Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:39

Эркин микрофон - "Ўзбеклар бу ерни ҳаром қилди!"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

деган таъналардан безиб кетдим¸ дея зорланади тўрт йилдан бери Оман султонлигида ўз акаси билан бирга ишлаëтган ўзбекистонлик Лола.

“Эркин микрофон” эшиттиришининг бугунги қаҳрамони бизга Оман султонлигидан СМС йўллаган Баҳром исмли тингловчимизнинг синглиси Лола бўлди.

Баҳром бизга йўллаган SMS хабарида “9 йилдан бери Оманда ишлайман. Шу давр ичида эшитганим бир маломат мени руҳан қийнайди. Бу ерда араб эркакларининг айтишича, гўёки, бизнинг ўзбек аёллари келиб бу давлатни ҳаром қилаётган эмиш. Мен уларга беш қўл баробар эмаску, именно, ўзбек аёллари эмаску, десам, йўқ именно сени юртдошларинг, деб хижолат қилишади. Бу номаъқулчиликларнинг олдини олиш вақти келмадимикин?”, деб ёзибди.

У билан суҳбатлашиш мақсадида қўнғироқ қилиб, унинг синглиси Лолага уланиб қолдик ва бу қиз айни масалада биз билан суҳбатлашиш истагини билдирди.

Лола: Масалан¸ бизлар ишлайдиган жойда кўп ўзбек қизларини кўрамиз. Кўпчилик араблар билан гаплашамиз. Шунақа гапларни кўп эшитамизда. Тўғрисини айтсам¸ баъзи пайтлари одам ўзбекман дейишга уялади. “Ҳамма ўзбеклар бунақа. Сизларнинг қизлар бунақа” дейишади.

Озодлик: Ўзбек қизлари “ўзбекман” дейишга уяладиган даражада кўпми?

Лола: Бу ерда ҳозир ўзбекларимиз бор. Кўпчилик ўзбекларимиз¸ тўғри беш қўл баробар эмас¸ понятно что кўпчилик ўзбеклар ҳаром ишга келади. “Сизларнинг ишларингиз бўлмасин. Нима ишинглар бор бизлар билан?” дейди. Улар шунақа дейдию¸ араблардан эшитаëтган гапингизга ўзингиз нафратланиб кетасиз. Бир хил пайтлари “ўзбекман” дейишга мен уяламан. Бир хил пайт “ўрисман” деб юбораман. “Ҳа¸ ўрис бўлсанг яхши. Ундай¸ бундай” дейди. “Ўзбекман” десангиз¸ “Сен ҳам ўшаларга ўхшагансанда” дейди. Фақат Оманда ишламаганман. Масалан¸ Абу Дабида ишлаганимда¸ худди Ўзбекистонда юргандай юрасиз. “Мана шунча ойлик оламан” десам¸ “Вой нима бу? Керак бўлса¸ мен бу пулни бир ҳафтада топаман” дейди. Мен “Сиз бошқа йўл билан топасиз” дейман. Тўғрисини айтганда¸ улар қиз бола бўлиб келади.

Озодлик: Яъни улар турмушга чиқмаган қизлар бўлганми?

Лола: Ҳа¸ турмушга чиқмаган қизлар. Туалетга¸ у ëққа¸ бу ëққа чиқиб қолсам¸ “Бу давлатга нима учун келдинг? Бу давлатнинг қанақалигини биласан” десам¸ “Энди пул топиш керак. Ўзбекистонда қанақа қийинчилик эканлигини биласиз” дейди. “Қийинчилик бўлса¸ қизлигингизни сотиш учун келиш шарт эмаску. Бошқа иш йўқми?” десам¸ “Йўқ¸ мана шу иш яхши барибир. Босимиз кўпроқ пул топасан деди. Бизларни “кўп нарсалар олиб кетасан” деб олиб келган” дейди. “Ўзингиз биласизми қизлигингизни сотишингизни?” десам¸ “Конечно биламан. Билмаганимда келмас эдим” дейди. Ўзбекистонда бўлсангиз¸ “Мана Арабистонда нималар бўлаяпти. Қизлар алданиб кетаяпти” деб кўрсатишади. Лекин шуларнинг ҳаëтини олиб қарасангиз¸ ҳеч қайси қиз у ëққа алданиб бормаган.

Озодлик: Яъни сиз алданиб келган қизларни учратмагансиз?

- Тўрт йилдан бери ишлаëтган бўлсам¸ алданиб келган битта қиз кўрмадим. Балки бордир. Бор¸ йўқ эмас. Икки фоиз. 98 фоиз қизлар нима ишга келаëтганини билади¸ дейди Лола.

Омандаги меҳмонхоналардан бирининг қошидаги тунги клубда хонандалик қилаётган қаҳрамонимиз Лола ўз иш вақтида бу клубга келиб, фоҳишалик қилаётган ўзбек қизларининг ҳатти-ҳаракатлари, бошқача айтганда, иш фаолиятини кузатади.

У бу манзарани таърифлар экан, ёшгина қизларни бундай йўлга нима олиб келаётганини тушунишга уринишини айтади.

Лола: Қизлар найт клубда (night club) ишлашади. Масалан¸ найт клубга келади¸ ўтиришади. Араблар ҳам кириб ўтирганда¸ масалан битта қизни ëқтириб қолади. Шу қизнинг ëнига боради. У қиз билан гаплашмоқчи бўлса¸ “Боссимга бор” дейди. У боси - қўшмачига боради¸ гаплашади. Қўшмачи хўжайин “Мана шунча пул берасан. Хоҳласанг¸ эрталабгача олиб қол. Хоҳласанг¸ икки соатга олиб кет” дейди. Араб шу пулни беради ва қизни олиб кетади. Қизлар фақат найт клубда ишлайди.

Озодлик: Демак¸ ўзи билан олиб кетади-а?

Лола: Ҳа.

Озодлик: Масалан¸ Ғарб давлатларида расман рухсат берилган фоҳишахоналар бор. У ерда бундай фоҳишахоналар табиий йўқ.¸ шундайми?

Лола: Энди фоҳишахоналар йўқку¸ лекин найт клубда бор. Найт клубда қизлар ишлайди.

Озодлик: Ўзбекистондан бораëтган қизлар¸ ўртача¸ неча ëш атрофида?

Лола: Ҳамма қизларнинг ëши ҳар хил. Катта хотинлар ҳам бор¸ ëш қизлар ҳам бор. Масалан¸ 20-21 ëш¸ мен тенги қизлар. Кўпчилик қизлар Бухоро¸ Самарқанд – четдаги қизларда. Тошкентликлар ҳам бор. Мана шуларнинг нима иш қилаëтганини ота-онаси билмайди. Ота-онасига “Ҳа¸ магазинда ишлаяпман ëки официантка бўлиб ишлаяпман” дейди. Ўшанга ота-онаси ишонадику. Сабаби пули бўлса керак.

Озодлик: Шу қизлар пулга эҳтиëжи бўлса ҳам фоҳишаликни ë қилади¸ ë қилмайди. Сизнинг гапингизга кўра¸ шунча юзлаб қизлар фоҳишаликка ўз хоҳиши билан келаëтган бўлса¸ нима бўлаяпти бугунги кунда сизнинг тенгдошларингиз¸ менинг тенгдошларим? Улар ëппасига фоҳишатабиат бўлиб кетаяптими? Ëки табиати яхшию¸ шароит мажбур қилаяптими? Қандай тушунса бўлади буни?

Лола: Балки бир хиллариники шароит мажбур қилаëтгандир. Масалан¸ Ўзбекистонга бос-қўшмачилар борадику. Биласизми¸ қанақа қилиб тушунтириб беришади Арабистонни? “Борасан¸ тиллали бўлиб келасан” деганга ўхшаган гаплар. Масалан боради¸ қишлоқда қизлардан ким қийналаëтганини кўради. Шу қизни ëнига олиб келади ва “Мана Арабистон давлатига борасан. Тиллали¸ пулли бўлиб келасан. Уйингга шунча жўнатасан” деб роса гапга тўн кийдиришади.

Озодлик: “Тилла топасиз. Пул топасиз” деганда қайси йўл билан топишини айтмайди-а? Ë айтадими?

Лола: Айтади.

Озодлик: “Фоҳишалик қилиб топасиз” деб айтадими?

Лола: Ҳа. Балки ўша қиз қийналгандир. “Ўша ерда кўп пул топарканман. Кўп тилла топарканман” деб келадида бу қизлар ҳам.

Озодлик: Нима деб ўйлайсиз¸ ўзбекистонлик қизлар нега бунақа бўлиб қолди экан?

- Шароит мажбур қилгандир¸ қийинчиликдан келгандир¸ дейди Лола.

Оман султонлигида хонандалик қилаётган суҳбатдошимиз Лолага ҳам кўп бора фоҳишабозлик бизнесини юритаётган шахслар иш таклиф қилган экан.

Аммо, Лола бунга рози бўлмаганини айтади. У 9 йилдан бери бу юртда созандалик қилаётган акаси билан бирга ҳалол ишлаб, пул топиш машаққатига чидаётганинидан хурсанд эканини айтади.

Биз ака-сингилнинг иш куни ва даромади, содда айтганда, мусофирликдаги ҳаёти билан қизиқдик.

Лола: Масалан¸ мен акам билан ишлашга келган бўлсам¸ Ўзбекистонда бир хил жойда иш топаман десангиз ҳам қийналиб қоласиз. Масалан¸ бизларнинг соҳа бўйича ишимиз қийин. Кўп жойда ҳам иш топа олмаймиз. Қийинда барибир. Ўзингиз тушунасиз Ўзбекистонда кўп жойда анақа қила олмайсиз. Биринчидан¸ артистлар кўпайиб кетган. Иккинчидан¸ у-бу жойга бориб ишлайман десангиз¸ бунча ойлик дейди. Шунча ойлик билан нима қиламиз? Қаëққа ишлатамиз?

Озодлик: Сиз олдин Ўзбекистон телевидение ва радиоларида чиқиш қилганмисиз?

Лола: Йўқ. Шу найт клубга ўхшаган жойда ишлаймиз. Кечқурун ишлаймиз¸ эрталаб уйга қайтамиз.

Озодлик: Агар сир бўлмаса¸ қанча топасизлар?

Лола: Мен 600.

Озодлик: Ойига?

Лола: Ҳа.

Озодлик: Бу ўша шароитга камми¸ кўпми?

Лола: Тўғрисини айтсам¸ бу ернинг шароитига кам. Кўчага чиқиб айланиб келаман¸ магазиндан у-бу нарса оламан десангиз¸ ярми кетиб қолади. Хотя бу ерда еб-ичишимиз текин. Шу ишлаган пулимизнинг ҳаммасини уйга жўнатамиз.

Озодлик: Ўзбекистондан бу ëққа келаëтганингизда мана шу иш билан шуғулланишигнизни билиб келгансиз-а?

Лола: Ҳа¸ қўшиқчилик қилишимни билиб¸ Ўзбекистоннинг агенти бўйича келганмиз. Отел билан контракт тузилади. Келасиз¸ ишлайсиз. Отелнинг шароити¸ овқатланишингиз¸ билетларингиз текин.

Озодлик: Қандай кийиниб юрасиз? Кўча-кўйда қанақа юрасиз? Одамларнинг муносабати қанақа?

Лола: Кўчада ўзини националний кийимда. Оддий шимларда юрсангиз ҳам¸ энди ўзимга неудобный. Аëллари қора кийимда юришадику. Биз ҳам шунақада юрамиз.

Озодлик: Мана тўрт йилдан бери шу ердаман¸ деяпсиз. Хурсандмисиз?

- Конечно¸ яхши иш бўлгандан кейин ишлайман¸ нима қиламан. Бу ернинг ҳаволарига нима қилмаганда Ўзбекистон яхши. Ишлаб пул топиш қийин бўлгани учун бу ëққа келганмиз¸ дейди Лола.

***********************

Муҳтарам муштарий агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
XS
SM
MD
LG