Бироқ, қизиғи шундаки, А.Бойматов вилоятнинг Нижнесергинск тумани криминал милициясидан вилоят миграция бошқармаси ходими ҳамроҳлигида Екатеринбургга олиб кетилгандан сўнг ғойиб бўлган.
Ўзбекистонда диний эътиқоди учун таъқиб қилинган ва Россияда бошпана топишга уринган А.Бойматов 25 апрель куни Нижнесергинск тумани криминал милицияси бошлиғи чақириғи билан туман ички ишлар бошқармасига борган. У ерда ўзини Россия Федерал миграция хизмати ходими, деб таништирган шахс томонидан сўроққа тутилган, барча ҳужжатлари олинган ва кейин миграция хизмати ходими билан Екатеринбургга олиб кетилган. Милиция биноси остонасида у билан хайрлашган яқинлари ўшандан буён А.Бойматовни кўргани йўқ.
Шу вақтга қадар барча мурожаатларни жавобсиз қолдириб келаётган Россия ҳуқуқ-тартибот органлари энди А.Бойматов ўғирлаб кетилган, деб маълум қилмоқда.
“Бойматов А.М. 2007 йил 25 апрель куни шахси аниқланмаган кишилар томонидан Нижнесергинск тумани ички ишлар бошқармасига чақирилган ва шундан сўнг номаълум томонга олиб кетилган... Текширув натижасида Свердловск вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг Бойматовнинг бедарак ғойиб бўлишида алоқаси бор экани ўз тасдиғини топмади”, - дейилади Свердловск вилояти прокуратурасининг “Фуқаровий кўмак” инсон ҳуқуқларини ташкилотига йўллаган расмий жавоб хатида.
Табиий, бу ўринда, милицияга алоқаси бўлмаган номаълум шахслар қандай қилиб туман милицияси биносида А.Бойматовни сўроқ қилди ва туман милицияси биносидан уни етаклаб чиққан ҳамда Екатеринбургга кетган миграция хизмати ходими ким эди, каби кўплаб саволлар туғилади. Энг қизиғи, А.Бойматов йўқолгани ошкор бўлгандан бир кун ўтиб Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси расмийси А.Бойматовнинг расман Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини тасдиқлаган эди.
“Бойматов Ўзбекистонга экстрадиция қилиняпти. У Наманганга олиб олиб келинади. Аммо, ҳозир Тошкентга келдими-йўқми, ҳали номаълум, бу ҳақда Россия томони бизга хабарнома жўнатгани йўқ. Бунақа экстрадиция қилинаётганлар кўп ҳозир”, - деган эди Наманган вилояти ИИБ вакили.
Дарвоқе, “Озодлик” таҳририятида Наманган вилояти ИИБнинг А.Бойматовни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни сўраб, Свердловск прокуратурасига юборган сўровномаси нусхаси бор.
Бу ҳужжатлар, қолаверса, яқинлари ва ҳуқуқий ҳимоячилари сўзлари А.Бойматов Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистонга бериб юборилганини тасдиқлайди. Аммо Свердловск вилояти прокуратураси у ўғирлаб кетилганини билдирмоқда ва бундай хулосаси асосларини изоҳлаб беришдан бош тортмоқда.
“Фуқаровий кўмак” ташкилотининг марказий осиёлик сиёсий қочқинлар билан ишлаш дастури раҳбари Елена Рябинина бу воқеа Россия ҳуқуқ-тартибот идораларининг Ўзбекистон махсус хизматлари билан ҳамкорликда ишлаши ва кўп ҳолларда ўзбекистонлик сиёсий қочқинларнинг ўғирлаб кетилишига имкон яратиб беришига далил эканини айтади.
“Бу ўғирлаш мақсадида фуқарони алдашнинг яққол намунасидир. Гарчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ёки бошқа тартибдаги келишувлар доирасида ҳамкорлик бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Россия ҳудудида россиялик ҳамкасблари ҳамроҳлигисиз ҳаракатланиши ҳар қандай ҳуқуқий нормаларнинг ўта қўпол равишда бузилишидир”, - деб ҳисоблайди Елена Рябинина.
У ўтган ой ўрталарида Москва вилоятида Ўзбекистон МХХ ходимлари томонидан тўхтатилган ва номаълум томонга олиб кетилган ўзбекистонлик Муҳаммадсолиҳ Обутов, ундан сал аввал экстрадицияси тўхтатиб қолинган Дилшод Қурбонов ҳолатини тилга олди.
“Аммо, афсуски, шу тариқа сирли ва яширин йўллар билан Ўзбекистонга бериб юборилган фуқролар сони ортмоқда ва биз ҳанузгача бу борада бирор аниқ маълумотга эга эмасмиз, - дейди Е.Рябинина. - Биргина расмий маълумот, Россия Федерал миграция хизмати 2006 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга 19 киши бериб юборилганини билдирган эди. Аммо уларнинг исм-шаърифи ва нимада айблангани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Энг қизиғи, аслида уларни Россия Бош прокуратураси экстрадиция қилиши ёки энг камида бундан хабардор бўлиши керак. Бош прокуратура эса бу борада бизда маълумот йўқ, деб жавоб берди. Кўряпсизми, ҳеч шубҳа йўқки, улар ҳам худди А.Бойматов каби ўғирлаган ва экстрадиция эмас, депортация сифатида расмийлаштирилган, менимча. Мана энди Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон махсус хизмати бу ерда бемалол ўз одамларини ўғирлаши мумкинлигини тасдиқловчи шармандали ҳужжатни бизга йўллашгача бориб етди”.
Ўтган бир ярим йил ичида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ўз юртида диний экстремистик фаолиятда айбланган 400га яқин хориж фуқаросини экстрадиция қилди. Бу ҳақда ўз вақтида баёнот берган Россия ички ишлар вазири Рашид Нургалиев эстрадиция қилинганларнинг шахси ва қайси давлат фуқароси экани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган эди. Россиялик инсон ҳуқуқлари фаоллари бу 400 шахс ичида ўзбекистонликлар кўпчилик эканини тахмин қилмоқда.