Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ходими Озодлик билан суҳбатда, Тошкент шаҳридаги 64/7 сонли аёллар сақланадиган қамоқхона маҳкумаларининг шаҳар четидаги Зангиота туманида жойлашган 64/1 сонли қамоқхонага кўчирилаётганини тасдиқлади.
Ходимнинг айтишича, маҳкумаларни кўчириш пойтахт ҳокимлигининг Тошкент шаҳрини реконструкция қилиш режаси асосида амалга оширилмоқда. Бошқарма ходими¸ мазкур жараëнга оид бундан бошқа маълумот беролмаслигини айтди.
Ўзбекистонда ягона ҳисобланмиш аёллар қамоқхонаси Тошкент шаҳар марказидан Қўйлиқ мавзесига кетадиган йўл устида¸ деярли шаҳар марказида жойлашган эди. Ана шу қамоқхонада жазо муддатини ўтаган инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, бу қамоқхонанинг маҳкумалар яқинлари учун қулайлиги бор эди.
- Бир яхши томони¸ биласиз¸ бизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳкумаларни ва уларнинг оила аъзоларини куттиришни¸ сарсон қилишни яхши кўришади. Шундай вазиятда ҳам маҳкумаларнинг яқинлари Қўйлиққа яқин хонадонларда икки-уч кун бемалол арзон нархда туриб¸ қариндошлари билан учрашишни кутиш имкониятига эга бўлишарди¸ дейди Мўътабар Тожибоева.
Лекин¸ дейди Мўътабар Тожибоева¸ қамоқхона ичкарисида маҳкумалар учун ҳеч қандай шароитлар яратилмаган:
- 1200-1400 маҳкумалар чўмиладиган ҳаммом деб аталувчи жойда фақатгина учта крандан иссиқ сув оқарди¸ холос. Бир кунда иккита отряд маҳкумалари чўмилишга киришади. Бу дегани қисқа муддатда 200-300 маҳкума аëл чўмилиб¸ чиқиб кетишга мажбур бўлишарди.
Бу аëллар колониясида ҳожатхонага кириб чиққандан кейин қўлини чайиш учун ҳеч қаерда кран йўқ. Умуман кран ишламайди. Ҳаттоки ҳожатхоналар ҳам маълум вақтларда очилиб¸ маълум вақтларда ëпилади.
Даволаниш учун имкониятлар ҳам жуда оғир эди. У ерда ўпка касалига дучор бўлган¸ СПИД касалига чалинган ëки бошқа касалликларга дучор бўлган маҳкумалар бирга ëтқизилади. Бунинг сабабини билмайман¸ дейди Мўътабар Тожибоева.
Ўзи тутқунлик азобини татиб кўрган ҳуқу фаолига кўра, қамоқхона биноси аскарлар яшайдиган казармага ўхшаб қурилган ва юзлаб маҳкумалар битта том остида ётишади.
- Битта этажда 100 нафардан ортиқ маҳкумалар сақланади. Булар доимо гавжум¸ бир-бирига ҳалақит берган ҳолатда сақланади. Аëллар қамоқхонасидаги иккинчи¸ тўртинчи ва саккизинчи отрядлар¸ казармага ўхшаган жой. Битта отряд икки этаж ҳисобланади. Битта отрядда 200 нафардан тортиб 300 нафаргача маҳкумлар ëтишади. Кроватлар икки қаватли¸ дейди Мўътабар Тожибоева.
www.uzmetronom.com интернет сайтининг ёзишича, Зангиота туманида жойлашган 64/1 сонли қамоқхонада ҳозир эркак маҳкумларнинг учта колоннаси жазо муддатини ўтамоқда; аёллар яшайдиган биноларда ҳали иссиқ сув ҳамда оналар ва болалар учун махсус хоналар йўқ.
Ўзбекистон жазони ижро этиш бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, маҳкумаларни кўчириш биринчи сентябргача давом этади.
Сўнгги йилларда 1200 дан ортиқ маҳкумалар сақланган 64/7 сонли қамоқхона чор Россияси даврида аскарлар яшаши учун казарма сифатида қурилган эди. Ўтган асрнинг 30- йилларида эса Қизил армия аскарларининг маскани бўлган бу казармалар аёллар қамоқхонасига айлантирилган эди.