“Озодлик”даги янги “Ислом ва мусулмонлар” дастурининг биринчи сони пул топиш учун яқин ёки олис хорижга узоқ муддатларга кетган эркакларнинг уйида 4-5 ёки 2-3 ва ёхуд ярим–бир ёшлик ёш гўдаклари билан қолаётган ёшгина аёллари ҳақида.
Бу мавзу бекорга танланмади. Бундай аёлларнинг иш ахтариб, кўчага, бозорга, хорижга чиқаётгани, оғир меҳнат қилиб, тирикчилик учун пул топаётгани масаланинг бир томони. Аммо 3– 4–5–6 йиллаб бедарак кетган эридан хабар бўлмагач, ундан умидини узиб бошқа оила қилаётган аёллар ҳам кўпаяётгани масаланинг долзaрб бўлиб турган яна бир томонидир.
Гап кўп йиллар эрини кутиб, кейин унинг рухсатини олмай оила қураётган ёки бошқа кўйларга тушган аёллар ҳақида бормоқда.
“Эркаклар хотинларини, бола-чақаларини ташлаб, йиллар давомида йўқ бўлиб кетяпти. Баъзилари умуман уйига пул жўнатмайди. Кейин болалари ўғри, аёллари фоҳиша бўлиб кетяпти”,- дейди бир суҳбатдош.
“Кўп эркаклар борган жойида аëл топиб яшаб кетяпти. 5-10 йиллаб келмаганлар бор. Бу ерда қолган аëлларнинг 3-4 та боласи бор. Бу ҳам рўзғорини тортиши керак-ку. Оилага қарамагандан кейин автоматик тарзда талоқ тушади. Ярим йилдан кейин турмушга чиқишга ҳаққи бор. Домлаларнинг ўзлари аёлларга талоқ беряпти. Аёллар масжидга бориб, имомлардан талоқ оляпти”,- дейди бошқа бир суҳбатдош.
Бу суҳбатдошлар тожикистонлик бўлиб, ўз мамлакатидаги воқеаларни айтмоқда. Лекин Ўзбекистонда ҳам шундай ҳолатлар борлигини эҳтимолдан соқит қилиб бўлмайди.
Шунингдек, эри иш излаб хорижга кетганига бир неча йил бўлган, лекин оиласини эътиборсиз қолдирган аёллар бошқа эркаклар билан юриб кетаётгани ҳақида ҳам кўп гапирилмоқда.
Хуллас, имом орқали талоқ олаётган ёки қинғир йўлга юриб кетаётган аёллар сони оз эмас.
Хўш, эри келмай қўйганидан кейин имом орқали талоқ олиш масаласида аёлларнинг ҳукми исломда қандай?
“Суннийликнинг ҳанафия мазҳабида бу мумкин эмас. Яъни эри бедарак кетган аëл эрини кутиши ëки унинг оламдан ўтгани ҳақида қатъий далил-исботга эга бўлиши керак. Бироқ суннийликнинг шофеъия мазҳабида бу мумкин. Яъни эри бедарак кетган аëл орадан маълум муддат ўтгач, қозидан рухсат олиб бошқа эркак билан шаръий никоҳдан ўтиши мумкин. Душанбе шаҳрида қозиёт бугунги вазиятдан келиб чиқиб, шофеъия мазҳаби йўлини тутишга қарор қилган”,- дейди тожикистонлик дин уламоси юқоридаги саволга жавоб берар экан.
Яъни маҳаллий қозиёт мавжуд муаммодан келиб чиқиб, шундай қарор қабул қилди ва мавжуд муаммонинг зарарли оқибатини олиш учун қарорнинг масъулиятини зиммасига олди.
“Бугунги кунда бу масала жуда ҳам нозик. Қарангки, кўп эркаклар хотинини ташлаб кетиб, бошқа хотин олиб, бу хотинига қарамай қўйгани учун Имоми Аъзам мазҳабидаги имомлар ҳам шофеъия мазҳабидаги қарорни қабул қилди. Эри кўп йиллар келмаса, аёл қозиëтга боради ва талоқ хати олиб, бошқа эрга тегиб кетаверади”,- дейди тожикистонлик имомлардан бири.
Ҳозир хорижда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик таниқли уламо Обид қори Назаровдан мазкур масалага исломдаги ечим ва бугунги уламоларнинг ўзаро кенгашиб қабул қилаётган қарорлари борасидаги вазиятни шарҳлаб беришни сўрадик. Зеро, на диний ва дунёвий қонунлар мукаммал ишламайдиган юртларда жамиятлар барибир бундай муаммоларга бугун ечим топиш зарурати қаршисида турибди.
“Йўқолган одамнинг ҳукми гоҳида тирик одам каби қаралади, гоҳида ўлган одам каби қаралади, дейилади. Масалан, унинг фойдасига, манфаатига дахлдор бўлган ишларда жон тирик ҳисобида бўлади. Яъни унинг мол-мулкига тажовуз қилинмайди, аëли бошқага никоҳланмайди. Демак, ўлганига аниқ бир далил-исбот топилмагунга қадар одам тирик ҳисобида дейилади. Лекин аëлнинг кутишга сабри етмаса, оиласини бузишни истаса, бунга ҳаққи бор. Аëл қозига мурожаат қилади. Қози бу масалани атрофлича ўрганиб оилани ажратишга ҳаққи бор. Агар эри узрсиз ташлаб кетган бўлса, бошқа шаҳарда яшаëтган бўлса, аëл қозига мурожаат қилади ва қози унинг эри билан алоқа ўрнатади. Эрининг ҳозир бўлишини талаб қилади. Агар эри узрли сабаб билан кела олмаëтган бўлса, унда маъзур тутилади. Аммо узрсиз, бепарволик билан оиласини қаровсиз ташлаб кетган бўлса, унда аëлнинг талаби билан эри мавжуд бўлса ҳам шу оилани бузишга қозининг ҳаққи бор”,- дейди Обид қори.