Жорий йилнинг олти ойи мобайнида мамлакат бўйича 1 миллиард 171,8 миллион сўмлик CD, DVD, VCD дисклари ва видеокассеталари қалбаки маҳсулотлар сифатида йўқ қилинган.
Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ходимаси Ноиба Ҳикматовага кўра, Тошкент шаҳар хокимлиги ҳузурида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур гуруҳ қалбаки аудио – видео маҳсулотларга қарши кескин кураш олиб бормоқда.
- Қалбаки аудио-видео маҳсулотлар ҳозирги пайтда энг долзарб масала бўлиб қолган ўзи бу. Компьютердан ëзиб беришаяпти. Балванка бўлган дискларга компьютердан ëзиб¸ кўпайтириб сотишаяпти. Ҳеч қанақа хат-ҳужжати йўқ¸ на дискнинг манзили ëзилган. Ҳеч нарса кўрсатилмаган. Қалбаки аудио ва видео маҳсулотларни кўчадаги бирор бир манзили йўқ юридик шахслар сотишаяпти. Бу ҳозирги ëшларимизнинг онггига зарар етказаяпти¸ нотўғри тарғибот қилинаяпти. Диний қўмитанинг рухсатисиз¸ муаллифлик ҳуқуқига эга бўлмаган дисклар ҳам кўпайтирилиб сотилаяпти.
Ҳозир ëшларимиз онггига таъсир қилувчи порнографик дисклар интернетлардан ëзиб олинаяпти асосан. Комиссия аъзолари томонидан интернетларга ҳам кириб¸ порнографияга тўғри келадиган¸ диний-экстремистик характерга эга бўлган аудио ва видео маҳсулотлари йўқ қилинди, дейди Ноиба Ҳикматова.
Тошкентлик Ғофиржон ака исмли суҳбатдошимизнинг айтишича, бу томонда кураш кетаётгани билан иккинчи томонда қалбаки маҳсулотлар савдоси авжига чиқмоқда.
Ғофиржон ака: Ҳар қандай диск топса бўлади.
Озодлик: Буни қаердан топса бўлади?
Ғофиржон ака: Янгиободда бозор борку. Қўйлиққа кетаверишда. Эски Тезиковка эди у. Уни кўчирган. Ўша ердан хоҳлаган дискни топсангиз бўлади. Эротика ҳам¸ боевик ҳам ҳаммасини топса бўлади. Мен ўзим олмаганманку¸ лекин бор.
Озодлик: Демак¸ бунақа дисклар Янгиободдаги бозорда бўлади.
Ғофиржон ака: Ҳа.
Озодлик: Яширинча сотадими¸ қанақа бўлади?
Ғофиржон ака: Менимча¸ яширинча ҳам сотмайди.
Озодлик: Очиқчасига сотиладими?
- Диск кўп бўлади¸ хоҳлаганингизни оласиз. Менимча¸ у ерда ҳеч қанақа контрол йўқ, дейди Ғофиржон ака.
Ноиба Ҳикматова эса мутасаддиларнинг қалбаки маҳсулотларга қарши кураши натижасида жорий йилдаги аҳвол ўтган йилга нисбатан анча яхшиланганини айтади.
- Биз бу тўғрида маълумотга эга бўлсак¸ ўша заҳотиëқ жойига бориб¸ ўрганиш ўтказиб¸ уларнинг устидан жиноий иш қўзғатилиб¸ қанча жойлар ëпилди бугунги кунга келиб. Қанча-қанча дисклар давлатга мусодара қилинди. Олдинги йилгига солиштирганда анча камайган. Ҳозирги пайтда бунинг анча олди олинди, дейди Ноиба Ҳикматова.
Тошкентлик Ғофиржон ака эса қалбаки кассеталар савдоси махсус гуруҳларга қарашли эканини ва шу боис айни соҳа бизнеси гуллаб яшнашини айтади.
- Олиб бориб¸ ëқиб ташлайверади¸ орқасидан чиқиб келаверади. Бунинг фойдаси кўп бўлса керакда. Определëнний круглар қўлида бўлади бунақа ишлар. Ана ўшалар бошқаради бу ишларни. Буни ҳеч ким тўхтата олмайди, дейди Ғофиржон ака.
Тошкентлик кекса журналист Абдуманнон Холжўраев эса айни соҳа бизнеси ҳар доим мартабали кишиларга қарашли бўлганини ва бу борада унинг қўлида тегишли ҳужжатлар борлигини айтади.
-Олдин бу Лола Тиллаевага қарашли эди. Энди буни Зокиржон Алматовга берган ўша кассета савдосини. Зокиржон Алматовнинг тадбиркорлиги мана шунда. Дисклар¸ аудио-видео кассеталар унга берилган. Бу тўғрисида менда ҳужжат ҳам бор. Савдо палатасидан берилган ҳужжат бор менда. Айнан шу ҳужжатда “Зокиржон Алматовга видео¸ аудио касеталар савдоси билан шуғулланиш учун, ҳатто чет элга чиқариш учун ҳам лицензия берилган. Лицензия номери 221/4. Бу бизнеснинг битта томони борда. Кассеталарда порнографиялар ҳам бор. Шунинг учун у ҳамма вақт жиловдаку. Ҳам пулдор бўлади¸ ҳам жилов қўлида, дейдиАбдуманнон Холжўраев.
Тошкентлик кекса журналист тилга олган бу маълумот юзасидан Озодлк ихтиëрида на уларни тасдиқловчи ва на инкор қилувчи фактлар бор.