Ташкилот вакили Тожи Мустафонинг Озодлик мухбирига айтишича, Ўзбекистонда исломий экстремизмда айбланиб, ҳибсга олинган 28 нафар муслима аёлнинг таҳқирланиши¸ Ҳизбут-Таҳрир ташкилоти норозилигига сабаб бўлган.
- Бизга маълум бўлишича, ҳибс этилган 28 аёлга айбларни бўйниларига қўйиш учун “Сизларни порнографик фильмга суратга оламиз” деб, пўписа қилишган.
Бу Каримов режимининг мусулмонларга қарши олиб бораётган зўравон сиёсати шу каби ваҳший даражага етганини кўрсатади, - дейди Лондондаги Ҳизбут-Таҳрир ташкилоти вакили Тожи Мустафо.
Британиядаги Ҳизбут-Таҳрир партиясининг аёллар халқаси вакили доктор Назрин Навознинг айтишича, шанба куни Ўзбекистон элчихонаси олдида бўладиган намойишда юздан зиёд муслиманинг қатнашиши кутилмоқда.
- Биз Ўзбекистон ҳукуматининг бу шармандали қилмишига қарши норозилик намойишига юздан ортиқ аёлни тўплаш ниятидамиз.
Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистон ҳукуматининг муслималарни ҳибсга олиб, уларни айбига иқрор қилдириш учун энг пасткаш усулларни қўллаётгани, уларни порнографик фильмларга суратга олаётганини Британия жамоатчилигига кўрсатишдир, - дейди доктор Назрин Навоз.
Ноябр ойида 28 нафар тошкентлик аёлнинг Ҳизбут-Таҳрир фирқасига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олингани ва таҳқирлангани ҳақида Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Озодлик радиосига маълум қилган эди.
- Шу аëлларни ҳибсга олиб¸ ноқонуний тарзда сўроқ қилишаяпти. Тергов органлари уларнинг Ҳизбут-Таҳрирга аъзо эканлигига исбот топмоқчи.
Мисол учун бизга мурожаат қилган Назокат исмли аëлни сўроқ қилишган¸ қўрқитишган.
22 ëшли Шаҳло Султоновани олиб кетишган. Уни милиция ходимлари 34 соат давомида шаҳар ИИБда ушлаб туришиб¸ қийноқлар ўтказишганлиги ва сўроқ қилишгани маълум.
Олдинроқ 12 ноябрда унинг онаси Севара Султоновани ҳибсга олишган. Ҳозир у Тошкент шаҳар ИИБнинг ертўласида сўроқ қилинаяпти¸ деган эди Суръат Икромов.
Ўзбекистон ҳукумати Ҳизбут-Таҳрир гуруҳини экстремизмда айблаб келади.
Ҳизбут-Таҳрир маӄсади Марказий Осиё, хусусан Фарғона водийсида халифаликни барпо этиш эканини очиқ баëн қилиб келади. Айни вақтда у ўз мақсадига зўравонликсиз, тинч йўл билан эришиш йўлини танлаганини таъкидлайди.
- Ҳизбут-Таҳрир зўравонликсиз исломий фирқа эканини бутун дунё билади. Биз фикрга қарши фикр билан, ғояга қарши ғоя билан курашамиз.
Каримов ҳукумати эса фикрга қарши ҳибсга олишлар ва зўравонлик билан жавоб қилиб келмоқда.
Ва ниҳоят ҳукуматнинг пасткашлиги шу даражага бориб кетдики, бу ҳукумат муслималарни порнографик фильмга суратга олиш билан қўрқита бошлади, - дейди Лондондаги Ҳизбут-Таҳрир партиясининг аёллар халқаси вакили доктор Назрин Навоз.