таниш эмаслиги, 14 ноябрь куни чиқарилган қарор ҳақида унга эндигина хабар қилинганини айтди.
“Мен қарорнинг ўзини ҳали кўрмадим. Яъни нима сабабдан бундай қарорга келингани ҳақида ҳали аниқ маълумотга эга эмасман. Бироқ қарор 14 ноябрь куни чиқарилган, менга эса бугун хабар қилишди. Чоршанба куни бориб, ҳужжатлар билан танишадиган бўлдим”, - деди И.Соколова.
Унинг сўзларига кўра, Ивановода сақланаётган ўзбеклар энди Россия Олий суди қарорини кутмоқда.
Россия Бош прокуратураси шу йилнинг август ойи бошларида “Иваново ўзбеклари”ни юртига қайтариб бериш тўғрисида қарор чиқаргандан сўнг Европа инсон ҳуқуқлари суди уларнинг экстрадициясини тўхтатиб қолган эди. Европа судига йўлланган шикоят ариза бўйича қарор чиқарилмагунча бу ўзбеклар юртига бериб юборилиши мумкин эмас.
Бироқ ана шундай тақиққа қарамай, яқиндагина ўзбекистонлик фуқаро Рустам Мўминовнинг Ўзбекистонга бериб юборилгани инсон ҳуқуқлари фаолларини бироз чўчитиб турибди.
БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги Москва бўлими юристи, “Иваново ўзбеклари” ҳуқуқий ҳимояси билан шуғулланаётган Юрий Бортников Р.Мўминов билан юз берган ҳол Россиядан бошпана излаган бошқа ўзбеклар билан содир бўлмаслигига умид билдирди.
“Миграция хизмати асл вазиятни аниқлаш йўлида ҳозирча қонуний иш олиб боряпти. Бу фуқаролар Миграция хизмати қарори юзасидан ҳам шикоят қилиш имконига эга. Биз эса вазиятни кузатиб боряпмиз ва умид қиламизки, Р.Мўминов билан содир бўлган ҳолат такрорланмайди”, - деди Юрий Бортников.
Адвокат Ирина Соколова кетма-кет қарорлару, улар устидан шикоят аризалари тақдирини кута-кута 1 йилу беш ойдан буён Ивановодаги изоляторда ўтирган ўзбекларнинг аҳволи яхши эмаслигини билдирди.
“Изолятордаги шароит яхши эмаслиги табиий. Қиш келиши билан изолятор янада совуб кетиб, уларнинг деярли ҳаммаси бир-бир касал бўлди. Улардан бири Хўжаевда эса сил касаллиги аломатлари аниқланди. Ҳозир у тиббий текширувдан ўтяпти. Бироқ тергов изоляторида шифокор кўриги қандай ўтказилади ва бу қанчалик талабга жавоб беради, аниқ бир нарса дейиш қийин. Ваҳоланки, у шу вақтгача сил касаллиги билан оғримаган, демак бу касалликни ўша ерда орттирган. Шундан ҳам билишингиз мумкин уларнинг аҳволи, шарт-шароити қанақалигини”, - дейди И.Соколова.
Айни пайтда “Иваново ўзбеклари”нинг тақдири Россия Олий суди қўлида. Олий суднинг улар иши юзасидан мажлиси эса 28 ноябрга белгиланган.