Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:05

Москвада ташландиқ ўзбек болалари кўпаймоқда


Бугун Россия етимхоналарида марказий осиëлик муҳожир оналарнинг ташландиқ болалари кўпаймоқда¸ дейишмоқда ҳуқуқ фаоллари.
Бугун Россия етимхоналарида марказий осиëлик муҳожир оналарнинг ташландиқ болалари кўпаймоқда¸ дейишмоқда ҳуқуқ фаоллари.

Mарказий Осиëдан Россияга келган аëллар эндигина туғилган фарзандларини етимхонага топширмоқда.Ҳуқуқ ҳимоячисиларига кўра¸ ўтган йили Москвадаги болалар уйларига қирғизистонлик аëлларнинг ўзиëқ 230 бола топширган.

Ўзбек ва тожик “она”лари ташлаб кетган болаларнинг сони бундан кам эмас дер экан¸ Москвадаги муҳожир аëллар ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Бахтигул Саидбекова масаланинг даҳшатли тарафига эътибор қаратди.

Мен бир қора кунда туғилдим¸ туғилдиму шу он бўғилдим

Москва-Бишкек поездининг ҳожатхонасида бир қирғиз аëлнинг кўзи ëриди. Аëл энди туғилган ўғлини деразадан улоқтирди. Бола ўлди.
2007 йил охирида яна бир қирғиз аëл эндигина туғилган чақалоғини бўғиб ўлдирди.

Бундан уч ой олдин марказий осиëлик аëл ўз фарзандини Москвадаги ижара уйида ваннага чўктириб ўлдирди.

Саидбековага кўра¸ бу ҳолатлар юзасидан жиноий иш очилиб¸ тергов кетаëтган эсада¸ болакушлик тўлқини пасайишдан узоқ кўринаëтир.

Қирғиз мигрантларини ҳимоя қилувчи “Олатов” ташкилоти тарқатган хабарга кўра¸ шу йилнинг ўзида Россияда 34 нафар ташландиқ қирғиз боласи АҚШдаги оилалар тарафидан асраб олинган. Шунингдек¸ 16 нафар тожик ва 8 нафар ўзбек боласи ҳам АҚШга фарзандликка олиб кетилган.

Мен ҳам одам эдимку ахир¸ инсон фарзанди...

Етимхонага топширилаëтган марказий осиëлик болаларнинг ҳуқуқий мақоми чалкашлигича қолиб кетмоқда¸ дейди Москвадаги меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакили Валентин Гефтер.

- Албатта¸ бу болаларга ижтимоий жиҳатдан айри кўз билан қаралмайди. Етимхонадаги ëвғонни бу болалар ҳам эл қатори ичишади. Аммо етимхонага топширилган ўзбек болаларига Россия фуқаролиги берилмайди. Одатда етимхонадан чиққанларга Москвада турар-жой берилади. Бу болалар эса бундан умид қилмасалар ҳам бўлади¸ дейди Валентин Гефтер.

Гефтерга кўра¸ болаларини етимхонага топшираëтган ўзбек оналари кўпинча жабрдийда¸ зўравонлик қурбони каби туюлади¸ аммо бу ҳар доим ҳам шундай эмас.

- Кўпинча ўзбек мигрант аëллари Россияда орттирган боласини кетар чоғида болалар уйига топширади. Ўз юртида иснодга қолмаслик масаланинг бир томони бўлса¸ отасиз болани катта қилиш харажатлари ҳам мигрант аëлларни ўйлашга мажбур қилади¸ дейди Валентин Гефтер.

Бу аëлларни баъзилар енгилтак деб ҳам айтади¸ аммо мен уларга бундайин ëрлиқ ëпиштиришга шошилмаган бўлар эдим¸ дейди Бахтигул Саидбекова.

- Қайси она боласини ташлайди! Бунга уларни шароит мажбур қилмоқда. Биринчи ўринда¸ квартира масаласи. Бир хонада 20 киши ëтар экан. Улар бу ҳаëтни "селëдка ҳаëт" деб айтишади. Худди қоқ балиқ сингари бир-бирига қапишиб ëтишади. Бунинг устига эркак аëл аралаш ухлашса.

Саидбековага кўра ташландиқ болалар бу муамммо пирамидасининг бир учи¸ холос.

- Ўзлари ўзларини аборт қилаëтганлар қанча. Мен мигрантларни аборт қилишга ихтисослашган москвалик "гинеколог" қабулхонасида икки соат ўтирдим Қанча ўзбек¸ тожик¸ қирғиз қизлар тинимсиз келяпти. Бириси олти ойлик¸ бири уч ойлик ҳомила.

Бу қизлар бошлиқлари¸милиционерлар ëки бозордаги оддий газламафурушлардан орттирган ҳомиласидан қутулиш учун навбат кутишмоқда¸ дейди Бахтигул Саидбекова.

Бир оғиз ширин сўз нондек арзанда

Россиядаги олди-очдини севувчи хиëбон матбуоти ëбондан келганларни қораловчи мақолаларни кўпайтирган¸ аммо бу мақолалардаги нафрат¸ энг аввало келгинди эркакларга қаратилган¸ дейди Гефтер.

- Бола ва аëлларга шафқат назари билан қарашнинг ҳали Россия зеҳниятидан ўчмагани биз учун муҳим. Айнан шу шафқат туйғуси боис мигрант оналари ташлаб кетган ўзбек болалари Россияда бошпанасиз қолмаяпти¸ дейди Валентин Гефтер.
XS
SM
MD
LG