Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:51

Инқироз ечими - "ЧинАмерика"да


АҚШ билан ҳамкорлик кучайиши тарафдорлари Ҳиллари Клинтоннинг Осиë сафарини илиқ қарши олмоқдалар.
АҚШ билан ҳамкорлик кучайиши тарафдорлари Ҳиллари Клинтоннинг Осиë сафарини илиқ қарши олмоқдалар.

Ҳозирги глобал иқтисодий инқироздан чиқиш йўлини¸ таҳлилчиларга кўра¸ кейинги 10 йил давомида дунё иқтисоди мотори бўлиб келаëтган Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо алоқалари табиатидан излаш керак.

Бугун дунё бўйлаб кузатилаётган иқтисодий бўҳрон йўлида АҚШ ипотека бозоридан бошланиб, Европанинг бир неча юз йиллик йирик банклари инқирозигача етиб борган воқеалар занжири пайдо бўлди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг 20–22 феврал кунлари Хитойга қиладиган сафари чоғида бу бугунги умум манзаранинг борими ёки ҳали яна янги муаммолар занжири пайдо бўладими, деган саволга ойдинлик киритилиши кутилмоқда.

Бугун дунёни қамраб бораётган молиявий инқироздан чиқиш учун АҚШ ва Хитой савдо ҳамкорлигини ривожлантириш даражасида чора кўриш зарурати сезилмоқда.

Шу боис ҳам Клинтон хоним Давлат котиби сифатида илк сафарининг асосий манзили қилиб Хитойни белгилади.

АҚШ ва Хитой савдо ҳамкорлиги эса жуда содда кўринишда - Хитой ишлаб чиқаради, АҚШ эса сотиб олади. Хитой шу йўл билан Америка иқтисодига қайта сармоя киритади¸ бу билан америкалик истеъмолчиларни Хитой маҳсулотларини яна кўпроқ сотиб олишга ундайверади.

Бу тариқа алоқа жуда узоқ йиллардан буён давом этмоқда ва шу боис жаҳонда “Чинамерика”, деган атама ҳам пайдо бўлди. 2002 ва 2006 йиллар давомида икки давлат ўртасидаги савдо ҳамкорлиги дунё иқтисодидаги ўсиш даражасининг 60 фоизини ташкил қилди.

Хитой экспорти ҳажми йилига 35 фоиздан ўсиб борди; мамлакат йиллик иқтисодий ўсиши эса 10 фоиздан. Оқибатда, ҳар йили камбағаллик ботқоғидан қутқарилган хитойлик оилалар сони жуда катта рақамларни ташкил қилди.

Бу эса АҚШ учун адоқсиз истеъмол маҳсулотлари оқими, дегани ва шубҳасиз, қиммати Европа маҳсулотлари нархининг ярмига тенг бўлган бу моллар Америка истеъмолчисининг асосий харид объектига айланди.

Кундан кунга кўпаяётган Хитой фабрикалари дунёнинг қолган давлатлари бозорини ҳам арзон маҳсулотлари билан тўлдирмоқда.

Бу маҳсулотлар оқими кенгайган сари ғарблик харидорларда ҳам харидга иштаҳа ортмоқда. Иштаҳа ошган сари эса Ғарб харидорининг банкдан олаётган қарзи ҳам ўсмоқда. Бу жараён токи харидорда қарзни қайтариш имкони битгунча давом этиши мумкин.

Вашингтондаги “MBG” ахборот таҳлил маркази иқтисодчиси Шарл МакМиллон фикрича:

- АҚШ нинг ўтган йилги савдо дефицити 700 миллиард доллар атрофида бўлди. Бу эса мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизини ташкил қилади. Ўтган 8 йил давомида эса АҚШ савдо дефицити 5 триллион долларга етди, дейди америкалик бу эксперт.

Савдо дефицити америкалик истеъмолчининг хорижда тайёрланган озиқ-овқат ва хизматлар учун қанча пул сарфлаши-ю, ўзи неча пуллик маҳсулот ишлаб чиқариб, сотишини ҳисоблаш асосида ҳосил бўлади.

Америкалик истеъмолчи кунига 2 миллирад долларлик хориж маҳсулотини сотиб олади. Бу эса улар ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кундалик экспортидан анча катта рақамдир.

2007 йилда АҚШ да рецессия бошланишидан олдин ҳам кўпчилик иқтисодчилар айнан шу ҳолат оқибатидан ташвиш билдирган эди.

Бугунги вазиятда эса оқибат аён – АҚШ уй-жой бозорида бошланган инқироз дунё молиявий ва иқтисодий тизимини бўҳронга олиб кирди. Шундай вазиятда Клинтон хоним Хитой сафари чоғида нимага эришмоқми?

Бу мақсаддан 20-22 феврал кунлари тўлиқ бохабар бўламиз.

Аввалдан фақат кўпчилик таҳлилчилар илгари сураётган бир тахминни айтиш мумкин: Клинтон хоним энг биринчи галда Хитой раҳбариятини ўз сармоясини Америкага киритишни давом эттиришга кўндириш учун бор дипломатик маҳоратини ишга солади.
XS
SM
MD
LG