Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:00

Эронда норозилик давом этмоқда


Теҳрондаги кузатувчилар шаҳардаги вазиятни таранг, деб баҳоламоқдалар.
Теҳрондаги кузатувчилар шаҳардаги вазиятни таранг, деб баҳоламоқдалар.

14 июн куни амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қайта сайланганидан норози одамларнинг Теҳрон кўчаларидаги намойишлари давом этди.

Эрон ҳукумати 14 июн куни Аҳмадийнажоднинг қайта сайлангани муносабати билан бир неча байрам тадбирларини эълон қилди.

Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Ҳаманаий эса бу сайловни “буюк раҳмат”, деб баҳолади ҳамда Аҳмадийнажод халқ тарихида “янги давр”ни бошлашига ишонч билдирди.

Қайта сайланган Маҳмуд Аҳмадийнажод 14 июн куни давлат телевидение орқали ислоҳотчи рақиби Мирҳуссайн Мусавий устидан ғалабасини эълон қилди. Аҳмадийнажод ўз тарафдорларини байрам билан қутлаётган бир паллада эса Теҳрон кўчаларида норозилик намойишлари давом этди.

Аҳмадийнажодга ғалабани бой берган ислоҳотчи номзод Мирҳуссайн Мусавийни қувватлаган юзлаб намойишчилар сайлов натижалари сохталаштирилган, дея норозилик билдирмоқда.

Намойишчилар “Диктаторга ўлим!”, “Мусавий, сайловимизни қайтиб бер!” мазмунидаги шиорларни қўлда тутиб, ўз норозилигини ифода қилди. Уларнинг сафида бўлган талаба Маҳдий Гулру Теҳрон кўчаларидаги намойишлар кайфиятини шундай тасвирлади:

- Норозилар шиорларни тутиб олди ва ўз талабларни жўровозда ифода қилди. Улар ўзлари берган овозни қайтиб берилишини талаб қилдилар.

Баъзилар сайловда бошқа иштирок этмаслигини айтди. Баъзи ҳолларда эса улар олий раҳнамони ҳам танқид қилди.

Намойишчилар шовқини кучайган пайтларда эса хавфсизлик кучлари келиб, уларни бостиришга ҳаракат қилди, - деди теҳронлик талаба.

13 июн куни оқшом бошланган норозилик намойишлари 14 июн куни ҳам давом этди ва Теҳроннинг баъзи ҳудудларди намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашув келиб чиқди.

Теҳрондан олинган хабарларга кўра, Мусавийнинг 200 га яқин тарафдори полицияга қарата тош улоқтиришни бошлаган. Полиция эса бунга жавобан кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган.

Теҳрон полицияси раҳбари ўринбосари Аҳмад Ризо Радан шанба куни оқшом бошланган намойишлар давомида 170 га яқин одам қўлга олинганини маълум қилди.

Полиция расмийсига кўра, қўлга олинган орасида 10 нафари тартибсизликларни уюштирганликда гумон қилинмоқда, қолганлари эса тез орада қўйиб юборилади.

Шу билан бирга намойишчини кузатаётган хорижлик мухбирлар ҳам полиция томонидан калтаклангани, уларнинг баъзилари ҳибсга олингани хабар қилинди.

Сайлов олдидан ва сайлов куни блок қилиб қўйилган смс алоқалари 14 июн куни ҳам ишламади. Бундан ташқари, интернетдаги “Facebook” ва “Youtube” сайтлари ҳам блок қилиб қўйилди.

Теҳрондаги кузатувчилар шаҳардаги вазиятни таранг, деб баҳолади. Айни пайтда мамлакатдаги нодавлат ташкилотлари ва мухолиф сиёсий гуруҳлар сайлов натижалари бекор қилинишини талаб қилмоқда.

Маҳмуд Аҳмадийнажод эса сайлов “эркин ҳамда соғлом” ўтганини таъкидлади. Аммо, ислоҳотчилар кенг кўламда сохталаштиришлар бўлганини даъво қилмоқда.

Ҳозир Белгияда қувғинда яшаётган ислоҳотчи сатирачи Иброҳим Набавий шундай дейди:

- Сайлов натижаларида оддий математик хатолар кўзга ташланди. Улар, ҳатто, сайлов натижаларини тузукроқ сохталаштиришни ҳам эплолмаган.

Мен ҳукуматнинг бу ҳаракатларини қандай ифодалашга ҳам ҳайронман. Уятсизлик, мантиқсизлик, деса бўлар, балки, - дейди Белгияда яшаётган эронлик ислоҳотчи сатирачи.

Сайлов натижалари хусусида тарқатган ёзма баёнотида Мусавий июн сайловини “афсун”, деб атади ва бу сайлов Эрон келажагини вайрон қилувчи оқибатларга эга, деб фикр билдирди.

Дарвоқе, Мирҳуссайн Мусавий жума куни сайловда овоз берганидан сўнг жамоатчиликка кўриниш бергани йўқ ва шу кунларда унинг уй қамоғида экани ҳақида овозалар бор. Аммо, ислоҳотчиларга тегишли “Mowj” интернет нашри буни инкор қилмоқда.

Айни пайтда Мусавийнинг баъзи тарафдорлари сешанба куни халқаро иш ташлаш ўтказишни таклиф қилмоқда.
XS
SM
MD
LG