Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Кенешбек Дуйшебаев 29 апрел куни Қирғизистон парламентида қилган чиқишида, Покистон ва Афғонистондаги террорчиларни тайёрловчи лагерда 200 дан 400 нафаргача қирғизистонликлар тайёргарликдан ўтаётганини маълум қилди:
- Биздаги маълумотлар бўйича, Афғонистон, Покистон ҳудудларида 200 дан 400 гача бўлган Қирғизистон фуқароси бор. Уларнинг кўпчилиги Қирғизистон фуқаролигига эга бўлган ўзбек биродарларимиз, деган маълумот бор, - деди Кенешбек Дуйшебаев.
Унга кўра, чет давлатлардаги айрим кучлар Қирғизистондаги вазиятнинг беқарорлашувидан манфаатдор. Қирғизистон ва умуман Марказий Осиё давлатлари учун террор хавфи асосан Афғонистон ва Покистондан кутилади.
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Кенешбек Дуйшебаев депутатларнинг саволларига жавоб берар экан, Қирғизистон Исломий Ҳаракати ташкилоти ҳам тузилганини маълум қилди:
- Бундан ташқари Қирғизистон Исломий Ҳаракати тузилган. Сизлар ҳам буни билсанглар керак. Бу борада ҳам бизда маълумотлар бор, - деди Кенешбек Дуйшебаев.
Дин ишлари бўйича Қирғизистон давлат комиссиясининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган расмийси, мазкур ташкилотда “Толибон”, “Ал-Қоида” террор гуруҳлари турли миллат вакилларидан иборат деган маълумот борлигини, бироқ ҳукумат тузилмалари Қирғизистон Исломий Ҳаракати борасида маълумотга эга эмаслигини билдирди.
Айни пайтда маҳаллий диншунослар Ўш воқеларидан сўнг хорижга кетган қирғиз фуқароларидан айримлари Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қўшилган бўлишлари мумкинлигини эътибордан соқит қилишмайди.
Бироқ Бишкекдаги “Дин, сиёсат ва ҳуқуқ” маркази вакили, дин масаллари бўйича эксперт Данияр Мурадилов Афғонистон ва Покистон ҳарбий лагерларида тайёргарликдан ўтаётган қирғизистонликлар сони бўйича шубҳа билдиради:
- Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Афғонистонда фаолият юритади. Улар Ўзбекистон ва Қирғизистондан ҳамфикир фуқароларни топиб, ўзларига қўшилишга чақиришлари мумкин. Бироқ уларнинг сони бу даражада кўп бўлиши мумкин эмас. Уларнинг сони бунчалик кўп бўлса, “Бизнинг махсус хизматлар қаерга қараб турибди?” деган савол пайдо бўлади,- деди Данияр Мурадилов.
- Тўс-тўполонларни эндигина тинчитдик. Агар таҳдидли вазиятлар бўлса, халққа ошкор қилмай, ўшанга қарши чоралар кўрилиши керак. Афғонистонда терорчилар доимо тайёргарликдан ўтиб келган. Бироқ хозир Афғонистонда уларнинг устидан назорат бор. Шундай назорат Покистонда ҳам бўляпти. Террорчилар яширин тарза тайёрланаман деса, Қирғизистонда ҳам тоғларга кириб тайёрланса бўлади. Керак бўлса, ўша томонлардан инструкторлар келиб, бу ерда тайёргарликдан ўтказаверади, - деди Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши собиқ котиби Мирослав Ниёзов.
- Биздаги маълумотлар бўйича, Афғонистон, Покистон ҳудудларида 200 дан 400 гача бўлган Қирғизистон фуқароси бор. Уларнинг кўпчилиги Қирғизистон фуқаролигига эга бўлган ўзбек биродарларимиз, деган маълумот бор, - деди Кенешбек Дуйшебаев.
Унга кўра, чет давлатлардаги айрим кучлар Қирғизистондаги вазиятнинг беқарорлашувидан манфаатдор. Қирғизистон ва умуман Марказий Осиё давлатлари учун террор хавфи асосан Афғонистон ва Покистондан кутилади.
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Кенешбек Дуйшебаев депутатларнинг саволларига жавоб берар экан, Қирғизистон Исломий Ҳаракати ташкилоти ҳам тузилганини маълум қилди:
- Бундан ташқари Қирғизистон Исломий Ҳаракати тузилган. Сизлар ҳам буни билсанглар керак. Бу борада ҳам бизда маълумотлар бор, - деди Кенешбек Дуйшебаев.
Дин ишлари бўйича Қирғизистон давлат комиссиясининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган расмийси, мазкур ташкилотда “Толибон”, “Ал-Қоида” террор гуруҳлари турли миллат вакилларидан иборат деган маълумот борлигини, бироқ ҳукумат тузилмалари Қирғизистон Исломий Ҳаракати борасида маълумотга эга эмаслигини билдирди.
Айни пайтда маҳаллий диншунослар Ўш воқеларидан сўнг хорижга кетган қирғиз фуқароларидан айримлари Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қўшилган бўлишлари мумкинлигини эътибордан соқит қилишмайди.
Бироқ Бишкекдаги “Дин, сиёсат ва ҳуқуқ” маркази вакили, дин масаллари бўйича эксперт Данияр Мурадилов Афғонистон ва Покистон ҳарбий лагерларида тайёргарликдан ўтаётган қирғизистонликлар сони бўйича шубҳа билдиради:
- Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Афғонистонда фаолият юритади. Улар Ўзбекистон ва Қирғизистондан ҳамфикир фуқароларни топиб, ўзларига қўшилишга чақиришлари мумкин. Бироқ уларнинг сони бу даражада кўп бўлиши мумкин эмас. Уларнинг сони бунчалик кўп бўлса, “Бизнинг махсус хизматлар қаерга қараб турибди?” деган савол пайдо бўлади,- деди Данияр Мурадилов.
Мирослав Ниёзов Қирғизистон Исломий Ҳаракати тўғрисидаги маълумотни ошкор қилинишини нотўғри, деб ҳисоблайди.
Айни пайтда айрим мутахасислар бундай маълумотларнинг кенг жамоатчиликка ошкор қилинишини қўллашмайди. - Тўс-тўполонларни эндигина тинчитдик. Агар таҳдидли вазиятлар бўлса, халққа ошкор қилмай, ўшанга қарши чоралар кўрилиши керак. Афғонистонда терорчилар доимо тайёргарликдан ўтиб келган. Бироқ хозир Афғонистонда уларнинг устидан назорат бор. Шундай назорат Покистонда ҳам бўляпти. Террорчилар яширин тарза тайёрланаман деса, Қирғизистонда ҳам тоғларга кириб тайёрланса бўлади. Керак бўлса, ўша томонлардан инструкторлар келиб, бу ерда тайёргарликдан ўтказаверади, - деди Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши собиқ котиби Мирослав Ниёзов.