Айни вақтда ўзбек мухолифати президент Ислом Каримовни шу йил 22 январдан бошлаб нолегитим президент, деб атаётган бўлса-да, дунё ҳамжамияти амалдаги президент билан мулоқотни давом эттирмоқда. Ана шундай бир вазиятда 2007 йил якунида нима бўлади, деган савол ҳануз долзарб бўлиб турибди.
Яъни 2007 декабрда Ўзбекистонда президент сайлови бўладими, референдум бўладими ёки президент И.Каримов ҳокимиятни бирор ворис қўлига топширадими?
Шу каби саволлар теграсидаги баҳсларга сиёсатшунос Санобар Шерматова аниқлик киритишга ҳаракат қилди. У Ўзбекистонда сиёсий воқеаларнинг кейинги ривожи борасида уч эҳтимолий вариант – референдум, президент И.Каримов иштирокида сайлов ва президент И.Каримов иштирокисиз сайлов вариантлари ҳақида тўхталди.
“Биринчи эҳтимолий чора - референдум. Ҳозир Тошкентда ҳам шу ҳақда гаплар юрибди. Гўёки президент ваколатларининг узайтирилиши ёки бир умрлик президентлик ҳақида референдум эълон қилиниши мумкин. Мамлакатда мухолифат бўлмаган ва ҳокимият тўлиқ битта одам назоратида бўлган пайтда шундай қарор қабул қилиниши мумкин. Аммо фикримча, референдум ўтказишни энди ҳукуматнинг ўзи истамаса керак. Чунки Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё мамлакатлари теграсидаги вазият ҳозир буткул ўзгарган ва бу давлатларнинг амалдаги раҳбарлари энди референдум эмас, бошқа йўллар билан қонунийлашишга ҳаракат қилмоқда. Улар сафида Ислом Каримов ҳам бор”, - дейди С.Шерматова.
С.Шерматова иккинчи вариант - амалдаги президент ваколатларини сайлов орқали узайтириш эҳтимоли ҳақида ҳам ўз қарашларини баён қилди.
“Биламизки, худди шундай сайлов бир йил олдин Қозоғистонда бўлган ва президент Назарбоев ғолиб чиққан, бунга ҳеч ким шубҳа қилмаган эди. Тожикистонда ҳам аввалдан натижаси маълум президент сайлови бўлиб ўтди. Ҳатто сайлов арафасида турган Туркманистон учун ҳам ҳозирдан натижани айтишимиз мумкин. Худди шу жараён Ўзбекистонда такрорланади. Бундай сайловларга Ғарб давлатлари муносабатига келадиган бўлсак, яна яқин ўтмишга қараш жоиз. Мисол учун, президент Назарбоевнинг қайта сайланишини ўз вақтида халқаро кузатувчилар, жумладан, расмий Вашингтон қувватлади. Тожикистонда президент сайлови арафасида эса мамлакатга келган АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер сайлов бу мамлакатда халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларига риоя этилиши йўлида илгари ташланган қадам бўлишини айтди. Яъни бугунги кунда Ғарб дунёсининг бу каби сиёсий воқеаларга муносабати аён – Ўзбекистон ва унга қўшни минтақа давлатлари билан тил топишиш Ғарб учун ҳаётий муҳим масала”, - деди С.Шерматова.
Ўзбекистонда И.Каримов ўзи танлаган одам, эҳтимол қизи Гулнора ҳокимият тепасига келиши мумкинлиги ҳақида тахминлар ҳам мавжуд.
С.Шерматова ҳам воқеалар ривожи шундай бўлиши эҳтимоли йўқ эмаслигини таъкидлади.
“Президент И.Каримов номзод сифатида сайловга борар экан, айни вақтда ўз вориси сифатида қизи Гулнора Каримовани ҳам тақдим этиши ва унинг учун шарт-шароит яратишга ҳаракат қилиши мумкин. Гулнора Каримова эса сиёсий фигура тарзида саҳнада пайдо бўлиши мумкин ва бунинг айрим аломатларини ҳозир кўриб турибмиз. Бироқ таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда сиёсий вазият қай томонга ва қай тариқа ўзгаришини олдидан аниқ айтиш жуда мушкул. Яъни бу ҳозирча бизнинг тахминларимиз, холос”, - дейди сиёсатшунос.