Шунга қарамай, 24 октябрь куни Россия телевидениесида чиқиш қилган Ю.Лужков мигрант ишчиларни рўйхатга олиш тартибини кучайтириш ташаббуси билан чиқди.
“Мен миграцияга қарши чиқаётганим йўқ. Мен рухсатнома асосидаги миграция тарафдориман. Мен бизнинг корхоналаримизга зарур миқдордаги меҳнат муҳожирлари бўлишини хоҳлайман”, - деди Москва мэри.
Россияда бугунги кунда амал қилаётган тартиб хорижий ишчига 90 кунгача мамлакатда қолиш ҳуқуқини беради. Юрий Лужков эса ишчиларнинг мамлакатда рухсатнома асосида қолишини назарда тутувчи кучайтирилган тартиб киритилишини таклиф этмоқда.
Юрий Лужков ғояларини қўллаб қўлтиқлагандек, Россиядаги етакчи оммавий ахборот воситалари сўнгги ҳафта давомида ўз эътиборини меҳнат муҳожирлари томонидан содир этилаётган жиноятларга қаратди.
Сарлавҳалар эса оддий россияликларни ларзага келтириши ҳам ҳеч гап эмас:
“Ўзбекистонлик маст гастарбайтер милиционерни сўйиб қўйди” (“Полит.ру” сайти), “Петербургда гастарбайтер мактаб ўқувчисини зўрлаб қўйди” (“Эхо Москвы”), “Ўзбекистон фуқароси москвалик дайдини калит билан уриб ўлдирди”(“Регнум” АА).
Бундай сарлавҳалар рўйхатини яна анча кенгайтириш мумкин.
Россияга меҳнат муҳожирларининг келишига чеклов ўрнатиш тарафдори фақатгина Ю.Лужков эмас, албатта. Мамлакатдаги бошқа нуфузли сиёсатчилар ҳам бу ғояни қўллаб-қувватламоқда. Россия парламенти раиси ўринбосари Владимир Жириновский ҳам “Рен ТВ” телеканалидаги чиқишида ишчи муҳожирларга ҳамла қилди.
“Москвада содир этиладиган жиноятларнинг 40 фоизи айнан келгиндилар томонидан содир этилади. Улар москваликларимиз қўлидан қанчадан-қанча сумкаларни юлиб кетди. Бу қаллоблар қанчадан-қанча қарияларимизни алдаб, пулларини олиб кетди”, – деди В.Жириновский.
Россиядаги меҳнат муҳожирларига бундай ёндашувни жуда бир томонлама дейиш мумкин. Россия Федерал миграция хизмати вакили Константин Полдоранин мамлакатда содир этиладиган жиноятларнинг атиги 3 фоизи меҳнат мухожирлари ҳиссасига тўғри келиши, улардан жиноячи ясаш нотўғри эканини таъкидлади.
“Эҳтимол Ўзбекистон фуқароси бечора дайдини ўлдиргандир. Эҳтимол Тожикистон фуқароси бир қизни зўрлаб қўйгандир. Лекин маҳаллий фуқаролар бундай жиноятларни меҳнат муҳожирларидан кўра анча кўп содир этади. Мигрантлар бу ерларни босиб олди ва бу ерда улардан ҳамма азият чекяпти, деб айтиш мумкин эмас”, – дейди миграция хизмати мулозими.
К.Полдораниннинг айтишича, меҳнат муҳожирларини жиноятга етаклаётган асосий омиллардан бири уларга муносиб шароитлар яратилмаганидир. Бугунги кунда Россия матбуотида муҳожирлар ҳақидаги салбий хабарлар ортида мамлакатда миграция билан боғлиқ тартибсизликдан манфаатдор одамлар турибди. Россияда ишлаш учун рухсатномалар бериш тизими йилига 10-15 миллиард рублга баҳоланмоқда.
Статистикага кўра, ҳозир Россияда ноқонуний мигрантлар сони бўйича Ўзбекистон фуқаролари биринчи ўринга чиқиб олди.
Москвада мардикорлик қилаётган ўзбекистонликлар ўзларига нисбатан салбий муносабатни сиёсий сабаблар билан изоҳлайди.
Москвада 3 йилдан буён ишлаб келаётган Фахриддин аканинг сўзларига кўра, Россияда Ўзбекистон фуқароларига бирор жойга ишга жойлашиш мушкул ва айнан ўзбекистонликлар кўпроқ хўрланади.
“Ўзбекистон ҳукумати ҳеч қачон бизнинг ҳуқуқларимизни ҳимоя қилмаган. Ўзбекистонликларни милиция ушлайди, дўқ қилади, пулини олади, уради. Аёллар кириб қолса зўрлайди”, – дейди фарғоналик Фахриддин ака.
Бугунги кунда иқтисодиёти тез суръатларда юксалаётган Россия МДҲнинг унча муваффақиятли ривожланмаётган мамлакатлари фуқароларини ўзига магнитдек тортади. Россиядаги туб аҳоли сони камайиши, мутахассислар фикрича, келажакда айнан бугунги мардикорларнинг бу ерда қолиб кетиши ҳисобига қопланиши мумкин.
Рус сиёсатчиларини мазкур ҳолат ташвишлантиради, албатта. Мамлакатда миллатчи-нацистлар гуруҳларининг кучайиши ҳам айни ташвишлар билан боғлиқ экани айтилади.