Эронда сайлов натижаларидан норози бўлган юз минглаб сайловчилар Теҳрондаги Озодлик майдонини тўлдирмоқда.
Икки йил аввал Ўзбекистонда конституцияга зид равишда учинчи муддатга Ислом Каримовнинг сайланганига эса¸ кенг маънодаги ўзбек жамияти мутлақ эътироз билдирмади.
Эрон тузумининг яшовчанлигини таъминлаётган устунлар – репрессиялар ва эркинликларни чеклаш Ўзбекистонга ҳам хосдир.
Аҳолининг қашшоқлик ва коррупциядан ҳафсаласи бир хилда пир бўлган¸ дейиш ҳам мумкин.
Аммо Озодликнинг Эрон бўйича таҳлилчиси Гулноз Исфандиёрийнинг айтишича, эронликларнинг¸ ҳозирча ўзбеклар учун ўта олис кўринаëтган сабр косаси тошиб кўчага чиқиши¸ уларда ўзгаришлардан умид учқунлари пайдо бўлгани билан боғлиқ.
- Тўрт йил аввал кўпчилик одамлар сайловда умуман иштирок этмаганди. Бу сафар эса, умрида овоз бермаган одамлар ҳам сайловга бордилар. Улар сайловга кўтаринки руҳда¸ умид билан келган эдилар.
Бу умидлар пучга чиққандан сўнг улар ҳайратда қолдилар. Бу ҳайрат ғазабга айланди¸ дейди Исфандиёрий.
Бундай умид учқунлари ўзбекистонликларда пайдо бўлган эмас, мамлакатда буткул назорат ўрнатган режим шароитида пайдо бўлиши ҳам мумкин эмас, дейди сиёсий таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев.
- Ўзбекистонда ҳар қанақа шароит юз берганда ҳам халқнинг худди эронликлар сингари кўтарилишига ҳеч қанақа имкониятнинг ўзи йўқ. Чунки халқ ниҳоятда қўрқиб қолган.
Эронда таъқиблар бор¸ лекин бу даражада халқнинг қўрқиши уларда йўқ. Қўрқув Ўзбекистонда Эрондагига қараганда 100 марта кўпроқ.
Ўзбекистонда Ислом Каримов бор экан одамларни отишга буйруқ беради¸ деган фикр одамлар онгида қатъий турибди. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳар қандай шароит бўлганда ҳам одамлар кўтарилмайди¸ дейди Тошпўлат Йўлдошев.
Сайловда президент Маҳмуд Аҳмадийнажодга рақиблик қилиб, Эрон халқига умид улашган Эроннинг 1981-1989 йиллардаги сўнгги Бош вазири Мир Ҳусайн Мусавий мухолиф ислоҳотчилар етакчиларидан биридир.
Мамлакат ичида қандайдир сиёсий кураш, мухофатнинг мавжудлиги Эрондаги муллалар режимига аниқ таъриф беришни янада қийинлаштиради, дейди Эрон масалалари бўйича таҳлилчи профессор Расул Нафисий.
- Эрондаги сайловлар турли тизимлар аралашган тузумда ўтказилмоқда.
Бир томондан¸ бу тузим собиқ совет режимига ўхшайди. Бошқа томондан¸ унда Ироқ диктатори Саддам Ҳусайн бошқарув усулининг унсурлари бор.
Қайсидир жиҳатлари билан Эрон ҳукумати Покистон ҳукуматига ўхшаш бўлса, бу тузим айрим демократик унсурлардан ҳам холи эмас¸ дейди профессор Нафисий.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ходимлари Теҳрондаги намойишга алоқадор талабаларни қаттиқ калтаклагани ва ҳатто бир неча нафарини ўлдиргани ҳақида хабарлар келаётганига қарамасдан, сони миллионга яқин намойишни бостириш учун ҳарбийлар сафарбар қилингани йўқ.
Буларнинг барчаси Гулноз Исфандиёрийнинг тушунтиришича, Эрон ҳукуматининг Ғарбдаги ўз нуфузини сақлаб қолишга интилаëтгани билан боғлиқ.
- Марказий Осиёдаги айрим режимлардан фарқли ўлароқ Эрон халқаро саҳнадаги ўз нуфузи ҳақида қайғуради. Мана биз одамларга норозилик билдириш ҳуқуқини берамиз дер экан¸ улар буни Ислом демократияси деб айтишади¸ дейди Озодлик радиоси таҳлилчиси.
Бироқ барибир шу қадар кўп сонли эронликларнинг норозилик билдириши уларнинг алоҳида хулқи ва менталитети билан боғлиқ ҳам бўлиши мумкин.
Таниқли уламо Обид Қори Назаров фикрича, эронликлардаги сиёсий фаоллик уларнинг қадимий маданияти ва қайсидир маънода уларнинг шиа мазҳабида эканлиги билан боғлиқ.
- Шиа мусулмонларининг сони сунний мусулмонларга қараганда анча камчиликни ташкил қилади. Ўз-ўзидан кам сонли миллатлар ўзини сақлаб қолиш илинжида¸ умидида сиëсий фаолиятни кучайтиришга тўғри келади.
Шу жиҳатдан олиб қараганда¸ шиа мусулмонлари суннийларга қараганда баъзи бир жиҳатлари бўйича ҳаракатни кўпроқ қилишга табиий равишда муҳтож¸ дейди Обид қори Назаров.
Бироқ Обид Қори Назаровнинг таъкидича, Туркия ва Малайзия мисолида аксар Ислом дунёси эътиқод қиладиган аҳли сунна вал жамоа мазҳабида бўлган мусулмонлар ҳам юқори сиёсий фаолликни намойиш этмоқда.
Мустақиллик афарасида Ўзбекистонда ҳам қайта қуриш ғояси туртки берган бир неча норозилик намойишлари уюштирилган эди.
Бу ҳаракатларга нуқта қўйган президент Каримовнинг кейинги йилларда ҳокимиятларнинг алмашишига сабаб бўлган Грузия, Украина ва Қирғизистондаги кенг кўламли намойишлардан ўз фойдасига сабоқ чиқаргани айтилади.
Вашингтонлик таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов фикрича¸ Эрондаги жараёнлар расмий Тошкент назаридан четда қолмайди.
- Тошкентда яна мухолифатга йўл бериб¸ уларнинг кучайишига имконият очиб бериш¸ уларнинг кейинчалик катта кучга айланишига¸ катта оммавий намойишлар уюштиришига шароит яратиб беришига олиб келади¸ деган фикрга келишлари мумкин.
Иккинчиси, яқингача жаноб Мусавийни ҳеч ким Эрон ҳукуматининг очиқ мухолифатчиси деб айтмаëтган эди.
У Эрондаги ҳар хил сиëсий кучлар орасида халқаро сиëсатда юмшоқроқ сиëсат тарафдори бўлган¸ баъзи ислоҳотлар тарафдори бўлган оқимнинг раҳбари эди.
Ўзбекистон ичидан ҳам мана шундай раҳбарлар чиқиши мумкин. Эски¸ ҳар доим курашиб келган одамлар бўлиши шарт эмас. Ҳозирча буни билиб бўлмайди¸ дейди таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов.