Унда мақола муаллифи Сергей Ежков Ўзбекистон Сенати аъзоси Фарруха Муҳиддинова яқинда президент ҳузуридаги Судьялар олий аттестация комиссияси раиси лавозимидан четлаштирилганини, Тошкент шаҳри жиноят ишлари суди раиси Мансур Абдуғаниевнинг бундан буён амалида қолиши шубҳа остида эканини билдиради.
Ҳукумат идораларида ўз манбаларига эга эканини айтадиган С.Ежковнинг таъкидлашича, яқин кунларда Олий суд раиси Бўритош Мустафоев ҳамда бош прокурор Рашид Қодиров ўз курсиларини тарк этиши мумкин.
С.Ежков “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бу коррупцияга ботган эски амалдорларни четлаштириш жараёни эканини билдирди.
“Ҳозирча одамлар фақатгина ишдан олиняпти. Уларнинг ўрнига бошқалар тайинланади. Менимча, суд ва ҳуқуқ-тартибот тизимини нафақат эски амалдорлардан тозалаш керак, балки бу коррупциялашган тизимни алмаштириш ҳам керак. Афсуски, бу туришда тизимга келадиган янги одамлар ҳам тезда коррупцияга ботиб кетади”, - деди Сергей Ежков.
Ўзбекистонда ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам одамлар ишончини қозонмаган суд ёки ҳуқуқ-тартибот тизимидаги юқори мартабали мулозимларнинг ишдан олиниши вазиятни ўзгартира олишига кўпчиликни ишонтириш мушкул.
Ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов Ўзбекистон ҳукумати тизимни алмаштиришдан кўра, одамларни алмаштиришни афзал кўришини таъкидлар экан: “Мен исталган одамнинг ишдан олинишини тасаввур қилишим мумкин, фақат тизимнинг ислоҳ этилишини эмас”, - дейди.
Ҳуқуқ-тартибот органларини мамлакатдаги қатағон машинасининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисоблайдиган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мутлақо мустақил бўлмаган судлар қатағонларга қонуний тус беришини таъкидлайди.
Руҳиддин Комиловнинг айтишича, бу идоралар ва уларнинг раҳбарлари ўзига юклатилган вазифани ва берилган буюртмани оқилона бажаради.
Лекин айни пайтда гап мазкур буюртмани ўзгартириш хусусидан бормаётир.
Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов фикрича, суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари сафини тозалаш режаси ҳақида мамлакатдаги президент сайлови олдидан ошкор бўлиши бежиз эмас.
“Бу йил президент яна сайланиши керак. Шу мақсадда турли даъволар асосида бир қанча мансабдор шахс хўжакўрсинга ишдан олиниши мумкин”, - дейди Суръат Икромов.
Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистон суд ва ҳуқуқ-тартибот идораларида бошбошдоқлик ва ноҳақлик ортиб бораётганини қайд этади. Лекин Ўзбекистондаги суд тизимини мустақил, ҳуқуқ-тартибот идораларини эса шаффоф ва қийноқлардан холи бўлишга тарғиб этаётганлар режим амалдорларини айнан мана шу тизимлар емишига айланишдан асраётгандек. Зеро, Ироқ диктарори Саддам Ҳусайн ва унинг сафдошларини ҳам айнан ўзлари яратган суд тизими домига тортган эди.