Тожикистон молия вазир Сафарали Нажмиддиновнинг билдиришича, Роғун акциялари Россиядан олиб келинган махсус қоғозда, мамлакат ичкарисида тайёрланган.
- Акциялар қиймати 100, 500, 1000 ва 5000 сомоний ( тахминан 22,113, 227 ва 1136 доллар - таҳририят). Шу қийматлардаги 6 миллиард сомоний ( 1.5 миллиард доллар- таҳририят) га тенг 5 миллион дона акция чиқарилди, - деди молия вазири Нажмиддинов.
Расмийнинг маълум қилишича, Роғун акциялари 2010 йилнинг 6 январидан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида сотувга чиқарилади. Бу қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш мажбурий эмас.
Шу тариқа 6 январ Тожикистонда “Роғун ГЭСи қурилиши йўлидаги бирдамлик куни”, деб эълон қилинди.
Роғун акцияларини сотиш мажбуриятини олган “Омонатбанк” масъулларига кўра, Тожикистон ҳудудидаги 583 та дўконда 6 январдан бошлаб акцияларни сотиб олиш мумкин бўлади.
-100, 500 ва 1000 сомонийлик акциялар учун сотиб олувчидан бирор ҳужжат талаб қилинмайди. Аммо қиймати 5 минг сомонийлик акция сотиб олган кишининг ҳужжатлари молия вазирлигида қайддан ўтказилади, - деди “Омонатбанк” раиси ўринбосари Абдуқаҳҳор Қодиров.
Бироқ расмий нега бундай қарор қабул қилинганини шарҳламади.
“Омонатбанк” масъулининг гапига қараганда, Роғун акциялар давлат томонидан кафолатланган. Бу йирик иншоот ишга туширилиб, даромад келтира бошлагач, акция эгалари ўз ҳиссаларини банклардан олишлари мумкин.
Абдуқаҳҳор Қодиров фикрича, ўша пайтда акциялар қиймати бир неча марта ошиши мумкин, зеро жаҳон бозорида электр энергияси нархи кўтарилиб бормоқда.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, 1996 йил Тожикистонда “Сангтўда -1” ГЭСи акцияларни сотиш йўлга қўйилган эди. Ўшанда ҳам акциялар давлат томонидан кафолатлангани ва ГЭС ишга тушгач фойдалар акция эгалари билан баҳам кўрилиши ваъда қилинган эди.
- “Сангтўда”нинг акцияси чиққанида 6 минг Россия пулига олган эдик. Мана неча йил бўлди, “Сангтўда” ишлаяпти, лекин фойдаси нима бўлди, ҳеч хабар йўқ. Менимча, бу қоғозлар ўлик мулк бўлиб қолди, - дер экан, Рудакий туманилик Жаҳонгул Роғун ГЭСи акциясини олмаслигини айтди.
Дарвоқе “Сангтўда -1” гэси ишга тушганига икки йил бўлган эса-да, ҳозирча акция эгаларидан бирортасига фойдаси қайтарилгани кузатилмайди.
Аснода Тожикистон ҳукумати бу ГЭС учун Россия олдида 5 миллион доллар қарздор бўлиб қолмоқда.