Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:36

Россия:нохуш хабарлар кўпаймоқда


Россияда ишсизлар сони ортиб¸ инфляция кучайишда давом этар экан¸ мамлакатнинг турли бурчакларида норозилик чиқишлари ҳам кўпаймоқда.
Россияда ишсизлар сони ортиб¸ инфляция кучайишда давом этар экан¸ мамлакатнинг турли бурчакларида норозилик чиқишлари ҳам кўпаймоқда.

Глобал молиявий бўҳроннинг Россия иқтисодига таъсири кучайиб борар экан¸ мамлакатдаги ўрта қатлам бу таъсирни ўз танасида тўлиғича ҳис эта бошлади.

Бундан икки ҳафта олдин¸ Вероника Нарожная каттагина Ғарб молия ширкатида котиба бўлиб ишлаëтган эди.

Асл мутахассислиги психолог бўлган 24 яшар Вероника ўзи бир ярим йилдан бери ишлаëтгани бу ширкатнинг келажаги алвон¸ деган ишончда эди.

Аммо бундай ишонч саноқли соатлар ичида барбод бўлди.

- Оддий иш куни адоғига етаëтган эди. Бир пайт бошлиғим келиб¸ Гоголнинг машҳур ибораси билан айтганда¸ “ўта ëқимсиз бир хабар” келтирганини билдирди. Бу пайшанба бўлган гап. Жума куни ҳам ишга бордим ва душанбадан бошлаб ишга келмаслигимни айтишди¸ дейди Вероника.

Ишидан ажралгани учун икки ойлик иш ҳаққи товон тариқасида тўланган Вероника ҳозирда янги иш қидирмоқда. Ҳозирча унинг некбинлиги ўлмаган ва бугун бўлмаса эртага яна бир котибалик ўрнини қўлга киритишига умид қилмоқда.

Аммо статистика хабарлари¸ бундай оптимизмга кўп ҳам жой қолдирмайди. Ўтган йил охирида Россияда 500 минг одам ўз ишидан ажраган. Ишсизлик даражаси ҳозир 8 фоизни ташкил этади ва бу 5 миллион 800 минг одам ишсиз деганидир.

Россия Ижтимоий тараққиëт вазирлигига кўра¸ бу рақамнинг 2009 йил охирига бориб 7 миллиондан ошиши кутилмоқда.

Ўтган ҳафталар давомида ҳукумат миллий пул рубл қадрини ушлаб туриш учун миллиардлаб доллар маблағ ташлади. Аммо бундай уринишларга қарамай¸ рублнинг доллар ва еврога нисбатан қурби кун сайин тушмоқда ва бу ҳам ўз маошини айни шу икки валютада ҳисоблаб келган ўрта табақа ҳамëнига урмоқда.

Глобал молиявий инқироз шароитида ишсизлар лашкарининг катталашиб бораëтгани фақат Россия эмас¸ балки деярли ҳамма жойда кузатилаëтган ҳодиса.

Айрим россиялик иқтисодчилар¸ ишсиз қолган россиялик билан ғарблик ўртасида кескин тавофут борлиги ва россияликларнинг¸ масалан¸ америкаликлар каби йўқ пулига нарса олиб ўрганмагани бугун улар фойдасига ишлаëтганини айтмоқдалар.

- Оддий одамларнинг йиғиб қўйган пули йўқ. Агар ижтимоий сўров натижаларига қарасангиз¸ қарийб 80 фоиз оиланинг ҳеч қанақа омонати йўқлигини кўрасиз. Бунинг устига¸ россияликлар бўйнида ипотека қарзи ҳам йўқ. Ипотека қарзлари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг бор-йўқ 1¸5 фоизини ташкил этади. Россия иқтисоди анча содда ва бир ҳисобда бугун бу унинг фойдасига ишламоқда. Бу - биз инқироздан тезроқ ўнгланишимиз мумкин¸ деганидир¸ дейди Москвадаги Тройка сармоя гуруҳи таҳлилчиси Евгений Гавриленков.

Москвалик Ойдина Муроталиева¸ таҳлилчининг бундай башорати тўғри чиқишига умид қилмоқда. 30 яшар Ойдина икки боланинг онаси. У ҳам октябр ойида кадрлар бўлими ходими лавозимидан ажраган.

- Мен шундан бери иш қидираман¸ бугунга келиб ўз мутахассислигим бўлмаган ишларга ҳам рози бўлишга тайëрман. Аммо рақобатнинг ўта кучайгани боис¸ ҳозирча иш тополганим йўқ. Агар авваллари бухгалтегия ширкатидаги бир иш ўрни учун ўртача 20 одам ариза топширган бўлса¸ ҳозир бундай ўрин учун бир ҳафтада мингдан ошиқ одам мурожаат қилмоқда экан¸ дейди Ойдина.

Айни кунларда¸ рўзғорга энг зарур нарсалар учунгина маблағ харжлашга ўтган Ойдина¸ бўҳрон сабабидан кучайган ишсизлик балосининг яқин орада тизгинланиши¸ яна аввалгидек қўлни бемалол ëзиб яшайдиган кунлар келишига умидини ҳали ҳам йўқотмаганини айтади.
XS
SM
MD
LG