Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:25

Европа инқирозга қарши бирлашмоқда


Германия канцлери Ангела Меркел Европа Иттифоқидаги ҳамкасбларини молия бозори устидан назоратни кучайтиришга чақирди.
Германия канцлери Ангела Меркел Европа Иттифоқидаги ҳамкасбларини молия бозори устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

Апрел ойида бўладиган дуёнинг етакчи 20 давлати саммити олдидан Берлин саммити иштирокчилари инқироздан чиқиш мақсадида ўз ҳаракатларини бирлаштиришга яна бир бор уринмоқдалар.

Британия, Франция, Нидерландия ва Испания етакчилари Берлинда йиғилиб, глобал молиявий бўҳронга биргаликда ечим топиш йўлларини муҳокама қилмоқда.

Шуниндек, Берлин учрашувига Европа иттифоқига раислик қилаётган Чехия республикаси ва Европа банклари маркази саналмиш Люксембург раҳбари ҳам борган.

Бу йиғин 2 апрел куни Лондонда ўтиши режаланган дунёнинг етакчи 20 давлати саммити олдидан тайёргарлик сўзлашувлари учун белгиланган эди.

Берлин йиғилишида Европа етакчилари иқироздан чиқишнинг бирлашган фронти ўлароқ ўз режасини ишлаб чиқиш ниятида.

Бироқ аввалдан режаланган бугунги йиғилиш ўтган ҳафтада кузатилган воқеалар ривожидан сўнг янада жиддий аҳамият касб этмоқда. Ўтган ҳафтада Европадаги яна бир неча банк жар ёқсида тургани маълум бўлди.

Бу гал хавф Шарқий Европа томон келмоқда. Бу ҳудудда евро билан муомала қилувчи йирик банклар кейинги 10 йилдан ошироқ вақт ичида тадбиркорлар ва оддий мижозларига бир ярим триллион доллар миқдорида қарз берган.

Ҳозир Марказий ва Шарқий Европа давлатлари Ғарбий Европадаги рецессия боис қийин аҳволда турибди. Муаммо янада илдиз отса, Австрия, Швеция, Греция, Италия ва Белгия банклари инқирозга учраши мумкин. Бу эса Европа бизнесини ҳозирданоқ мушкул аҳволга солган молиявий бўҳронни янада чуқурлаштиради.

Берлин саммитига мезбонлик қилаётган Германия канцлери Ангела Меркел иштирокчилар эркин савдо тамойилларига риоя этаётганини тасдиқлаб, молия бозори устидан назоратни кучайтиришга келишиши ва Европа иттифоқини рецессиядан қутқариш ҳаракатини мувофиқлаштиришига умид билдирди.

У ўз бош мақсади банк бошқаруви тизими устидан назоратни кучайтириш эканини билдирди.

-Биз келажакда молиявий маҳсулотлар, бозор иштирокчилари ва воситалари ўртасида муаммога сабаб бўлаётган қоронғу нуқталар пайдо бўлмаслгигига ишонч ҳосил қилиш ниятидамиз, - деди Ангела Меркел.

Бошқача айтганда, у банклар фаолиятидаги шаффофликни ошириш, уларнинг сармоядорлик фаолияти устидан назоратни кучайтириш ниятида эканини урғулади.

Франция президенти Николя Саркози эса Германия канцлери билдирган ниятни янада очиқроқ шаклда тилга олди.

-Инқироз оқибатида пайдо бўлган норозилик, инқирознинг кучли бўлаётгани туб ўзгаришларни тақозо қилади. Биз энди капитализмни яна бошдан, аҳлоқ нормаларига янада кўпроқ таянган асосда қуришимиз керак. Шу боис ҳам мен Берлин учрашувидан бу муаммога аниқ ва амалий жавобни кутаяпман,- деди Франция президенти.

Европа етакчилари туб ўзгаришлар қилишга розилар ва бу мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилиш заруратини тан олдилар. Лекин улар бу тадбирларни амалга ошириш қурбига эга эканликларини намойиш қилишилари ҳам лозим.

Бунга қадар ҳам биргаликда ҳаракат режалари қабул қилинган эди. Бироқ иттифоқнинг айрим давлатлари ўз иқтисодини қутқариш йўлида ўзича мустақил чоралар кўрган.

Эндиликда Берлин учрашувига йиғилган Еровпа етакчилари тарқоқ ҳаракатларни бирлаштиришга яна бир бор уриниб кўрмоқдалар.

XS
SM
MD
LG