Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:49

Березовский ҳокимиятни куч билан эгаллаш фикридан қайтгани йўқ


“Озодлик” мухбири Кремлнинг таъқибидан қочиб, айни пайтда Буюк Британиядан сиёсий бошпана топган россиялик миллиардер олигарх Борис Березовский билан суҳбатлашди.

Россиялик миллиардер 13 апрель куни “Guardian” газетасига берган интервьюсида Россия ҳукуматини куч билан ағдаришга чақирган, бироқ кейинчалик бу фикрларини юмшатишга уриниб, аслида зўравонликларни назарда тутмаганини билдирганди.

“Озодлик” мухбири, авволо, ундан “Гардиан” газетасига берган интевьюсида нимани назарда тутгани ҳақида сўради.

Б.Березовкий: Айтмоқчиман, эҳтимол менинг рус тилидан анча ёмон инглиз тилим панд бергандир. Шунинг учун ҳам мен “куч ишлатиш”, деганимда тузумни куч билан эгаллашни назарда тутганман. Мен бир ярим йил аввал айтган гапларимни қайтардим ва қарашларимдан воз кечганим йўқ. Россиядаги тузумни жиноятчи тузум ҳисоблайман. Менинг қатъий ишончим шуки, бу тузумни сайловлар каби демократик усуллар билан алмаштириб бўлмайди.

“Озодлик”: Лекин “давлатни куч билан эгаллаш”, деганда нимани назарда тутяпсиз?

Б.Березовский: Масалан, Украинадаги, Грузиядаги воқеаларни назарда тутяпман. Менинг тушунчамда тузумни куч билан ағдариш айнан шундай. Тузумни ўзгартириш мақсадида ҳукуматга кўчалару майдонларда кучли босим ўтказишни назарда тутяпман. Таъкидламоқчиманки, бугунги кунда қонунга зид тарзда президент бўлиб қолаётган Путиннинг ўзи Грузиядаги воқеаларни тан олиб, Саакашвилини ҳам президент сифатида эътироф этган.

“Озодлик”: 2004 йилда Украинада бўлгани каби, шундайми?

Б.Березовский: Ҳа-да, Путин кейин охир-оқибат Украинада содир бўлган воқеаларни ҳам эътироф этди ва Юшченкони ғалаба билан табриклади. Икки бора у Януковични табриклади. Бизнинг Путин бир оз ақлдан озган ва ҳар доим ҳам бўлаётган воқеаларни англамайди. Нима бўлганда ҳам охири Путин Юшченкони президент сифатида эътироф этиб, ҳокимиятни бу йўл билан алмаштиришни қонуний, деб тан олди.

“Озодлик”: Келинг, Москвада бўлиб ўтган норозилик намойишлари ҳақида гаплашайлик. Намойиш бир ярим минг одам иштирокида ўтди. Тартиб сақлаш учун эса 9 минг кишилик милиция кучлари ташланди...

Б.Березовский: Бу васваса. Мисол учун Нижний Новгородда ҳам норозилик намойишига чиққанлар бир неча юз киши эди. Ҳукумат эса 20 минг кишилик милиция махсус кучларини ташлади. Бу васваса. Улар қўрқади. Муаммо эса уларнинг аҳмоқлигидадир. Улар кутилмаган воқеаларда ўзини қандай тутишни билмайди. Шунинг учун ўзлари уюштирмаган ҳар қандай воқеалардан қўрқади.

“Озодлик”: Танқидчиларингиз сизни Путин атрофида унга қарши фитна тайёрланаётгани ҳақидаги афсонани тарқатишда айблайди. Бундай танқидларга қандай жавоб бера оласиз?

Березовский: Айтган гапларимга жавоб бераман. Таъкидлаб айтаманки, мен аввал ҳам, ҳозир ҳам ҳукуматни куч билан ағдариш тарафдори бўлганман. “Guardian” газетаси билан суҳбатим давомида ҳам шуни айтганман. Бу суҳбатга ҳукуматнинг муносабатидан кўринишича, улар назорат қила олмайдиган ҳар қандай воқеадан қўрқади. Мен ҳукуматини куч билан ағдаришга чақираман. Россиядаги аксилконституциявий тузумни ўзгартиришнинг бошқа йўли йўқ.
XS
SM
MD
LG