Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:43

"Ўшдаги фоҳишаларнинг 70-80 фоизи Ўзбекистон фуқароси"


Қирғизистон махсус хизматлари маълумотларига кўра, мамлакатда жинсий хизмат кўрсатаётган ўзбекистонлик қизларнинг айримлари ўз хоҳиши билан, айримлари эса ўз ихтиёрига зид равишда фоҳишалик билан шуғулланаяптилар.
Қирғизистон махсус хизматлари маълумотларига кўра, мамлакатда жинсий хизмат кўрсатаётган ўзбекистонлик қизларнинг айримлари ўз хоҳиши билан, айримлари эса ўз ихтиёрига зид равишда фоҳишалик билан шуғулланаяптилар.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўзбек ва туркман қизларини хорижга сотмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

- Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик ҳодимлари томонидан Бишкек шаҳрида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 12 нафар ўзбекистонлик ва бир туркманистонлик қизни ноқонуний тарзда Араб давлатларидан бирига жўнатмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

1962 йилда туғилган Абдусалом Ғаниев Марказий Осиё давлатларидан бўлган қизларни араб давлатларидан бирига жинсий қулликка сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ ташкилотчиси бўлиб ҳисобланади, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази ходими.

Қўмита маълумотларига кўра, Абдусалом Ғаниевга 2003 йилдан бошлаб халқаро қидирув эълон қилинган. Интерпол маълумотига мувофиқ, Ғаниев Ўзбекистон қонунчилигининг одам савдоси, одамларни хорижга ноқонуний жўнатиш ва уларни эксплуатация қилиш, шунингдек, ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари бўйича халқаро қидирувга берилган.

Айни пайтда Қирғизистон қўшни давлатлар қизларини хорижга чиқарувчи транзит ўлкагина эмас, бевосита фаҳш савдогарлари бозорига ҳам айланиб бораётир. Хусусан, Ўш шаҳар милицияси ходимлари томонидан шу йилнинг май ойида жинсий хизмат кўрсатувчи қизларни рўйхатга олиш бўйича ўтказилган рейд бунга яққол мисол бўла олади:

- Шаҳар бўйича олиб борилган текширув натижасида фоҳишалик қилаётган 160 киши рўйхатга олинган. Буларнинг 30-40 фоизи Ўзбекистондан келганлардир. Улар асосан бизга яқин бўлган Андижон ва Наманган вилоятларидан келган, дейди Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмийси Гулбара Абдуллаева.

Халқаро миграция ташкилотининг Ўшдаги мувофиқлаштирувчиси Химия Суерқулова эса шаҳардаги фоҳишаларнинг камида 70 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этишини айтади.

- Ўшнинг Қирғизистон кўчасида туриб, жинсий хизмат таклиф қиладиган ёки сауналарда ишлайдиган қизларнинг 70-80 фоизи Андижон, Фарғона, Наманган ва Қўқон шаҳарларидан келган Ўзбекистон фуқароларидир.

Уларнинг орасида ўз ихтиёри билан фоҳишалик қилиб, пул топаётганлар йўқ деб айтолмаймиз. Лекин уларнинг орасида алдов йўли билан олиб келинган қизлар ҳам бор. Қизларнинг 20-30 фоизи ўз ихтиёри билан келган. Қолганлари алдов йўли билан олиб келиниб, жинсий эксплуатация қилинмоқда, деди Химия Суерқулова.

Одам савдогарларининг Қирғизистонга қизларни жинсий эксплуатация учун олиб келиши ёки фаҳш товарини хорижга юборишда бу мамлакатдан транзит ўлка сифатида фойдаланиш ҳоллари илк бора кузатилаётгани йўқ. Масалан, 2006 йилда Ўш аэропортида 60 нафар ўзбекистонлик қизни хорижий давлатлардан бирига жўнатишга уринган уч киши қўлга олинганди. Аммо Қирғизистон махсус хизматлари ўшанда жиноий гуруҳ раҳбарини қўлга олишга муваффақ бўла олмаган эди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, мазкур гуруҳ уюштирувчиси ҳам Бишкекда қўлга олинмиш Абдусалом Ғаниев бўлган.

Маълум бўлишича, Ғаниев ўтган йиллар мобайнида қалбаки тожик паспорти билан чет элда яшириниб юрган.

Айни пайтда¸ Қирғизистон хавфсизлик хизматлари Абдусалом Ғаниевнинг ноқонуний миграция бўйича қирғизистонликлар билан алоқаларини текширмоқда.

Абдусалом Ғаниев “Фуқаровий, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенцияга мувофиқ шу йилнинг 6 июн куни Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
XS
SM
MD
LG