Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:46

Тўрткўлдаги гаровгирликка оид янги тафсилотлар


Тўрткўлдаги мактабда одамларни гаровга олган Қутлиев собиқ ўқитувчи экани маълум бўлди.
Тўрткўлдаги мактабда одамларни гаровга олган Қутлиев собиқ ўқитувчи экани маълум бўлди.

Тўрткўлда мактаб мудирини ов милтиғидан отиб, ярадор қилган Фахриддин Қутлиевнинг ўзи бир пайтлари мактабда ўқитувчи бўлиб ишлагани маълум бўлдли. Тўрткўл туман халқ таълими бўлими воқеа тумандаги Уллибоғ фермер хўжалиги ҳудудидаги 32-сонли мактабда содир бўлганини тасдиқлади.


28 апрел куни Тўрткўл туман халқ таълими бўлимининг шахси сир қолишини истаган ходими Озодлик билан суҳбатда воқеа тафсилотларига бироз ойдинлик киритди.

Суҳбатдошга кўра, Фахриддин Қутлиев ов милтиғи билан мактабга келиб, директор ўринбосари ва бир ўқитувчини гаровга олган.

- Бизда олдин қамалиб чиққан Фахриддин деган йигит бор эди. Фамилияси Қутлиев. Ўша йигит нимадандир норози бўлган. Унга ер участкаси берилмаганми, шунақароқ бир нима бўлганда. Хотини ҳам ўзига ўт қўйди. Хотини ўлгач, орадан уч-тўрт кун ўтгандан кейин ўша йигит Россиядан келиб, мактабга келди. Отасининг уйи 32-мактабнинг ëнида, ўша жойдан отасидан қолган қирқма милтиқни олганда мактабга келиб туриб, ўқитувчилар хонасига кириб, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарини ва битта ўқитувчини гаровга олган.

Озодлик: Ўқувчиларни ҳам гаровга олган дейишган эди.

- Йўқ, йўқ, ўқувчиларни гаровга олмади. Ўша ерда милтиқдан ўқ отиб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарини ярадор қилиб қўйди. У киши ҳозир касалхонада ëтибди. Ўқитувчига ҳеч нарса бўлгани йўқ. Касалхонага бориб озгина лечение олдида кейин уйига кетди.

Озодлик: У кишининг қўлидан милтиқ қандай қилиб олинди?

- Милтиқни ўзимизнинг туман ИИБнинг бошлиғи Фахриддиннинг ëнига кириб олди. Нукусга хабар қилинди. Нукусдагилар келгунга қадар милиция бошлиғининг ўзи милтиқни унинг қўлидан олди. Ҳокимлар, бошқа бошлиқлар ҳаммаси борди. Милиция бошлиғининг ўзи ëнига кириб, милтиқни ундан олиб чиқди. У ëқ бу ëғи бир ярим соат ҳаракат қилишди милтиқни олишга.

Озодлик: Бу пайтда мактабда дарс кетаëтган эдими?

- Дарс бўлаётган эди. Ўқувчилар бошқа жойдан, мактаб орқасидан чиқиб кетган. Ўқувчиларга ҳеч нарса қилган эмас.

Озодлик: У киши нима учун мактабга келди?

- Мактабга келганининг сабаби участка масаласида келганда. Турмуш ўртоғига участка бермаганларми ишқилиб, мана овул фуқаролар йиғинидан сўраган. Шунга мактабга келиб одамларни гаровга олиб, бир-икки раҳбарларни келишини талаб қилган, чақиртириб, шулар келса милтиқни қўяман деган.

Озодлик:
Нима учун ер участкаси масаласида мактабга боради? Бу мактабга боғлиқ иш эмаску.

- У ерда яқин атрофда бошқа нарсалар бўлмагандан кейин шу жойни танлагандирда. Сабаблари бизга қоронғу,- деди Тўрткўл ХТБ ходими.

Озодлик 27 апрел куни тўрткўлликлардан бирига таянган ҳолда, воқеада бир аёл ўзига ўт қўйиб, нобуд бўлганидан кейин, унинг турмуш ўртоғи Россиядан қайтиб келиб, марҳума ишлаган мактабда ўқув ишлари бўйича мудири ва ўқувчиларни гаровга олгани ҳақида хабар қилган эди. Бу хабарни маҳаллий ички ишлар ходими ҳам тасдиқлаган эди.

Тўрткўл туман халқ таълими бўлимидан олинган маълумотга кўра, 50 ёшли Фахриддин Қутлиев бир пайтлари бошланғич синф ўқувчиларига дарс берган, лекин унинг рафиқаси мактабда фаррош бўлиб ишламаган.

Воқеага гувоҳ бўлган тўрткўлликлардан бирининг 27 апрел куни Озодликка айтишича, тўрткўллик бу аёл уй қургани ер сўраб, Тўрткўл туман ҳокимлигига борган ва ҳоким томонидан қувиб-солинган аёл кўчага чиқиб, ўзига ўт қўйган.

Тўрткўл туман ИИБдан олинган маълумотга кўра, марҳуманинг эри ва гаровгир Фахриддин Қутлиевга нисбатан Ўзбекистон жиноят кодексининг 97-моддаси яъни “Қасддан одам ўлдириш” бўйича жиноий иш очилган.

- Аёл ўзига ўт қўйган, бироқ сабаблари ҳозирча маълум эмас. Суриштурув давомида ўрганаяпмиз. Бу аёл воқеа жойида ўлди. Унинг эри Фахриддин Қутлиев ҳозир ҳибсда, у мактаб бўлим мудирини ов милтиғидан отиб, ярадор қилган. Бўлим мудирининг ҳозир аҳволи яхши. Фахриддин Қутлиевга нисбатан 97-модда бўйича иш олиб борилаяпти,- деди Тўрткўл туман ИИБ ходими.

Озодлик воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади.
XS
SM
MD
LG