Душанба куни Ўзбекистонда чоп этиладиган “Ирмоқ” илмий-оммабоп журналининг беш нафар журналисти нурчилар мафкурасини тарғиб қилганликда айбланиб¸ қамоққа олингани ҳақида маълумот берган эдик.
Сешанба куни Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси матбуот котиби Светлана Ортиқова билан қайта боғланиб¸ мазкур журналнинг беш журналисти тақдири борасидаги сўнгги тафсилотларни ўрганишга уриндик.
Светлана Ортиқова: Шу тахаллус ëки шу фамилия бўйича журналистларга ëки мухбирларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказилаëтгани йўқ ва қамоққа олинмаган. Унақа маълумот менда йўқ.
Озодлик: Уларга қарши жиноят иши очилганми ëки йўқми?
Светлана Ортиқова: Йўқ¸ йўқ¸ йўқ. Уларнинг маълумотларига баҳо беришга мен ожизлик қиламан. Менда унақа маълумот йўқ.
“Ирмоқ” журналининг беш нафар ходими ҳибс қилинганлиги ҳақида Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган “Эзгулик” ташкилоти хабар тарқатган эди.
Бу маълумотга кўра¸ журнал Туркиядаги нурчилар диний ташкилотидан молиявий кўмак олгани учун тазйиққа учраган.
Душанба куни Озодлик радиоси билан телефон суҳбатида Бош прокуратура вакили журналнинг давомий чиқиб турганлигини таъкидлаган эди.
- Журнал фаолият кўрсатаяпти ва ҳеч қанақа тазйиққа учрагани йўқ. Бу журналнинг бош муҳаррири Ҳамза Жумаев. У 2007 йил 23 февралда илмий-маърифий-ижтимоий характерга эга журнал сифатида рўйхатдан ўтган. 52 саҳифадан иборат¸ деган эди Бош прокуратура матбуот вакили.
Аммо “Ирмоқ” журнали бош муҳаррири Ҳамза Жумаев журналнинг айни кунда нашрдан чиқмаëтганлигини айтади.
Ҳамза Жумаев: Журнал чиқаëтгани йўқ. Қанақа қилиб чиқади? Журнал ишламаяпти¸ мен ҳам у ëқда ишламаяпман. Шуғулланаëтган бўлсангиз¸ билишингиз керак журнал ҳозир чиқмаяпти.
Озодлик: Журналнинг беш нафар ходими қамалди¸ деган гаплар чиқди. Бунга нима дейсиз?
Ҳамза Жумаев: Бу мавзуда мен ҳеч нарса айта олмайман. Ҳеч нарса ҳали аниқ бўлмади.
Озодлик: Бу ахборотни тарқатганлар¸ бу журнал Туркиядаги Фатхуллоҳ Гулан бошчилигидаги нурчилар оқимидан иқтисодий ëрдам олган дейишмоқда.
Ҳамза Жумаев: Мен журналда журналист сифатида фақат муҳаррирлик қилганман. Унинг молиявий таъминоти ва ташкилий ишлари билан директор шуғулланган. Мен фақат маошимни олиб¸ материалларни кўриш билан шуғулланганман.
Озодлик: Моҳиятан диний мавзуга эга бўлган мақолалар бор эди¸ деган гапларни ҳам айтишди. Бунга нима дейсиз?
Ҳамза Жумаев: Бизда ҳамма нарсага илмий томондан ëндашилган. Масалан¸ фалсафага ҳам¸ тарихга ҳам илмий томондан ëндашилган.
Энди кўпинча бизда илмий журналларни таҳлил қилиб¸ ўша журналдаги материаллар асосида ëзилар эди. Журналнинг ҳар битта материалининг тагида қайси материал асосида ëзилгани ëзилган.
Биз ҳар битта мақоламизни ҳар битта мутахассиснинг ўзига кўрсатиб¸ “Бўлади¸ бу фактлар тўғри” дегандан кейин чоп қилганмиз.
Озодлик: Демак¸ моҳиятан диний деган иддаолар нотўғри?
Ҳамза Жумаев: Йўқ¸ масалан Каффол Шоший ҳақидаги мақоламизни олинг. Бу ҳозирги кунда бизда долзарб бўлиб турган мавзу. У одамлар ҳақида¸ тарихий шахслар ҳақида¸ уламолар ҳақида ëзадиган бўлсангиз¸ бу материал шундоқ ҳам динга алоқадор бўлиб чиқади.
“Ирмоқ” журнали бош муҳаррири Ҳамза Жумаев журналнинг мақсади ирфон ëйиш¸ одамлар тафаккурига сариқ матбуот жойлаëтган шуурни ўзгартириш эканлигини ҳам таъкидлади.
Ҳамза Жумаев: Журналнинг асосий мақсади бугунги кунда бизнинг ўқувчиларга етиб бораëтган сариқ матбуотнинг ўрнини қоплаш¸ одамларнинг илмини¸ маънавиятини кўтариш бўлган.
Озодлик: Ният яхши бўлган. Аммо муаммолар нега пайдо бўлди?
Ҳамза Жумаев: Балки бу журналда ишлаган одамлар билан муаммо бордир. Балки молиявий ишлари билан муаммо бордир. Бу ҳақда ўша болаларнинг адвокатлари билан гаплашсангиз бўлади.
“Ирмоқ” журналининг бош муҳаррири билан суҳбатдан маълум бўлаяптики¸ журналистларнинг муаммоларини адвокатлар ҳал қилмоқда.
Ҳамза Жумаев бу муаммоларнинг хайрли ечимидан умид қилмоқда.
Ҳамза Жумаев “Ирмоқ” журналининг ишламаëтганини аниқ айтдию¸ аммо беш нафар журналист қамалгани ë қамалмагани борасида сукут сақлашни маъқул кўрди.
Суҳбат давомида “Ирмоқ” журналининг қамоққа олингани айтилаëтган беш нафар журналисти ҳақидаги маълумотлар ноаниқлигича қолди.
Қамоққа олинганлиги айтилаëтган журналист Шуҳрат Мустафоевнинг уйига қўнғироқ қилганимизда¸ гўшакни олган журналистнинг синглиси ҳам аниқ бир гап айта олмади.
“Акам уйда йўқ. Хоразмга кетган¸ у билан боғланишнинг сира иложи йўқ” деди Мустафаевнинг синглиси.
"Ирмоқ" журналининг беш нафар журналисти қамоққа олинганлигини бир биридан фарқли уч манба маълум қилган эди. Бош прокуратура эса уларнинг қамоққа олинганлигини қатъиян рад қилди.
Тошкентлик журналист Абдураҳмон Ташанов ўзи берган маълумотнинг тўғрилигига ишонади.
- Ўзбекистондаги расмий доиралар¸ хусусан¸ Бош прокуратура билан ўйин ўйнаб¸ рад қилиш ниятимиз йўқ. Биз ўша журналнинг айрим ходимлари билан бевосита гаплашганмиз. Бу ерда бирор туҳмат ëки дезинформация йўқ.
Агар журнал чиқиб турган бўлса¸ биз унинг охирги сонларини кўрардик. Мана¸ редакция жойлашган манзилга бордик¸ телефон қилдик. Ҳеч қанақа натижа йўқ. Бу ерда бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас.
Расмийлар нима учун яширишаëтганини¸ бу ҳақда нима учун маълумот беришни исташмаëтганини мен билмадим¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.
Москвадаги Экстремал журналистика маркази таҳлилчиси Ирода Ҳусаиновага кўра¸ Ўзбекистонда журналистлар билан боғлиқ вазият устига қалин ғилоф ўрнатилган.
Ўзбекистон расмийлари бу ғилоф янада қалинлашишини истайди¸ токи ташқарида ҳеч ким ҳеч нарсани билмасин¸ дейди Ҳусаинова.
- Ўзбекистон бу ҳуқуқ ва қонун ишламайдиган бир ҳудуд эканини унутмайлик. Шу нуқтаи назардан ҳам журналистларга юкланган ҳар қандай айбга шубҳа билан қараш лозим. Айб оддий хабарномага эмас¸ ялтироқ муқовали 32 варақли журналга қарши қаратилган¸ дейди Ҳусаинова.
Ҳусаинова назарида¸ Ўзбекистонда эркин матбуот яратишга бўлган ҳар қандай кичик бир эҳтиëтли уриниш ҳукумат таъбига ўтирмайди.