Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:05

Жиноятчи аёллар сони ортмоқда


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, 2007 йилда мамлакатда жиноятга қўл урган аёллар сони ортган. Ўтган йил мобайнида Тожикистонда содир этилган ҳар олтита жиноятдан биттасида аёл қўли бор.

Вазирлик вакили Ҳайдар Маҳмадиевнинг билдиришича, 2007 йилда тожикистонлик аёллар орасида жиноятчилик аввалги йилдагига қараганда 24,6 фоиз ўсган. Ўтган йил давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тожикистонлик 1 минг 508 аёл жиноят содир этганликда айбланган.

Ҳ.Маҳмадиев тожик жамиятида ижтимоий ва иқтисодий муаммоларнинг ўз ечимини топмагани, қашшоқлик жиноятчилик кўлами ўсишига асосий сабаблардан бири бўлаётганини таъкидлади.

Вазирлик вакили ўсмир ёшдаги болалар ўртасида ҳам жиноятчилик аввалги йилларга нисбатан ўсганидан ташвиш билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили мамлакатда ўсмирлар томонидан 554 та жиноят содир этилган, шундан 70 таси такроран жиноятга қўл урган.

Ички ишлар вазирлиги вакили жиноят содир этиш чоғида қўлга олинган болаларнинг аксарияти кам таъминланган оилалар фарзандлари эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG