Октябр ойида Европа Иттифоқи Андижон воқеалари туфайли Ўзбекистон расмийларига қарши жорий қилган виза таъқиқини бекор қилди.
Орадан уч кун ўтиб¸ расмий Тошкент ЕврАзЭС котибиятига ушбу ташкилотдаги фаолиятини тўхтатгани ҳақида нота юборди.
Россия Давлат думаси депутати ва МДҲ давлатлари бўйича таҳлилчи Фëдор Лукянов расмий Тошкент бу қарорни Ғарб умидларини оқлаш учун қабул қилган, деб ҳисоблайди.
- АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияни постсовет ҳудудидан сиқиб чиқариш сиёсатини юргизмоқда. Улар виза таъқиқини бекор қилиб, ўзларининг холис ният ишорасига жавобан, Каримов томонидан Россияга қарши амални кутаётган эди. Каримов уларнинг умидини оқлади¸”- дейди Фëдор Лукянов.
Озодлик мухбири билан суҳбат давомида Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийси Каримовнинг мамлакатга ҳеч қандай фойда бермаган ташкилотдан чиқишга қарор қилганини тушуниш мумкинлигини айтди.
Президент Каримов ЕврАзЭС ташкилотига ўз илк эътирозини 6 июн куни Санкт-Петербургдаги МДҲ раҳбарлари саммити давомида Россия президенти Медведевга билдирган эди.
Ўшанда Ўзбекистон раҳбари Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятини Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти билан бирлаштиришни таклиф қилди.
- Аксар ҳолларда бу ташкилотларнинг кун тартибидаги вазифалар бир хил бўлиб, бири қилаётган ишни иккинчиси такрорлайди. Биз Ўзбекистонда мана шу икки ташкилотнинг бирлашмасига асосланган ягона ташкилот тузиш масаласини муҳокама этмоқдамиз",- деган эди 6 июн куни Каримов жумладан.
Ушбу таклифга Дмитрий Медведев бир қадар ишончсизлик билан, масалани, албатта, муҳокама этиш керак дея жавоб қайтарган эди.
“КоммерсантЪ” газетасининг ёзишича, Каримов ЕврАзЭС доирасида яккаланиб қолган¸ унинг турли ташаббусларига бу ерда жиддий аҳамият берилмаган.
Ташкилот доирасида Россия, Қозоғистон ва Беларус ўртасида ташкил этилаётган божхона иттифоқига Ўзбекистоннинг қўйилмаётгани Каримовга ёқмай келди.
Бошқа томондан ЕврАзЭС га қарийб уч йил аввал қўшилган Ўзбекистон ташкилот доирасидаги келишувларни имзолашга ҳам, олган мажбуриятларини бажаришга ҳам совуққонлик билан қараб келди.
Марказий Осиё бўйича таҳлилчи Аркадий Дубнов Ўзбекистоннинг ЕврАзЭС да ортиқ қола олмаслиги сўнгги пайтда сезилиб қолган эди, деган фикрда.
- Расмий Тошкент ўз қўшнилари томонидан билдирилаëтган эътирозларни ҳис қилиб келди. ЕврАзЭС ташкилоти доирасида Ўзбекистон қўшни давлатлар учун ўз чегараларини очиши керак эди. Расмий Тошкент эса бу шартни бажармасдан ҳаммага ўз фикрини уқтирмоқчи бўлди. Менимча, Каримовнинг ўзига хос ҳарактери сабабли Ўзбекистон ҳеч бир ташкилотда узоқ қололмайди¸”- дейди Дубнов.
Ўзбекистоннинг ЕврАзЭС ни тарк этиши борасида Москвада томонидан жиддий хавотир билдирилгани йўқ.
“КоммерсантЪ” газетаси таҳлилчиси Александр Габуевнинг айтишича, Ўзбекистоннинг бу қадами расмийларни яна бир бор ҳайрон қолдирган¸ холос.
- ЕврАзЭС унча самарали ташкилот эмас афтидан. Лекин ҳеч кимга ҳалақит қилмаётган ташкилотдан Ўзбекистоннинг чиқиб кетиш қарори расмий Москва томонидан демарш сифатида қабул қилиниши мумкин.
Грузия МДҲ дан чиққанида мантиқ жуда тушунарли эди. Лекин Ўзбекистоннинг шунча ишни қилиб, шунча келишувларга имзо қўйганидан кейин ҳаммасини ташлаб кетиши¸ кишини ҳайрон қолдиради¸”- дейди Габуев.
Ўзбекистоннинг бир ташкилотдан иккинчисига ўтиб кетиши¸ кейин унга яна қайтиб қўшилиши янгилик эмас. Йиллар давомида Ўзбекистон ташқи сиёсатини кузатиб келаётган таҳлилчилар¸ Каримовнинг ЕврАзЭС дан чиқиб кетиш қароридан кучли мантиқ қидирмай қўйганлар.
Бироқ Давлат думаси депутати Фëдор Лукянов фикрича, Каримовнинг Россияни ҳақиқатан ҳам хавотирга соладиган ишларни қилишгача бормаслиги аниқ.
- Вазият¸ албатта¸ таҳлил қилиб кўрилади. Бу қадам инобатга олинади. Лекин менимча Россия бунга кескин жавоб бермайди. Чунки Ўзбекистон билан имзоланган бошқа муҳимроқ келишувлар сақланиб қолмоқда ва Тошкент уларни шубҳа остига қўяётгани йўқ. Мен Коллектив хавфсизлик шартномаси, газ, авиация соҳаларидаги келишувларни назарда тутяпман¸”- дейди Фëдор Лукянов.
Ўзбекистоннинг ЕврАзЭС дан чиқиш қарори кўпроқ Ўзбекистон Россия алоқалари эмас, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқалар манзарасини акс эттиради.
Президент Каримов ўзининг энг сўнгги баёнотларидан бирида Ўзбекистон бевосита Ғарбга газ сотишни режалаштирмаётганини айтган эди.
Ўзбек газининг асосий харидори Россия бўлиб қолар экан, Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги аъзолиги ҳозирча кафолатланган дейиш мумкин.