Тўрт йил аввал Андижондаги қирғинда ўқ ëмғиридан омон қолиб¸ Европа давлатларидан бошпана топган андижонлик қочқинларнинг бир гуруҳи 13 май куни Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида йиғилдилар.
Бу ерга уларни "Андижон – Адолат ва Тикланиш" ташкилотини тузиш ғояси етаклади.
Дюссельдорф йиғинига Швейцариядан етиб келган андижонлик қочқиннинг айтишича¸ Ўзбекистонда Андижон ҳодисасидан кейин зулм ва ноҳакликларнинг кучайиб кетиши уларни бир ташкилот атрофида бирлашишга ундаган.
- 13 май кунги воқеалар қанчадан қанча одамларнинг турмага олиб кирилишига сабаб бўлди. Бу тўрт йил ичида болалар ота-оналаридан¸ ота-оналар болаларидан ажралиб¸ ўзга юртларга чиқиб кетишга мажбур бўлди.
Бизнинг тўрт йил жим бўлиб туришимизга сабаб¸ икки йил олдин Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бўлишини кутганимиз бўлди. “Бошқа президент бўлса керак. Сиëсий ўзгаришлар бўлиб¸ Ўзбекистондаги халққа ëруғ кунлар келса керак¸” деган катта умидимиз бор эди. Афсус бу умидимиз орзу бўйича қолаверди.
Европада ҳозир Ўзбекистондаги вазиятни ўзгартирамиз¸ деган жуда кўп ташкилотлар¸ одамлар чиқаяпти. Бизлар ҳам мана шу ташкилотни тузиб¸Ўзбекистондаги адолатсизликка қарши улар билан биргаликда курашмоқчимиз¸ дейди Швейцариядан етиб келган андижонлик қочқин.
"Андижон – Адолат ва Тикланиш" ташкилоти таъсисчилари Андижон воқеалари юзасидан адолатга эришиш, Андижон воқеаси бўйича судланганларнинг озод этилиши, ўлганларнинг реабилитация қилиниши ва қирғин айбдорларининг жазога тортилиши, 2005 йил 13 май қирғини юзасидан мустақил халқаро тергов ўтказилишига эришишни мақсад қилганлар.
- Шу иш охиригача етиб бормади. Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги ишни охиригача олиб бормади. Яъни ичкарида ўтирган одамларни ташқарига олиб чиқиб суд қила олмади.
Бунга ким айбдор? Бунга жавоб берадиган одамларнинг устидан одил суд бўлмади. Ўзбекистон бунга йўл қўймаяпти.
Нега бунга Европа ҳамжамияти¸ АҚШ ҳамжамияти индамасдан турибди? Ана шу индамай турганликларига биз ўзбек қочқинлари бугун талаб қилиб чиқмоқдамиз. Андижонлик 450 қочқин бугунги кунда шунга бел боғлади¸ дейди андижонлик қочқин.
2005 йил 13 май куни ўқ ёмғирлари остида ватанини тарк этган андижонлик қочқинлар¸ ўзга мамлакатларга чиқиб олгандан сўнг узоқ вақт Андижонда бошдан кечирганлари ҳақда сукут сақлаб келишди.
Андижонлик қочқинларнинг Ўзбекистонга қайтиб борганлари ҳам бўлди. Чехиядан бошпана топган андижонлик Абдусалом аканинг айтишича¸ қайтиб борган қочқинлар тазйиқлар гирдобида қолишган.
- Мана Америкадан 60 дан ортиқ одамлар қайтиб борди. Улар Ўзбекистондаги ҳаëт яхшиланиши учун ўз ҳаëтларини тикиб боришди. Улар айбсиз бўлгани учун ҳаëтини тикиб борди. Ҳеч қанақа ўзгариш бўлгани йўқ. Аксинча¸ қайтиб борган одамларни ҳар кун савол-жавоб қилиб “Нима иш қилаëтганинг тўғрисида ҳисобот бериб турасан” деб босим остига олишмоқда. Уларга на иш берилади¸ на чиройли ҳаëт кечиришга имкон берилади¸ дейди андижонлик қочқинлардан бири Абдусалом ака.
Ўзбекистон ҳукумати 2005 йил 13 май куни Андижонда аксари террорчилардан иборат 187 киши ҳалок этилганини айтиб, "акромийлар" деб айтиладиган гуруҳни ушбу воқеаларнинг бош уюштирувчиси сифатида айблаб келади.
Аммо¸андижонлик қочқинлар бу иддаони асоссиз дейишади. Улар Андижон воқеалари халқаро экспертлар томонидан тергов қилиниши ва агар шундай тергов ëки суд бўладиган бўлса¸ улар бу борада кўрсатма беришга тайëр эканликларини айтишмоқда.
- Шу гапларни Ўзбекистон ичкарисида туриб айтаëтганлар¸ агар уларнинг гапи ҳақиқат бўлса¸ ташқарига чиқиб айтишсин. Шу нарсани бўйнига олган одамлар Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилсин ва Европа суди олдида адолатли суд бўлсин. Ўшандагина адолат қарор топади.
Уларнинг Ўзбекистон ичкарисида туриб олиб “Булар акромийлар экан. Мана бўйнига олди. Бу ишларни Андижондаги одамлар қилган экан” деб айтаëтган иддаолари рост бўлса¸ мард бўлиб ташқарига чиқишсин. Ўшанда бутун дунë ўз саволларига жавоб олади. Бизнинг асосий истагимиз мана шундан иборат. Мана шу воқеаларда иштирок этганлар¸ бу воқеаларни ўз кўзлари билан кўрганлар албатта чиқади. Бундай инсонлар бугунги кунда бор.
Биз мана ўзимиз ўша воқеаларда иштирок этган одамлармиз. Қанча болаларнинг¸ аëлларнинг ўлиги ëтганини ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Мана шу ичимизда ўтирган одамлар ота-онасидан¸ боласидан ажралган одамлар. Мана шу одамлар тўрт йилдан бери ўзининг яқинларини бағрига боса олмаяпти¸ дейди андижонлик қочқин Абдусалом ака.