7 январ куни Каримовнинг бу муждасини унинг давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов журналистларга етказди.
“Миллий матбуот марказида ўтказилган мулоқотда электрон ва босма оммавий ахборот воситаларининг раҳбарлари, журналистлар ва ижодий жамоатчилик вакиллари иштирок этди” – дея ёзади “Халқ сўзи” газетаси.
Президент Каримов томонидан баён этилган фикрларни етказар экан, Хайриддин Султонов Ўзбекистонга қарши ошкора ва пинҳона ахборот хуружларининг тобора кучайиб бораётганини айтди.
Президент мурожаатида айтилишича, бундай мураккаб ва қалтис вазиятда оммавий ахборот воситалари ходимларидан онгу тафаккури шаклланиб келаётган ёшларни маънавий жиҳатдан қуроллантириш талаб этилади.
Президентга кўра, Ўзбекистонга қарши мафкуравий кураш олиб бораётганлар шунчалик устаси фарангмишки, улар ҳар қандай ёлғонни ҳам ҳақиқат деб боплаб тушунтириб қўйишнинг уддасидан чиқармиш, уларнга қандай қилиб ишонганингизни ҳам билмай қоларсизмиш..
“Шундай экан, биз ҳам бунга жавобан, содда бўлмасдан, ўзимизнинг зарур чора-тадбирларимизни кўришимиз керак” – дейилади президент мурожаатида.
Хайриддин Султонов орқали журналистларга етказилган президент фикрлари “Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш” сарлавҳаси остида “Халқ сўзи” газетасида нашр этилди. Нашр этилди-ю, бироқ журналистлари томонидан уқиб олиндими?
Озодлик: Бу Халқ сўзи газетасими?
- Ҳа "Халқ сўзи" газетаси. Ким бу?
Озодлик: Мен Озодлик радиосиданман. Хайриддин Султонов журналистлар билан¸ муҳаррирлар билан учрашган экан.
- Газетамизда берилдию¸ кўрмадингизми? Мен уларнинг нима деганларини билмайманку¸ лекин мақолани бошидан охиригача ўқисангиз ҳамма масалалар ëритилган. Ëшлар масаласи¸ ижтимоий масалалар.
Озодлик: Мақолада билдирилган фикрлар бўйича сиз бир журналист сифатида фикр билдира оласизми?
- ..............
Озодлик: Бу ерда хориждан бўлаëтган информацион хуружлар ҳақида айтилган. Умуман шунақа хуруж сезиладими?
- Энди..........................
Яна бир маҳаллий журналист билан боғландик...
- Мен бу масала бўйича беришим мумкин¸ агар қатнашган бўлсам. Тўғриси ҳозир келдим. Хафа бўлмайсиз майлими?
Хафа бўлмаймиз¸ аммо қўнғироқ қилишда давом этамиз.
- У ерда у фақат раҳбарлар билан учрашган. Мен бу ҳақда “Халқ сўзи”да¸ “Ўзбекистон адабиëти ва санъати”да¸ “Моҳият”да ўқидим. Бизга ҳали мажлис ўтказишмади.
Агар мен қатнашган бўлганимда қўрқмасдим. ватан ҳимояси¸ ватан манфаати жиҳатидан интервью беришим мумкин эди.
Бир нарса деб қўйсам умуман бошқа нарса бўлиши мумкин. Қовун тушириб қўйсам кейин ҳалиги ҳайрон бўлиб нима қиламанда¸ шунинг учун.... дейди маҳаллий журналистлардан бири.
Давлат оммавий ахборот воситаларида ишловчи ўртоқлар ўз фикрларини кейинроқ билдиришни афзал билди.
Бир томондан уларни тушуниш мумкин¸ дейди мустақил интернет нашри бўлмиш uzmetronom.com сайтининг раҳбари Сергей Ежков.
- Бу чақирув оммавий ахборoт воситаларининг фаолроқ бўлиши учун қилинмоқда. Чақирувлар янграйверади, аммо фаолроқ бўлишга даъват этилаётганлар бу чақирувларнинг ёлғонлигини яхши англайди.
Ҳар бир муҳаррир қандай ўйин ўйналаётганини яхши билади ва унинг учун муҳими ўз курсисини сақлаб қолишдир¸ дейди журналист.
Ўзбекистон ҳукумати журналистларга ҳақиқатни кўпроқ акс эттириш топшириғини берар экан¸ ўзининг матбуот эркинлигига мойил эканини намойиш этишга уринади¸ бироқ бунинг айни аксини кўрсатиб қўяди.
- Ҳукумат ташқаридан ҳар қандай таъсирни чеклаб қўйиб, одамларнинг ички ҳодисаларга фақатгина маҳаллий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назаридан ёндошадиган бўлишига эришмоқчи.
Одамлар бўҳрон ҳақида ёки қаердадир норозилик намойишлари бўлиб¸ уларнинг Андижонда бўлгани каби куч билан нега бостирилмагани ҳақида ўйлаб кўрмасликлари керак.
Менимча¸ Хайриддин Султоновнинг матбуот вакиллари билан учрашувидан кўзланган мақсад шудир¸ дейди Сергей Ежков.
Президент Каримовдан тортиб аксар Тошкент расмийлари Ўзбекистонга қарши гўё ахборот хуружларининг бошлангани ҳақида бир неча йилдан буён бот-бот гапириб келди ва бир вақтнинг ўзида мамлакат ичида деярли барча мустақил овозларга чек қўйди.
Айни пайтда¸ ўз мурожаатида президент Каримов ёт бўлган зарарли ғоялар хатаридан сақланиш учун жамиятни темир девор билан ўраб, ҳимоя қилиб бўлмаслигини эътироф этган.