Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:37

Корейслар Навоийни НАТОга ҳозирламоқда


2001 йил сўнгидан бошлаб Термиз ва Қаршидаги аэропортларга киритилган НАТО ва АҚШ ҳарбийлари¸ эндиликда президент Каримовга кўра¸ кореяликлар таъмирлаган Навоий аэропортидан ҳам Афғонистонга ноҳарбий юклар еткизишда фойдалана бошлаган.
2001 йил сўнгидан бошлаб Термиз ва Қаршидаги аэропортларга киритилган НАТО ва АҚШ ҳарбийлари¸ эндиликда президент Каримовга кўра¸ кореяликлар таъмирлаган Навоий аэропортидан ҳам Афғонистонга ноҳарбий юклар еткизишда фойдалана бошлаган.

Жанубий Корея Ўзбекистонни Ғарб учун янада жозибадор қилувчи сармоядорга айланмоқда. Сеул раҳбари билан учрашувда Ислом Каримовнинг¸ корейслар таъмирлаган Навоий аэропортининг НАТО хизматига берилгани ҳақдаги баëноти¸ бу жараëндаги хамир учидан патир бўлиши мумкин.

Президент Ислом Каримовнинг бу баëноти¸ унинг кореялик ҳамкасби билан учрашуви якунларига ҳам соя солган муҳим янгилик бўлди.

НАТО билан анчадан бери музокара олиб бораëтган Ўзбекистон ҳукуматининг Навоий аэропортини ҳарбий алъянс ихтиëрига топширгани ҳақдаги хабар бу жараëнда кореялик ширкатлар ҳам фаол иштирок этаëтгани боис¸ айнан президент Ли Мён Бак билан музокаралардан сўнг эълон қилинган кўринади.

Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак уч кунлик давлат ташрифи билан Марказий Осиёга йўл олиши олдидан Корея президенти маъмурияти – Мовий уй расмийлари хориждаги энергетик лойиҳалар учун 802 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилганини маълум қилган эди.

“Ассосшиэйтед-пресс” агентлигига кўра, президент Ли Мён Бак Ўзбекистон ва Қозоғистонга қилаётган сафаридан асосий мақсад, бу давлатлар билан энергетика соҳасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш эканини урғулаган.

10-11 май кунлари Жанубий Корея президенти ва у билан Ўзбекистонга келган махсус делегация Ўзбекистон расмийлари билан тор доирадаги музокаралар ўтказди. Кейин икки давлатнинг иқтисодий соҳадаги йирик компаниялари ва ишбилармонлари ўртасида бизнес форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон марказий телевидениеси хабарига кўра, бу учрашувлар натижасида икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланган.

Икки давлат раҳбарининг Дўрмон қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувида эса қўшма баёнот имзоланди. Бу баёнотда айтилишича, томонлар иқтисодий ва энергетик ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.

Жумладан, Ўзбекистон томони Жанубий Корея иштирокида Фарғона водийсидаги янги нефт ва газ заҳираларини ўзлаштиришга рози бўлган.

“Dow Jones Newswire” ахборот сайти хабарига кўра, Жанубий Корея ҳукумати ҳозирча бешта нефт ва газ конини ўзлаштириш ишларига сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Аммо ҳозирча киритиладиган сармоя миқдори ҳақида аниқ маълумот йўқ. Жанубий Корея республикасининг Тошкентдаги элчихонасидан ҳам бу ҳақда бирор маълумот олишнинг имкони бўлмади.

- Ҳа, ҳа муҳокамаларда шундай масала бор эди. Аммо, “Жаҳон.уз” сайтида расмий маълумот пайдо бўлмагунча¸ биз бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бера олмаймиз.

Аслида бу учрашувда кўпгина келишувни имзолаш кўзда тутилган эди. Аммо ўтган йилги музокаралар чоғида улар охирги паллага келиб, баъзи ҳужжатларни имзолашдан бош тортган эди.

Бу сафар ҳам 10-15 та ҳужжат тасдиқланмаган. Аммо музокараларнинг тўлиқ натижаси бизга ҳали номаълум, деди Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонаси ходими.

Элчихона вакили “улар” деганда Ўзбекистон томонини назарда тутди, афтидан. 2008 йил май ойида Жанубий Корея республикасининг Бош вазири етакчилигида катта делегация Ўзбекистонга келган эди.

Минтақа таҳлилчилари фикрича, Шарқий Осиёнинг энг ривожланган давлатларидан бири бўлган Жанубий Корея кўп йиллардан буён Ўзбекистон билан иқтисодий, айниқса, энергетик ҳамкорликка қизиқиш билдириб келмоқда.

Энергетик ресурсларнинг 97 фоизини хориждан оладиган бу республика учун Марказий осиё минтақаси ҳар томонлама қулай энергетик таъминот манбаидир.

Буни урғулаган нефт ва газ масалалар бўйича ўз исмини ошкор қилмаган марказий осиёлик экспертлардан бири ҳозирги иқтисодий бўҳрон шароти бу манбадан фойдаланиш имконини ҳосил қилди, деб ҳисоблайди.

- Жанубий Корея Шарқий Осиёдаги Япония, Сингапур, Хитой каби пулдор давлатлардан биридир.

Масалан, Хитой Марказий Осиёнинг энергетик заҳираларидан ўз улушига эга бўлиш учун бу ҳудудга кириб келмоқда ва Қозоғистон, Туркманистонга катта миқдорда сармоя киритмоқда.

Ҳозирги иқтисодий бўҳрон шароитида катта маблағга эга бўлган Жанубий Корея ҳам ўз имкониятини синаб кўришга уринмоқда. Ваҳоланки, Хитойдан тортилаётган қувур бу давлат учун ҳам қулай имкониятдир, дейди минтақалик эксперт.

Маълумки, 2005 йилда содир бўлган Андижон воқеаларидан кейин кечган тўрт йил ичида Ўзбекистондаги сиёсий-иқтисодий муҳит оғирлашди. Оқибатда, мамлакатга кириб келаётган хориж сармояси оқими кескин қисқарди.

Ўз исмини ошкор қилмаган минтақалик эксперт фикрича, бугун юзага чиққан иқтисодий бўҳрон дунёдаги иқтисодий муносабатлар ва муҳит конюктурасини жиддий равишда ўзгартирмоқда.

- Иқтисодий бўҳрон боис ўзгариб бораётган иқтисодий конюктура давлатлараро савдо-иқтисодий муносабатларни ҳам ўзгармоқда. Ҳозир қайси давлатда пул бўлса, у асл харидорга айланмоқда.

Афтидан, Жанубий Корея расмийлари вазиятни яхшилаб ўрганган ва Ўзбекистонга сармоя киритиши учун қулай палла келганига ишонч ҳосил қилган.

Аммо ҳали бу сармоя киритиладими ёки йўқми — буни вақт кўрсатади, дейди энегретик масалалар бўйича марказий осиёлик экспертлардан бири.

1992 йилда Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида ўрнатилган ўзаро дипломатик алоқалар эса нисбатан барқарор сақланиб келмоқда. Икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо алмашинуви 1 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. “CA-News” ахборот сайти хабарига кўра, шу пайтга қадар Жанубий Корея Ўзбекистонга 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.

Ўзбекистон Марказий телевидениеси эндиликда корейс ҳукумати Ўзбекистон президенти ташаббуси билан Навоийда ташкил этилаётган эркин саноатлашган иқтисодий ҳудуд дастурининг асосий сармоядорига айланиш ниятини билдирганини хабар қилмоқда.

Жанубий кореялик ҳамкасби билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов НАТО кучларига мўлжалланган ноҳарбий юкларнинг Навоий аэропорти орқали Афғонистонга транзит қилина бошланганини билдирди.

Бу аэропортни эса¸ НАТО учқичлари хизматига яроқли қилиш вазифасини Жанубий Корея ширкати бажармоқда.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев бу келгусида томонлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларда жуда аҳамиятли нуқта бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.

- Навоий аэропорти ўзи замонавий аэропортлар сирасига киради. Самолëтлар учиб-қўнадиган йўлакнинг 4200 метрга кенгайтирилиши билан бу аэропортга оғир вазнли ҳар қандай самолëтнинг қўниши мумкин бўлади.

Агар Жанубий Корея уни ижарага олса ëки бошқа шартлар билан уни ишлатишга олса¸ эҳтимол Ғарбдан келадиган тижорат самолëтларини у ерга қўндиришда фойдаланишни кўзлаëтган бўлиши мумкин. Чунки Жанубий Кореянинг мутахассислари ҳам¸ диспетчерлари ҳам кучли. Ғарб мамлакатлари буларга ишонишади, дейди ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев.

Томонлар ўртасидаги муносабатларда аҳамиятли бўлган яна бир жиҳат эса Ўзбекистондан Кореяга бориб ишлаётган меҳнат муҳожирлари масаласидир. “Uzreport.com” сайти хабарига кўра, президентлар имзолаган қўшма баёнотга шу масалага бағишланган алоҳида банд қўшилган. Унинг мазмунига кўра, Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистондан борадиган ишчилар сонини ошириш ниятида.

Шу тариқа, Ўзбекистон расмий ахборот воситалари Жанубий Корея президенти Ли Мён Бакнинг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи анча муваффақиятли кечгани ҳақида хабар қилмоқда.

Хабарларга кўра, бу сафар давомида президент Бакка ҳамроҳлик қилган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам буни алоҳида урғулаган. 12 май куни икки президент биргаликда Самарқандга сафар қилади ва Ли Мён Бак ўша ердан Олматотага жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG