Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти матбуот хизмати раҳбари Салтанат Азирбек Олмаота шаҳридаги хусусий фирманинг икки раҳбари 26 нафар ўзбекистонликни тутқунликда сақлагани ҳақдаги хабарларни тасдиқлади..
- Бу ташкилот раҳбарлари яхши иш беришни ваъда қилиб¸ Ўзбекистон фуқароларини Самал микрорайонида жойлашган турар-жой биноларидан бирининг ертўласига алдаб олиб бориб¸ қамаб қўйишган. Ўзбекистонликлар меҳнатидан фойдаланиш мақсадида жисмонан жазолашга таҳдид қилиб¸ уларни ертўлада сақлашган¸ дейди Салтанат Азирбек.
Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти расмийсига кўра, 26 нафар ўзбекистонлик ертўлада¸ тахминан¸ икки ой давомида оғир шароитда яшаган.
- Ертўлада 26 киши бўлган. Улар орасида аёллар ҳам бор. Ҳамма антисанитария шароитида яшаган. Улар ертўлада ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ўзларига овқат пиширишган. Маълум бўлишича¸ тутқунликда сақланган ушбу одамларнинг вазифаси Олмаота шаҳридаги идоралар ва ҳовлиларни ободонлаштиришдан иборат бўлган. Улардан бирортаси ўз меҳнати учун ҳақ олмаган, дейди Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги расмийси.
Азирбекка кўра, бир неча ўзбекистонлик тутқунликдан қочишга уринган¸ аммо ертўла яхши қўриқлангани боис¸ барча уринишлар бесамар қолган.
Салтанат Азирбек 26 нафар Ўзбекистон фуқаросини тутқунликда сақлаган хусусий ширкатнинг икки раҳбари қўлга олингани ва улар ўз айбига иқрор бўлганини айтди.
Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти расмийси қулликка тушиб қолган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда яшаш ва ишлаш учун рухсатга эга бўлгани ёки эга бўлмагани аниқланаётганини айтди.
- Афтидан, улар Қозоғистонда норасмий тарзда бўлишган. Озод этилган пайтда уларнинг ёнида паспортлари бўлмаган. Биз уларнинг паспортларини иш берувчилар олиб қўйган¸ деб тахмин қилаяпмиз. Ҳозирда текширув олиб бораётган орган ходимлари воқеанинг барча тафсилотини ўрганаяпти, деди Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти расмийси.
Салтанат Азирбек озод бўлган бир неча ўзбек ўзларини қулликда сақлаган ширкат раҳбарларига нисбатан жиноий иш очишни талаб қилиб Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилганини айтди.
- Жиноий иш материалларидан шу нарса маълум бўлдики, 26 нафар Ўзбекистон фуқаросидан беш нафари ўзларини “хафа қилганлар” устидан полицияга ариза билан расман мурожаат қилиб, иш берувчиларга нисбатан жиноий иш очилишини талаб қилганлар¸ дейди Салтанат Азирбек.
Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти расмийсига кўра, бу воқеа бўйича суд¸ тахминан¸ икки ойдан кейин бўлиши мумкин.
- Жазони суд белгилайди. Чунки жазони оғирлаштириши ва енгиллатиши мумкин бўлган вазиятлар бор. Хусусан, улар муқаддам судланганми, тутқунларга нисбатан қандай муомала қилишган ва ҳоказо. Шу боис жазони суд белгилайди, дейди Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти матбуот хизмати раҳбари.
Салтанат Азирбек 26 нафар Ўзбекистон фуқаросини озод қилиш учун ўтказилган рейдда полициянинг “Арлан” махсус қисми қатнашгани ва бу воқеанинг жорий йил давомида Олмаотада фош этилган биринчи қулдорлик ҳолати эканини ҳам айтади.