Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:20

Зайниддин Асқаров: Портлашларни расмий Тошкент уюштирди

Ўзбек жамияти устидаги ялпи мафкурафий назоратни қамоқхона симларига қиëсламаслик мушкул.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати подполковниги Икром Ëқубов мамлакат ҳаëтини тўлиқ назорат қилувчи бу махфий идора фаолиятига оид ички сирларни дунëга ошкор қилтган биринчи "қочоқ " бўлди. Аммо 2003 йили ушбу сирли идора ертўласида сақланаëтган маҳбус Зайниддин Асқаров ҳам айрим МХХ чилар ëрдамида айрим сирларни очиқлаган эди.

Бошловчи:

Муҳтарам тингловчи, навбатдаги лавҳамизга ўтишдан олдин бир оз тарихий чекиниш қилишга тўғри келади. 16 феврал воқеалари муносабати билан Тошкентда бўлиб ўтган маҳкама жараёнлари ва унда кўрсатма берган гувоҳларнинг Ўзбекистон телевидениеси орқали портлашлар Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) ва Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ иши, дея қилган ҳикоялари хотирангизда бўлса керак. Ана шундай кўрсатма берганларнинг бири ЎИҲ нинг етакчиларидан 1971 йил Наманганда туғилган Зайниддин Асқаров эди. 1999 йил мартидан бери 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Асқаров бу кўрсатмани кейин ҳам бир неча бор такрорлади. Аммо 26 ноябр куни Асқаров уч йил давомида айтиб келган ҳикоялари бутунлай ёлғонлигини тўсатдан маълум қилди. Бу иқрорга гувоҳ бўлган Тошкентдаги мухбиримиз Жамшид Шомуродов ҳикоя қилади.

Озодлик мухбири:

Куни кеча, яъни 26 ноябр куни Ўзбекистон МХХ “Озодлик”, “Би-би-си” ва “Америка овози” журналистларини 16 феврал портлашларида айбдор деб топилган ЎИҲ лидерларидан бири Зайниддин Асқаров билан учрашувга таклиф этди. Учрашув машҳур Тоштурмада бўлиб ўтди. Суҳбатда журналистлар билан бирга МХХ ходими ҳам иштирок этди.

Зайниддин Асқаров дастлаб бир соатдан зиёд ЎИҲ ва мухолифат ҳақида умумий гапларни гапирди. Журналистлар билан ўтирган хавфсизлик хизмати ходими умумий гаплардан зерикди чоғи¸ташқарига сигарет чеккани чиқди. Балки шу фурсатдан фойдаланибми, Зайниддин Асқаров 2000 йил бўлган судда Муҳаммад Солиҳга қарши берган кўрсатмалари бутунлай туҳмат эканлиги, Муҳаммад Солиҳ умуман террорга алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот берди.

Зайниддин Асқаров:
Менга бўлган ваъда Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги олтита "вышка" дагилар отилмаслиги эди. Отилмай, "вышка" бериб, президент томонидан кечирим сўралишлик¸ кейин авф қилишлик ваъда қилинган. Охири мен ваъда қилдим, бўпти, мен рол ўйнаб бераман Муҳаммад Солиҳни ёмонлашми, ҳа. Муҳаммад Солиҳ билан бизнинг келишувимиз шу эдики, Муҳаммад Солиҳ, сизлар золимнинг қўлига тушиб қолган вақтингларда манга туҳмат қилиш керак бўлиб қолса, мани сўкиш керак бўлса сўквораверинглар, чунки халқ ҳам билади буни, ҳамма яхши билади, деган. Муҳаммад Солиҳ хафа бўлмайди, деган мақсадда ман майли деб Муҳаммад Солиҳга туҳмат килиб, 16 февралга алоқаси бор, 1 миллион 600 минг берган эди, Тоҳир спонсор эди деган нарсаларни ман йиғламсираб гапириб, рол ўйнаб беришга рози бўлдим.

Мақсадим, мани мақсадим Баҳром Абдуллаевдек "легендарный" қориларни сақлаб қолиш эди. Ўзбекистон халқининг ичида 70 минглаб унинг орқасидан эргаштирган мухлислари бор эди. Бизнинг устозимиз бўлади у. Абдували қори акаларнинг чиқиши эди, қори акаларнинг ҳаммаси авф бўлишлиги эди, шуларнинг ҳаммаси именно. Ички ишлар министри Зокир Алматов мани чақириб, Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб берсанг, мана шунинг ролини ўйнаб берадиган бўлсанг, ҳаммаси авф бўлади, отилмайди булар, сангаям енгиллик бўлади, суд залидан чиқиб кетасан, дегани учун Аллоҳ шоҳидки, ман ўзимни қутқариш учун эмас, ана шуларни қутқариш учун ман шу нарсага мажбур бўлганман ўша вақтда. Лекин булар чиқарганиям йўқ, уларга "вышка" берворди. "Вышка" берворишининг сабаби, улар сирни биларди. Сирни билишлиги учун уларни йўқ қилиб юборди. Лекин улар бизга айтиб ўтиб кетган эди ҳаммасини, шундай-шундай-шундай бўлган деб.

Асқаров суҳбат давомида қайта-қайта тилга олган машҳур имом Абдували қори Мирзаев.Имом тақдири 1995 йилдан бери мавҳумлигича қолмоқда.

Шунинг учун сизларнинг радиостанциянглар орқали аввало "Эрк" партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайманки, ўша вақтда унга туҳмат қилганмиз, ҳақиқатдан мажбуран туҳмат қилганмиз ва Тоҳир Йўлдошевларнинг қилмаган ишларини қилди деб айтганмиз. Ўзимиз Ўзбекистон халқининг олдида гуноҳкормизки, чиқиб 16 феврални баъзи бир нарсаларига алданиб қолиб, бу золим диктатор, кофирларнинг ваъдасига алданиб қолиб, рол ўйнаб, мусулмонларнинг обрўсига путур етказганимиз учун бутун Ўзбекистон халқидан биз кечирим сўраймиз.

Муҳаммад Солиҳнинг - Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни дунё-ю охиратда - умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ. Ман демократ эмасман, у одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо беришда ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, ишонувчанлигимиз, Зокир Алматовнинг берган ваъдаларига ишонганлигимизнинг натижаси холос.

Бу гапдан кейин бизни отворса, биз шаҳид бўлиб кетаверамиз. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳимоя килса, яхши. Тураверамиз. Лекин бизни биров ҳимоя қилиш-қилмаслиги бу гапни айтишимиздан тўсиб қўймайди.

Бошловчи:
Муҳтарам тингловчи, сиз Зайниддин Асқаровнинг Тоштурмада билдирган иқрори билан танишаяпсиз. Сўз яна мухбиримиз Жамшид Шомуродовга.

Озодлик мухбири:

Зайниддин Асқаров 1999 йилдаги Тошкент портлашларини ким уюштирганлиги ҳақида ҳам янги тахминни ўртага ташлади. Унинг айтишича, портлашларни андижонлик қори Абдували Мирзоевнинг тарафдорлари уюштирган, лекин ҳукумат хавфсизлик кучлари бу портлаш содир бўлишини олдиндан билган ва атайлаб портлашларнинг олдини олмаган.

Зайниддин Асқаров:
Баҳром Абдуллаев бу ёқда СНБ нинг подвалида ўтирибди. Подвалда ўтирган вақтида буни, Баҳром Абдуллаевни сан мужоҳид экансан, террорист етиштираяпсан, ўз вақтида калла олган экан, деган «дело», алоҳида «уголовное дело» кетаётган вақти бўлган. Баҳром Абдуллаевга қатъий буйруқ бўлган Тоҳирвойдан нима қилиб бўлса ҳам, ўлдирасанми, йўқ қиласанми, тўхтатгин деган буйруқ бўлган. Булар айтаяпти тўхтамайман сизлар бу дело-пелони йиғиштиринглар, деяпти. Тошкентда "взрыв" бўлмоқчи, деяпти. Шу "взрыв" ни тўхтатгани келиб, ман қўлга тушиб қолдим, деяпти.

- Портлашдан олдин…

Портлаш бўлмасидан олдин бўлаяпти. Буни, деяпти, ман тўхтатаман. Адресини бераман керак бўлса. Иззат ким у, қаерда тренировка қилган, бомбаси қанча буларнинг. Майли, ушлаб отворсангизлар ҳам майли. Манга мукофот берасизларми, қамаб юборасизларми сизларнинг инсофинглар. Шу нарсани тез тўхтатинглар, "срочный" тўхтатинглар, деяпти. Ман шуни именно тўхтатгани келаётгандим, деган хабар берган. Булар олдинига ишонмаяпти-да, кейин қараса - бу нарса жиддий, ростданам бўлмоқчи.

Ҳа, энди масалан муҳим нарса. Энди эшитиб турса, Баҳром Абдуллаев шу ҳақида айтганидан кейин унга яхши зиёфатлар қилиб берилаяпти, бошқа қилиб берилаяпти-да, кимлар қилмоқчи, қандай қилиб берилмоқчи, нима мақсаддалигини сўралаяпти ундан. Абдували қорини чиқаришлик учун, алоҳида мулозимлар томонидан шу «взрыв» бўлмокчи, шунақа-шунақа-шунақа ҳамма гап айтилаяпти. Айтиб берилганидан кейин Баҳром Абдуллаевга «взрыв» бўлгунча умуман тергов жараёни тўхтатилаяпти-да, алоҳида бир хонада сақланаяпти. Тоату-ибодат билан, зиёфат-ибодат билан бўлаяпти холос. Кириб дўхтирлар қараяпти соғмисан, яхшимисан, тузукмисан… Бошқа гап бўлмаяпти у ерда. Ана энди «взрыв» 15-га кўчирилаяпти. Бу болалар умуман СНБ нинг одамлари эмас, ҳалиги 9 та бола. Улар ҳеч нарсани билмайди. Мақсади - холис Каримовни ўлдириш. Бу ерда бошқа мақсад йўқ бу ерда. Лекин бу ерда давлат «курс» да бўлиб қолаяпти, шу ишнинг бўлишидан «курс» да бўлиб қолаяпти.

- Олдиндан билиб қолаяпти.

Олдиндан билиб қолаяпти ҳаммасини. Ва давлатни булар қаердан билади 16 феврал воқеасини, деса, Баҳром Абдуллаев давлатнинг ичида ишлайдиган буларга информация бериб турган одамларимиз ҳам бор деяпти. Қайси куни бўлади, қанақа бўлади ҳаммасини. Булар ошкора эълон қилаяпти 25-кундан 16 февралга кўчирилди, деган нарсани. Ошкор эълон қилганидан кейин, буни одамлар ошкора ходимларга айтилганидан кейин, демак буни кутилган меҳмон даражасида бомбалар кутиб олинаяпти Тошкентда.

6 та машина келаяпти. Каримов келадиган вақтда билсанглар - бу дунёга, ёш болагаям, каттагаям аён - битта қуш учиб ўта олмайди у ёққа. Лекин 6 та катта машина хотиржам келиб, вазирлар маҳкамасининг олдига қўйилаяпти. Ҳеч ким қарши чиқмайди.

- Ҳукуматнинг ўзи кузатиб турибдими?

Кузатиб турибди ҳамма нарсани. Банкка қўйилаяпти, вазирлар маҳкамасига қўйилаяпти, ҳаммаси қўйилаяпти. Булар керак эмас. Мақсад - буларни ушлаш эмас, портлатишни тўхтатиш ҳам эмас. Мақсад, кейин мақсадга ўтаман, асосий мақсадга. «Взрыв» бада-баданг портлашганидан 5 минут ўтар-ўтмас, Ислом Каримов, Рустам Иноятов, Зокир Алматов майдонга етиб келишаяпти ва худди олдинги тайёрланган сценарийдан хабардор бўлгандай, бу нарсаларни диний «религиозный фанатик» лар қилди, ким қилганлигиниям биламиз, бирон муддатда ҳаммасини тутамиз, деган хитоб билан чиқаяпти, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ. Нимага деса, олдиндан Баҳром Абдуллаев «курс» га қўйган бу нарсани.

Ана ундаги ҳозир - бир минут, гапимни тугатиб олай - ана энди Баҳром Абдуллаевга келиб, булар сан яхши билар экансан, ҳамма нарсани бизга айтдинг, энди ишондик санга, буларни тўхтатсак, мукофотлаб сени чиқариб юборамиз, тақдирнома, деб кўтаришаяпти-да, бу ҳамма ёқни айтиб бераяпти Баҳром. Фалончи, фалончи, фалончилар қилди. Дарров расмлари шундай автоматдан чиқарилаяпти-да, фалон минг доллардан ким ушласа. Ана уни вақтида булар чиқиб кетиб бўлганди. Буларнинг ушланиши ҳам муҳим эмас эди. Чунки ушланилса, булар Солиҳгаям алоқаси йўқ, Бирликкаям алоқаси йўқ, муфтийгаям алоқаси йўқ, Тоҳир, Жумагаям алоқаси йўқ. Улар ушланганидан кейин табло унақа чиқмасди-да, бу керак эмасди. «С фонтом» «розыск» эълон қилинди-да, лекин бу ёқда ҳамма одамни йиғиштириб олинди, ҳаммасини.

Мухбир:
Зайниддин Асқаров суҳбат давомида айрим бошқа масалаларга ҳам ўз фикрини баён этиб ўтди.

Зайниддин Асқаров:
Бизда фақат 2 та нарса етишмаганлиги, мухолифатни бирлашмаганлиги, агар бирлашганида Эдуард Шеварднадзенинг боши Каримовнинг бошигаям тушиши мумкин. Иккинчиси, бизнинг халқимиз ниҳоятда сотқин ёки лаганбардорлиги учун, қўрқоқлиги учун бу нарсалар юзага чиқмаган экан.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳодларнинг энг улуғи золим подшоҳга ҳақ сўзни гапириш, дегандилар. Ман ҳақ сўзни гапирдим, деб ўйлайман. Етказганлардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин, дуоларим бор.

Холисона Ислом учун, Аллоҳ розилиги учун билдирадиган нарсамни яна қайтариб айтаман Муҳаммад Солиҳ нотўғри суд қилинган, ҳеч қанақа террорга алоқаси йўқ. Ҳаммаси Ўзбекистон прокуратурасининг сценарийлари холос бу нарсалар. Ўшанинг учун ана шу гапим. Бу гапимдан қайтмайман. Қиёматга қолмаслиги учун, қиёматда ҳамма: Асқаров Зайниддин, бизни алдабсан-ку, демаслиги учун ман оммавий ахборотлар орқали етказмоқчиманки, биз 16 февралда рол ўйнаб берганмиз, 16 га Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси йўқ, бизниям ҳеч қанақанги алоқамиз йўқ.

Ундан ташқари, халқаро ташкилотлар агар бизларни инсон ўрнида кўрадиган бўлса, биз халқаро судларга… Олег Якубов деган ёзувчи Ўзбекистонда, ҳозир Израилда яшаяпти, «Қашқирлар галаси» деган китоб ёзди ёки «Агония» деган китоб ёзди ёки Муҳаммад Солиҳнинг найранглари тўғрисида деб туриб, бизнинг ўйнаб берган ролимизнинг ҳаммасини ёзиб, бутун нимага китоб қилиб бостириб тарқатворди ҳамма томонга. У одам ҳам сценарийлигини биларди. У китоб босилгандаги ҳамма нарса, бу китоблар ҳаммаси ёлғон нарса. Бизни Ўзбекистондаям, хориждаям юролмийдиган қилиб ташлади булар. У китобларни ноўрин ёзган ёзувчи бўлганлиги учун Аллоҳ насиб қилиб қолса, тирик бўлсак кўрармиз, тирик бўлмасак, биздан кейингилар кўрар халқаро судлар ҳал қилиши керак бу нарсани. Бу битта Каримов диктатор экан, деб, атрофидаги ҳамма рол ўйнаб, халқни эзавермаслиги керак-да энди. Мумкин эмас бу нарсалар.

Бошловчи:
Муҳтарам тингловчи, сиз Зайниддин Асқаровнинг Тоштурмада билдирган иқрори билан танишдингиз. Энди бунга нисбатан расмий муносабатга ўтамиз. Яна мухбиримиз Жамшид Шомуродов гапиради.

Озодлик мухбири:
Биз Зайниддин Асқаровнинг кутилмаган баёнотини шарҳлаб беришини сўраб, Ўзбекистон МХХ га мурожаат этдик. Бизга бу борада МХХ ходими, подполковник Равшан Абдуллахонов жавоб қайтарди. У дастлаб Муҳаммад Солиҳга нисбатан 1999 йилгача ҳам бир неча жиноий ишлар очилганлигини айтиб ўтди, сўнг эса бевосита Зайниддин Асқаровнинг баёнотига муносабат билдирди.

Равшан Абдуллахонов:
Ассалому алайкум, ҳурматли радиотингловчилар. Мен Абдуллахонов Ровшан, МХХ ходими. Подполковник унвонида хизмат қиламан. Зайниддин Асқаров берган интервьюсига жавобан шуларни маълум қилмоқчиман. Энди у одамни ҳозирги кунда ўзининг гапи бўйича, руҳий касалман деб айтган гапи бўйича келадиган бўлсак, унга тўғри баҳо бериш деб ўйлайман радиотингловчилар томонидан.

Энди Асқаровнинг интервьюсини ман ўзим охиригача эшитганим йўқ лекин гапирганида 17 марта Мадаминов Салай билан учрашган Тоҳир Йўлдошев деган гапни оладиган бўлсак, бу ҳам қанақадир тасдиғини топади. Агар Мадаминов Салай ҳақиқатдан ҳам биринчи гал учрашувнинг ўзида ман қайтдим, ман бу Тоҳир Йўлдош, бошқалар Ислом давлати қураман деб ҳаракатидан ман воз кечганман деган гап бўладиган бўлса, 17 марта учрашишнинг ўзи шартмиди Тоҳир Йўлдош билан.

Лекин шу 1999 йил феврал воқеаларидан кейин чет эл оммавий ахборот воситаларида бир қанча интервьюлар бўлди ва бунда «Би-би-си» корреспондентларидан Ҳамид Исмоил савол берганларида Мадаминов Салайга, "хўп агар сиз ўзбек урф-одатларига кўра¸ Туркияга Тоҳир Йўлдош келганида учрашдим ва у билан бир марта учрашгандан кейин бошқа учрашмадим", деган гапни савол берди. Лекин Ҳамид Исмоилнинг саволлари хўп бир марта учрашибсиз, нимага бўлмаса Қандаҳорга бориб, ўша ерда Тоҳир Йўлдош билан учрашгансиз, деган саволига ва ўғлиз тўғрисидаги… Бу гапирган гапига Мадаминов Салай етарлича жавоб ҳам беролмади ва бу саволдан қочди.

Яна МХХ органларида бир қанча тергов жараёнларида кўрсатилган маълумотлар бор ва булардан биттасини мисол тариқасида олиб келдим. Ислом ҳаракатининг вакили деб айтилган Зубайрнинг ва Тоҳир Йўлдошнинг Муҳаммад Солиҳ билан телефон орқали суҳбатлашган суҳбатини олиб келдим. Шу ердаям - "биз ўзимизнинг йўлимиздан қайтмаймиз". Бу суҳбатда фарзанди тўғрисида сўраяпти Мадаминов Салайнинг фарзанди, бизнинг ўғлимиз қалай юрибди… Керак бўлса сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаш бўйича ёрдам берамиз, жой билан таъминлашни ўзимиз… деган гапларни гапирди ва бундан кейинги анақада йўлимиздан қайтмаймиз ўша танлаган йўлимиз Ислом, Ўзбекистонда Ислом давлати қурамиз деган гапни яна бир марта такрорлади. Бу бўйича мана бемалол эшитишинглар мумкин.

Озодлик мухбири:
Зайниддин Асқаровнинг айтишича, 16 феврал ҳодисаларини андижонлик қори Абдували Мирзаевнинг тарафдорлари уюштирган. Лекин, дейдики Асқаров, ҳукумат 2 ой бурун мана шу террористик актнинг бўлишини билар эди. Кўриб турган эди қаерга қандай машина қўйилаяпти, бомба жойланган машина. Кўра-билиб туриб, шунинг олдини олмади. Мақсади бошқа эди деяпти. Мана шу даъвога қандай жавоб берган бўлардингиз?

Равшан Абдуллахонов:
Саволингизга тушундим. Энди ўзиз ўйлаб кўринг, дунёда ҳозир терроризмга қарши бутун дунё жамоатчилиги шу билан ҳозир курашаяпти. Агар ўйлаб кўрингки, шу 16 феврал воқеаларидан кейин бу дунё миқёсида Ўзбекистонда биринчи марта шу катта теракт бўлиб ўтди ва бунда бир қанча қурбонлар бўлди. Иқтисодий томондан ҳам қанча "ущерб" қилганини, қанча бўлганини ҳамманинг хабардори бор. Қатга анақа қиламиз…

Биринчидан, ман этганим бошидан бояги Мадаминов Салайга нисбатан бўлган жиноий ишларни кўрсатганимам бекоргамас. Нимага деса, шу саволни ман кутгандим сизлардан. Иккинчидан, ўша Мадаминов Салай характеридаги, характерига хос. Ўша 1994 йилда болаларни ташкил қилганлиги, буям ўзига яраша. Нимага, нима мақсадда 21 одамни Қашқадарё вилоятидан Туркияга олиб бориб, қўл анақаси бўйича уриштиришга, бошқага тайёрлаган. Энди "значит", ман ҳаракатларида шу нарса аён бўлган. Иккинчиси, агар ўзиз ўйлаб кўринг, агар ҳар битта ҳуқуқ-тартибот органи агар шундай теракт бўлмоқчи деган бўлса, олдини олишга нима деб ўйлайсиз ўзиз, ҳаракат қилган бўлармиди, олдини олган бўлармиди ё қурбонлар бўлиб кетаверган бўлармиди?

Озодлик мухбири:
Энди битта савол-да ўз-ўзидан туғиладиган. Масалан, тингловчи ҳам ўйлайдики учрашувни Зайниддин Асқаров билан кеча сизлар ташкил килиб бердиларинг биз учун-а? Ташаббус кимдан чиққан эди, ўша журналистлар билан учрашув ташаббуси?

Равшан Абдуллахонов:
Ман кечаги учрашувни ташаббуси Зайниддин Асқаровдан чиққан эди ва бу баёнот қилишни кейин билишимизча, у интервьюда шу гапларни гапирмади. Лекин унинг шахсига нисбатан хавф солинаётганлигини маълум қилди. Бу хавфларда Тоҳир Йўлдошев томонидан Мадаминов Салай томонидан одамлар юбориб, биз бизга кўрсатма берганинг учун сани барибирам йўқ қиламиз деган гапларни гапирган ва ўшанинг олдини олиш мақсадида шу гапларни гапирган.

Озодлик мухбири:
Ва мана шу Зайниддин Асқаров берган интервьюдан кейин унинг хавфсизлиги ўша ўтирган қамоқхонасида қандай таъминланади? Унинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинми? Ахир у 16 феврал ҳодисалари ва Муҳаммад Солиҳ масаласида ҳукумат нуқтаи-назаридан бутунлай ўзгача фикрларни билдирди.

Равшан Абдуллахонов:
Хавфсизлиги МХХ органлари томонидан унинг - нафақат Зайниддин Асқаровга, балки бошқа қамоқдаги бўлган одамларнинг - хавфсизлигини таъминлаш бўйича куч, саъй-ҳаракатлари ҳечам тўхтамаган, бундан кейин ҳам ҳар битта фуқаро у очиқда бўладими, қамоқда бўладими таъминлашни булар бўйнига олади.

Озодлик мухбири:
Энди қаранг-да, бу ерда айтилишича, ўша 16 феврал ҳодисаларини андижонлик қори Абдували Мирзаевнинг тарафдорлари уюштирган, Муҳаммад Солиҳ эмас, Тоҳир Йўлдош эмас. Бунга қандай қарайди МХХ?

Равшан Абдуллахонов:
Зайниддин Асқаров гапи билан энди ҳозир Абдували Мирзаев томонидан уюштирилган деган гапни ман айтолмайман. Нимага деса, тергов жуда пухта олиб борилган тергов. Ўша пайтда суд ҳакамлариям бекордан-бекорга бундай жазони бошқаларга бермаган. Ўшанинг учун ҳозирги Зайниддин Асқаровнинг берган интервьюси асосида йўқ буни Муҳаммад Солиҳ ё Тоҳир Йўлдошлар уюштирмаган буни Абдували Мирзаев томонидан уюштирилган деган гапга албатта қарши бўламан.

Бошловчи:
Муҳтарам тингловчи, эшитганингиздек, бу 26 ноябр куни Зайниддин Асқаровнинг Тоштурмада хорижий ахборот воситалари мухбирлари олдида қилган баёноти ҳамда унга нисбатан Ўзбекистон МХХ ходими, подполковник Равшан Абдуллахонов муносабати эди. Эслатиб ўтаман, 16 феврал ҳодисаларига алоқадорликда айбланиб, 1999 йилнинг март ойида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган ЎИҲ етакчиларидан Зайниддин Асқаров ҳозирда қамоқ жазосини ўтамоқда. Азиз тингловчи, ҳозиргина эшитганингиздек Ўзбекистон расмийлари саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси асосчиси Муҳаммад Солиҳ номи яна бир бор кун тартибига тушди. Хўш, нима учун Ўзбекистон ҳукумати 11 йилдан бери сиёсий муҳожиротда яшаб келаётган Муҳаммад Солиҳнинг турли жиноят, хусусан терроризмга алоқадорлигини кўрсатиш уринишларини тинимсиз давом эттираяпти? Бу саволга ҳозирда Норвегияда яшаётган Муҳаммад Солиҳнинг ўзи муносабат билдиради.

Муҳаммад Солиҳ:
Авваламбор, Ўзбекистон МХХ нинг янги бир, бизга қарши янги бир тадбир тайёрлашга эхтиёжи туғилган экан, демак "Эрк" партиясининг ишлари яхши кетаяпти. Демак, халқ бу ташкилотни ҳалиям унутмаган. Демак, бизнинг бу қадар чекланган имконлар ичида олиб бораётган мужодалаларимиз беҳуда эмас экан. Уларнинг қилаётган ишдан фақат шу хулосани чиқариш мумкин. Агар янаям бошқачароқ айтадиган бўлсак, "Эрк" партиясининг, биласиз, доим сайловлардан олдин, 1 йил олдин ёки 1,5 йил олдин доим шунга ўхшаган ҳукумат тадбирларни кўрган. Келажак йилда бўлиши мумкин бўлган, кутилаётган сайловларга қўймаслик учун, албатта "Эрк" партиясини қўймаслик учун албатта ҳукумат яна ўзининг тадбирларни кўраяпти. Менимча, бу ҳозирги бўлаётган ўша МХХ ходимлари томонидан тайёрланган деб айтайлик пресс-конференциянинг таг замирида менимча ўша стратегик мақсад "Эрк" партиясини келажак сайловларга қўймаслик стратегияси ётибди.

Бошловчи:
Солиҳ, нима учун яна бир марта сизнинг номингиз расмийлар ташаббуси билан кун тартибига тушди? Бу сафарги номингизнинг тилга олиниши билан Грузияда мухолифат вакиллари ҳокимият тепасига келиши ўртасида бирор-бир боғлиқлик борми?

Муҳаммад Солиҳ:
Боғлиқлик бор. Фақат битта Грузия Ўзбекистонда эмас, балки бутун постсовет ҳудудидаги кечаётган бугунги воқеалар, Совет иттифоқи парчаланиб, кейин парчалангандан кейин уларга келган лидерларнинг такдири бир-бирига ўхшаб кетади ва уларнинг бошланиши қандай бўлса, тугаши ҳам бир хил бўлиши эҳтимоли жуда юксак бугун. Озарбайжондаги воқеалар, Гуржистондаги воқеалар бироз фарқ қилса ҳам, уларнинг кечиш, йўналиши нуқтаси ва уларнинг охир-оқибати бир бўлишига бизнинг шубҳамиз йўқ ва шу келажак албатта Ўрта Осиёдаги диктаторликларда ҳам кўриниб турибди ва бундан қўрққан албатта бизнинг ҳукумат одамлари албатта бунинг тадбирини, олдини олишга ҳаракат қилаяпти ва ҳали юқорида айтганимдек ҳар сайловдан олдин, ҳар бир катта мамлакат миқёсидаги тадбирдан олдин бизнинг партияларни ўша сиёсий жараёндан узоқлаштириш учун қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда.

Бошловчи:
Хозир мана сиз ҳам, биз ҳам ва тингловчилариммиз ҳам қамоқдаги Зайниддин Асқаров иқрорига қулоқ солдик. Ўзингиз биласиз, Асқаров сизни террорчиликда айблаб кўрсатма берганлардан бири, бундайлар анчагина. Мана Асқаров сиздан кечирим сўради, унинг иқрорини яна бир бор ўз тилидан эшитайлик.

Зайниддин Асқаров:
Муҳаммад Солиҳнинг - Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, бу гапимни дунё-ю охиратда - умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ.

Бошловчи:
Сизга қарши ёлғон гувоҳлик берганларга нималар деган бўлардингиз?

Муҳаммад Солиҳ:
Ўзбекистон давлат маҳкамаси мени суд қилар экан, менга қарши бирорта далил келтира олгани йўқ. Бугун ҳам келтиролмайди. Чунки далилнинг ўзи йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Зайниддин Асқаровнинг бир кун келиб ана шу бугун айтган ҳақиқатни айтишига мен шахсан ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Аммо бунинг бу қадар эрта бўлишини тўғриси, ўйламагандим. Аллоҳ уларга қиёматда ўша эътироф қилган одамларнинг гуноҳларини кечирсин, Аллоҳ уларга мададкор бўлсин.

Зайниддин Асқаров ўзининг терговчилари томонидан каминага қарши ёлғон кўрсатма берган ягона маҳбус эмас, бошқалари ҳам бор эди. Аммо улар маҳкамадаям қийноқ остида кўрсатма беришганини айтишди. Зайниддин Асқаров маҳкамада буни айтмаганди. Энди у ҳам бизга қарши берган кўрсатмаларининг тамоман ёлғон бўлганлигини тан олаяпти. Яъни ҳукуматнинг қўлида энди бу кундан бошлаб каминага қарши ҳатто сохта кўрсатмалар ҳам йўқ. Энди қўрқитиш ҳам мумкин бўлмай қолаяпти. Қўрқув бизнинг Ўзбекистонда яшаётган мухолифатчиларнинг ва мухолиф бўлмаганларнинг ҳам юракларини секин-секин тарк этаяпти, деб умид қилаяпман. Энди биз ҳақиқатни айтишдан ўтган йиллардагидек қўрқмаяпмиз. Юрагимизга секин-аста бўлса-да, жасорат кириб келмоқда. Бошловчи:

Баëноти давомида Зайниддин Асқаров мухолифатдаги Эрк партияси лидери Муҳаммад Солиҳга қўйилган айблар илдизини очиб берди.

Зайниддин Асқаров ўзининг терговчилари томонидан каминага қарши ёлғон кўрсатма берган ягона маҳбус эмас, бошқалари ҳам бор эди. Аммо улар маҳкамадаям қийноқ остида кўрсатма беришганини айтишди. Зайниддин Асқаров маҳкамада буни айтмаганди. Энди у ҳам бизга қарши берган кўрсатмаларининг тамоман ёлғон бўлганлигини тан олаяпти. Яъни ҳукуматнинг қўлида энди бу кундан бошлаб каминага қарши ҳатто сохта кўрсатмалар ҳам йўқ. Энди қўрқитиш ҳам мумкин бўлмай қолаяпти. Қўрқув бизнинг Ўзбекистонда яшаётган мухолифатчиларнинг ва мухолиф бўлмаганларнинг ҳам юракларини секин-секин тарк этаяпти, деб умид қилаяпман. Энди биз ҳақиқатни айтишдан ўтган йиллардагидек қўрқмаяпмиз. Юрагимизга секин-аста бўлса-да, жасорат кириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG