Аслида Ўзбекистон ҳукуматининг мазкур расмий рухсатисиз ҳам “Газпром” бу жойларда газ захираларни аниқлаш ишларини бир муддат аввал бошлаган эди.
Айрим башоратларга кўра, Устюрт минтақасидаги газ захиралари миқдори бир триллион куб метрни ташкил этиши мумкин.
“Газпром” ёрдами билан Ўзбекистон келаси йилларда газ экспорти миқдорини жиддий оширмоқчи.
Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва у ердаги Урға, Қувониш, Оқчақол конларини ўзлаштириш бўйича келишувларга “Газпром” ҳамда “Ўзбекнефтгаз” 2006 йил январь ойида имзо қўйган эди.
Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини олиб бориш учун “Газпром” 2011 йилга қадар қарийб 260 миллион АҚШ доллари сарфлайди, мавжуд конларни ўзлаштириш учун яна қўшимча 350 миллион доллар миқдорида сармоя ётқизади.
Иқтисодчи Дмитрий Поворов таъкидича, Устюрт мамлакатнинг нефть ва газ захираларга энг бой минтақаси саналади.
“Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда 2010 йилгача ёнилғи қазиб чиқариш миқдорини бир миллиард тоннага чиқариш режалаштирилган. Бу миқдордаги ёнилғининг қарийб 70 фоизини Устюртдан олиш кўзда тутилган”, – деди иқтисодчи.
Устюртдаги захираларнинг асл миқдорини “Газпром”нинг геология-қидирув ишлари аниқлаб бериши керак. Россиянинг айнан шу ширкати мазкур конларни келажакда ўзлаштириши ҳақиқатга яқинроқ.
Аммо Ўзбекистон келажакда газ экспорти миқдорини жиддий оширмоқчи экан, бунинг учун газ конларини ўзлаштиришнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун мамлакатнинг ингичка газ қувурларини ҳам модернизация қилиш лозим бўлади. Бундай ишларни амалга ошириш учун лозим бўлган 1,5 миллиард доллар маблағни Ўзбекистон ичидан топиш мушкуллигини айтади экпертлар.
Д.Поворовнинг фикрича, “Газпром” келажакда мана шу лойиҳани амалга ошириб, Ўзбекистон газини ўзлаштириш ва уни экспорт қилиш соҳасини ҳам ўз қўлига олиши мумкин.
“Газпром” газ қувурларини бошқаришда ҳам ўз ҳиссасига эга бўлмоқчи ва газ оқимлари устидан назоратни кўлга киритмоқчи. Ҳозирча Ўзбекистон томони бунга рози бўлгани йўқ”, – деди Д.Поворов.
Жорий йилда Ўзбекистон Россияга сотиладиган газ миқдорини 13 миллиард куб метрга етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Ўзбекистонда кўпи билан 60 миллиард куб метр газ қазиб олинади. Ҳозирча газнинг аксар қисми мамлакат ички эҳтиёжларини қондириш учун сарфланмоқда. Аммо мамлакатнинг газдан оладиган асосий даромади экспорт билан боғлиқ.