Ўзини Абдулфаттоҳ Аҳмадий, деб таништирадиган ЎИҲ матбуот вакили “Озодлик” радиосига телефон қилиб, Тоҳир Йўлдошнинг Ислом Каримов билан ҳамкорлик қилиши ва унинг ўз сафдоши Жума Намангонийни ўлдиртиргани ҳақидаги иддаоларни рад этди.
Лондонга қочиб ўтган собиқ жосус Икром Ёқубовнинг гапларини аввалига Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати “асоссиз бўҳтон”, дея рад этган эди. Бугун эса унинг ЎИҲ борасида гапирганларини ушбу жангари гуруҳ вакиллари шошилинч равишда инкор этишни лозим, деб топди.
Икром Ёқубов ЎИҲ раҳбари Тоҳир Йўлдошевни президент И.Каримов билан ҳамкорликда фаолият юргизаётганликда айблаган эди. Шунингдек, у ҳаракат қўмондори Жума Намангонийнинг ўлими ортида ҳам Тоҳир Йўлдош турганини даво қилганди.
Абдулфаттоҳ Аҳмадий иккала иддаони ЎИҲ амирига нисбатан “туҳмат”, дея рад этар экан, аввалига золимлар, кофирлар ва душманлар билан дўст бўлишдан қайтарган бир қатор Қуръон оятларини келтиради.
“Биродаримиз Муҳаммад Форуқ Тоҳирнинг Каримов билан ҳамкорлик қилиши унинг Қуръонга қатъий амал қилгани сабабли имконсиздир”,- деди А.Аҳмадий.
Тоҳир Йўлдошга нисбатан билдирилган иккинчи давони инкор этар экан, ЎИҲ матбуот вакили Тоҳир Йўлдошнинг ҳеч қачон бегуноҳ одамларнинг қонини тўкмаганини айтди.
“Ва хусусан Жума Намангонийнинг 2001 йил АҚШ авиацияси зарбалари натижасида ҳалок бўлганига гувоҳ бўлган ўнлаб биродарларим ҳамон ёнимизда бор”,- деди Абдулфаттоҳ Аҳмадий.