Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:19

ОИТВ вазияти ташвишли


Ўзбекистонда ОИТВ тарқалишига оид ҳақиқий рақамларнинг сир тутилаëтгани¸ бутун минтақани ташвишга солмоқда.
Ўзбекистонда ОИТВ тарқалишига оид ҳақиқий рақамларнинг сир тутилаëтгани¸ бутун минтақани ташвишга солмоқда.

Наманган вилоятида болаларга ОИТВ юқтирилиши¸ қозоғистонлик кузатувчиларга кўра¸ ўзбек расмийларининг бу вирус ёйилишига жиддий қарамаётгани ифодасидир.

Мустақил оммавий ахборот воситалари хабарларига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида 43, баъзи манбаларга кўра эса 65 кишининг ОИТВга чалингани қайд этилган.

Ўзбекистонлик суҳбатдошларимиздан бирига кўра, расмийларнинг бу ҳақда халққа очиқ-ойдин маълумот бермаётгани аҳолининг тиббиёт ходимларига ишончини сўндириши мумкин.

- Наманганда кўп болалар ОИТВ билан зарарланган, бу медиклар томонидан атайлаб қилинган эмловлар, деб одамлар орасида гап юрипти. Агар шунақа воқеалар кўп бўладиган бўлса, тиббиёт ходимларига нисбатан одамларда нафрат уйғонади, уларга ишончсизлик ошиб кетади, - деди ўзбекистонлик суҳбатдош.

БМТнинг ОИТВ-ОИТС бўйича қўшма дастури ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда сўнгги йиллари ОИТВ тарқалиш кўрсаткичи кескин ошган.

“Шарқ-Жануб ОИТС жамғармаси”нинг 2006 йилги маълумотларига мувофиқ, мамлакатда ОИТВга чалинган 10 мингдан зиёд киши рўйхатга олинган. Мазкур халқаро жамғарма ҳисоботидаги бу кўрсаткичнинг ҳатто фоҳишабозлик оқими юқори бўлган қўшни Қозоғистондаги кўрсаткичга нисбатан ҳам кўпроқлиги айтилади.

2006 йилги ҳисоботлар бўйича Қозоғистонда ОИТВга чалинган 7,5 мингга яқин киши қайд этилган.

Ўз навбатида, қозоғистонлик кузатувчилар минтақа давлатлари орасида Ўзбекистон аслида ОИТВ юқтирганлар сони бўйича биринчи ўринда туриши, бироқ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус юқтирганлар бўйича ҳақиқий рақамларни яширишга ҳаракат қилишини билдирадилар.

Бундан икки йил аввал Жанубий Қозоғистонда ёш болалар ва оналарнинг оммавий равишда ОИТВга чалиниши кузатилганд эди. Ўшанда Жанубий Қозоғистон соғлиқни сақлаш департаменти қозоғистонлик ёш болаларнинг баъзилари Ўзбекистондаги касалхоналарда даъволанганлари ҳамда вирусни айнан қўшни мамлакат касалхоналарида юқтирганларини билдирган эдилар.

Бироқ Қозоғистон республика ОИТС маркази ёш болаларга ОИТВ қандай йўл билан юққани аниқланмагунича, Ўзбекистон томонини айблаш нотўғри экани ва бу, ўз навбатида, дипломатик даражада катта жанжал келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлаганди.

Ўша пайтда Жанубий Қозоғистондаги “Ишончли таянч” жамоатчилик ташкилоти раисаси Валентина Скрябина “Озодлик” радиоси мухбири билан суҳбатда ўзбек расмийларининг ОИТВга чалинганлар аниқ сонини яшириб келишини айтганди.

- Ўзбекистонда одам иммунтақчиллиги вируси Қозоғистонга нисбатан анча кенг тарқалган. Шу сабаб мен ҳеч иккиланмасдан туркистонлик ёш бола вирусни айнан Тошкентда юқтирган, деб айта оламан. 2006 йилнинг охирида Бишкекда Марказий Осиёда ОИТВ тарқалишига оид анжуман бўлиб ўтганди. Ўшанда Ўзбекистон вакиллари қонида ОИТВ аниқланган фуқароларининг аниқ сонини келтиришдан бош тортганди. Аммо Бишкекдаги анжуманда Марказий Осиё давлатлари орасида ОИТВ энг кўп тарқалган мамлакат айнан Ўзбекистон эканлиги айтиб ўтилди, - деган эди Скрябина.

Олмаота шаҳар ОИТС маркази раҳбари Гулжаҳон Каримова Қозоғистонга келаётган меҳнат муҳожирлари орасида ўзбекистонликлар кўпчиликни ташкил қилиши, бироқ Ўзбекистон республика ОИТС маркази қўшни давлатга чиқиб кетаётган, қонида ОИТВ аниқланган фуқаролари борасида қозоғистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилишни истамаслигини айтади.

- Биз Россия, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирликлари, жумладан, Қирғизистон республика ОИТС марказига хат орқали мурожаат қиламиз. Улардан қонида ОИТВ аниқланган фуқароларининг Қозоғистондан ўз юртига келгани, рўйхатга олингани ва назорат остида эканлиги ёки улар бошқа давлат кетгани боис бу кишилар устидан назорат йўқолгани борасида жавоб хати оламиз.

Аммо Ўзбекистон ОИТС маркази билан алоқаларимиз бироз чигалроқ. Улар билан хат орқали, электрон мактуб, факс ёки телефон орқали боғланишга ҳаракат қилганмиз. Бироқ ҳали бирор марта ҳам Ўзбекистон республика ОИТС марказидан жавоб ололганимиз йўқ, - деди қозоғистонлик шифокор.
XS
SM
MD
LG