Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:34

Ўзбекистон авиаширкати судга бериляпти


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" раҳбарияти ҳуқуқлари бузилган ўшлик 49 нафар фуқаронинг ишни судга етказмасдан масалани ҳал этиш борасида тўрт маротаба қилган мурожаатларига шу кунгача жавоб қайтаргани йўқ.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" раҳбарияти ҳуқуқлари бузилган ўшлик 49 нафар фуқаронинг ишни судга етказмасдан масалани ҳал этиш борасида тўрт маротаба қилган мурожаатларига шу кунгача жавоб қайтаргани йўқ.

Ҳажга бориш учун ўзбек авиаширкати патталарини сотиб олган ва натижада зиёратга боролмай қолган 49 нафар ўшлик “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни судга бермоқчи.

Маълум бўлишича, 29 ноябр куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати орқали Тошкентдан Шаржа шаҳрига учиш учун билет олган ўшликларни аэропорт маъмурияти рўйхатдан ўтказишни рад этган.

- Фуқароларимиз хар бир паттани 660 доллардан сотиб олган. Лекин номаълум сабабларга кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати фуқароларимизни Тошкент аэропортида рўйхатдан ўтказмай, ортга қайтариб юборган.

Ҳозирги пайтда фуқароларимизга патта нархининг бир қисми, яъни 575 доллари қайтариб берилди. Ҳар бир билетдан уча олмагани учун жарима сифатида 73 доллардан ушлаб қолинган, -деди ўшликлар ҳуқуқини ҳимоя қилаётган адвокат Саидкамол Ахмедов.

Унга кўра, Ҳажга боролмаган ўшликлар бундан норози бўлмоқда ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкатини судга бермоқчи :

- Ҳозир судга ҳужжат тайёрлаяпмиз. Одамларнинг ҳар бирига 73 доллардан ундириб берибгина қолмай, маънавий зиён ҳам қопланишини талаб қилмоқдамиз.

Ҳаж зиёратига боролмай қолганлар Ўшдан Тошкентга бориш учун, учиб кета олмаганидан сўнг Тошкентдан Ўшга қайтиши учун ҳаражатлар қилган.

Фуқароларимиз “Балки учириб юборар”, деган умидда уч кун Тошкентдаги “Ҳосилот” меҳмонхонасида тунаганлар. Емоқ – ичмоқ учун ҳам пул сарфланган.

Маънавий зиён ҳам келтрилган. Бу одамлар кўп йиллардан бери Ҳажга боришни ният қилиб тайёргарлик кўрган, қариндош - уруғи билан хайр - мазур қилган. Эҳсонлар ўтказган,-деди Саидкамол Ахмедов.

Адвокат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси раҳбари Сергей Тян номига ишни судга етказамай жабрланганларга маънавий зиённи ва ҳаражатларни тўлаб бериш илтимоси билан тўрт маротаба расмий мактуб жўнатилганини, бироқ илтимосномалар жавобсиз қолаётганини ҳам айтиб ўтди.

Айрим мустақил кузатувчилар ҳам ушбу вазиятда Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқлари Ўзбекистон миллий авиаширкати томнидан қўпол тарзда бузилганини айтмоқалар.

Ўз исмини айтишимзни ва овозини ёзиб олишимизни истамаган мустақил кузатувчилардан бирига кўра, Ўзбекистон ҳуддида Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқлари паймол этилиш ҳоллари кўплаб учраб туради ва барча ҳолатларда масала қирғиз фуқароларининг фойдасига ҳал этилмайди.

- Шу боисдан бу масалага икки давлат раҳбарлари аралашиши ва муаммони одилона ҳал этишлари керак,- деб ҳисоблайди ўшлик мустақил кузатувчи.

Бироқ Ўшлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев бу фикирларга қўшилмайди:

- “Ўзбекистон ҳаво йўллари ўз мижозлари билан ўртада тузилган шартнома асосида Қирғизистон фуқароларини манзилига етказмагани туфайли авиакомпнияни нуфузига путур етди.

Жабрланувчиларга келсак, паттанинг орқасидан югуриб юриб, йўлкира қилиб, неча кунлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ваколатхонаси йўлакларида вақтини бекор ўтказганлари учун суд орқали маънавий зарарни ундиришга хақлидирлар.

Бу мажорога сиёсий тус беришнинг мутлоқ ҳожати йўқ,-деди Изатилло Раҳматуллаев.

Ўшлик юрист Маҳмуджон Юсупов эса, юзага келган вазиятда ўшликларнинг ўзлари айбдор, деб ҳисоблайди:

- Қирғизистон фуқароларининг ўзлари айбдор. Қирғизистон фуқаролари кимларнингдир гапларига кириб, бошқа республика авиакомпаниясидан патта олиб, Ҳажга боришининг ўзи нотўғри. Чунки ўзимизда ҳам Ҳажга бориш учун барча имкониятлар яратилган. Сабр қаноат қилиб, қонуний йўллар орқали Қирғизистон орқали ҳам Ҳажга борсалар бўлар эди,-деди, Маҳмуджон Юсупов.
XS
SM
MD
LG