Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Худоназар Асозоданинг таъкидлашича, дастлабки тергов натижалари ва воқеа гувоҳлари сўзларига таянилган ҳолда бу портлаш айнан табиий газ билан боғлиқлиги тахмин қилинаётир.
“Озодлик” мухбири воқеа жойида бўлганида Зарафшон кўчасидаги портлаш рўй берган 15-уйнинг биринчи ва иккинчи қаватларидаги айрим хонадонлар деворлари қулаб тушганига гувоҳ бўлди.
Шу уйда яшовчи аёлларнинг айтишича, 6 ноябрга қадар бу биноларга газ берилмаган. 7 ноябрь куни эса газ идоралари ходимлари келиб, аҳолига газ етказиб бериш бошлангани сабабли одамлардан 30 сомонийдан пул йиғиб олган.
“Аммо улардан бирор киши газ қувурларини текширмади. Менимча, уйнинг газ қувурлари техник талабларга жавоб бера олмаслиги сабабли шу воқеа юз берди”,- деди суҳбатдош аёллардан бири.
Яна бир гувоҳнинг билдиришича, портлаш рўй берган хонадонда эронлик фуқаролар ижарада турган. Табиий газ берилган пайтда эгалари уйда бўлмаган ва очиқ қолган газ плитадан чиққан газ портлашга олиб келган.
“Қўшни хонадонда Фирдавс исмли йигит уйида ёлғиз бўлган. Портлашдан уй деворлари ухлаб ётган Фирдавснинг устига қулаб, у ҳалок бўлган. Аммо ўлган иккинчи кишини танимайман”,- деди ўзини Нозия деб таништирган суҳбатдош.
“Тожикгаз” унитар корхонаси директори ўринбосари Шавкат Шоимов бахтсиз ҳодиса газ қувурлари текширилмай, аҳолига табиий газ берилиши оқибатида рўй бергани ҳақидаги тахминларни рад этди.
“Биз аҳоли яшайдиган биноларни ҳар йили бир марта техник назоратдан ўтказамиз. Бу ҳужжатлаштириб ҳам қўйилган. Агар бирор хонадонда газ қувурлари талабга жавоб бермаса, у тузатилмай туриб газ берилмайди. Бугунги воқеанинг юзага келишида, асосан, уй эгасининг лоқайдлиги сабабдир”,- деди “Тожикгаз” вакили.
Ички ишлар вазирлиги тезкор гуруҳи ходимлари ҳам бу борада аниқ бир хулоса қилишга ҳали эрта эканини билдирмоқда.
Тожикистон пойтахтида куз ва қиш мавсумида табиий газ портлаши билан боғлиқ воқеалар тез-тез учраб туради.