Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:02

Аъзам Турғунов ҳибсга олинди


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:T6DBQFeeCN3QoM:http://www.volyn.com.ua/photos/r-3147.jpg 11 июль куни кечқурун Қорақалпоғистон Бош прокуратураси ходимлари таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновни товламачиликда айблаб ҳибсга олди. Унинг ҳибсга олиниши сўнгги пайтларда қорақалпоғистонликларни прокуратура ва милиция ходимлари зулмидан ҳимоя қила бошлагани билан боғлиқлиги айтилмоқда.

А.Турғуновнинг ҳамкасби адвокат Рустам Қорабоев таъкидича, А.Турғунов ва унинг ҳимоясида бўлган аёлнинг акаси Ҳамза Салоевнинг товламачиликда айбланиб ҳибсга олиниши прокуратура ходимлари томонидан уюштирилган.

Мухолифатдаги “Эрк” партияси фаоли ва таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновни аввал ҳам фаолияти туфайли қамалган эди. Бу гал ҳам у айни тузоққа яна тушганга ўхшайди.

Қорақалпоғистонда А.Турғунов ишончнома асосида фуқаролик судида эридан ажрашган бир аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганди. Жавобгар томон эса ўша аёлнинг укаси Ҳ.Салоев ва А.Турғуновни Амударё бўйига таклиф қилиб, суддан аризани қайтариб олиши учун уларга 500 минг сўм пора беришга ҳаракат қилган. Айнан шу вақт прокуратура ходимлари пайдо бўлиб, Турғунов ва Салоевнинг қўлларини кишанлаб, тергов изоляторига олиб кетган.

“Унгача эса Қорақалпоғистонда прокуратура ва милиция ходимларининг бедодлигига қарши фаолият юрғизган Аъзам Турғунов ўзига анча душман орттириб улгурганди,- дейди Рустам Қорабоев. - Қорақалпоғистонда прокуратура ва судни Худо уриб кетган. Бу ерда бошбошдоқлик. Прокурор устидан қанча ёздик. Мутлақо жиноятчи улар... МХХси халқни талаб ётибти. Бу ерда жанжал қилиб, прокурор ва терговчилари устидан жиноят иши қўзғаттирганимиздан кейин улар биздан қасдини оляпти”.

Ўзбекистондаги энг фаол ҳуқуқ ҳимоячиларидан бирига айланган Аъзам Турғунов “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилотига раҳбарлик қилади. Айни пайтда мухолифатдаги сафдошлари иккинчи бор ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлига тушган Аъзам Турғунов устидан тергов жараёнлари қийин кечиши мумкинлигидан хавотирда.

Аъзам Турғунов ҳали ўтган ойда Нукусда мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновнинг қамоққа олингани борасида Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан халқаро танқидлар камаймаган бир пайтда ҳибсга олинди. Бу ҳодисалар Тошкентдан максимал даражада узоқликда жойлашган Қарақолпоғистон мухториятида содир бўлишига қарамай, улар ҳам Тошкент режимининг ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил журналистларга қарши кампанияси давоми сифатида кўрилмоқда.

Айни пайтда Аъзам Турғуновнинг саломатлиги борасида жиддий хавотирлар бор. Докторлар унинг грижасини жарроҳлик йўли билан кесиб ташлаганига ҳали икки ҳафта ҳам бўлмади. Ҳозирча А.Турғуновнинг ҳибсга олинганидан Европа Иттифоқи расмийлари ҳамда “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти хабар топди. Бу борадаги расмий баёнотлар тезда янграй бошлайди.
XS
SM
MD
LG