Биринчи суҳбатдош:
- Бешта воқеани эслай олмайман. Эсимда қолганлари бор. Тошкентнинг имом-хатибига суиқасд қилинди¸ Андижонда портлаш бўлди¸ отишмами шунақа нарса бўлди.
Озодлик: Иқтисодий-ижтимоий ҳаëтда нима бўлди? Бозор билан боғлиқ бирорта воқеа бўлдими?
- Бозор томондан ҳеч қанақа нима йўқ. Умуман ëпиқ. Ўраб олаяпти ҳамма томонлама. Сиëсий томондан¸ иқтисодий томондан Ўзбекистон билан умуман алоқа йўқ.
Иккинчи суҳбатдош:
- Мана Андижон воқеаларини эшитдик. Милицияхоналарни портлатдими, нималар қилдию. Президентимиз охирги йилларда чет элга чиқмаяптилар. Европа давлатларидан таклиф йўқ. Яқинда бизнинг Шаҳрисабзнинг ҳокими ҳам ўзгарди. Начальник милиция¸ ҳаммаси бир вақтда бўшади. Мустақилликда у қилаяпмиз¸ бу қилаяпмиз дейди. Гапнинг қисқаси халқ учун ижобий томонга ўзгариш йўқ, демоқчиман. Меҳмонхона¸ кўприк¸ йўлларни ҳисобга олмаса¸ яхши томонга ўзгариш йўқ.
Учинчи суҳбатдош:
- Бешта йирик воқеа? Биринчиси¸ туманимизда буғдой плани тўлган кун бўлса керак. Пахта план тўлган кун¸ шоли плани тўлган кун бизлар учун энг яхши кунлар бўлди. Туманимизда қурилишлар бўлиб турибди. Спортлар ривожланиб кетди. Ëшлар учун ҳаммаси яхши. Фақат бир нарсани айта оламан¸ Ўзбекистон халқининг сумка кўтариб бормаган чет давлати қолмаган. Америкада ҳам ўзбек¸ Хитойда ҳам ўзбек¸ Россиянинг 50 фоизи ўзбек¸ Қозоғистон ҳам шу. Буни асосий йирик воқеа десам бўлади.
Тўртинчи суҳбатдош:
- Биринчи йирик воқеа ҳар йил бўлганидек инсон ҳуқуқларининг поймол бўлиши. Бу йил жуда кўп одамлар қамалди. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб қамалди. Айниқса¸ мана яқинда 30 нафар аëлнинг қамалгани. Ўшани айтган бўлардим. Иккинчи воқеа чинорларнинг кесилиши. 100 йил ва ундан ортиқ бўлган чинорларнинг кесилиши. Вақти келганда ҳали жавоб беришади. Учинчиси чўчқа гриппи. Тўртинчиси Ўзбекистоннинг ўзини яна Америка қучоғига отиши. Бешинчиси бу яқинда бўлиб ўтган шармандали¸ кулгили парламент сайловлари.
Азиз муштарий!
Сизнинг хотирингизда 2009 йили Ўзбекистонда содир бўлган қайси воқеалар йилнинг энг муҳим воқеаси сифатида қолди? Улардан бештасини узоқ ўйланмай ëзувга тушира оласизми?
Жавобларингизни кутиб қоламиз.