Россия миграция хизматининг ўтган йили тарқатган хабарига кўра, 2008 йилда қарийб 43 минг қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган. 2009 йил учун бу борада расмий статистика ҳали эълон қилингани йўқ, бироқ қирғиз матбуоти бу кўрсаткич бугунги кунда 48 минг кишига етгани ҳақида ёзмоқда.
Бир неча йилдан буён Россияда ишлаб юрган Қамбар Пусуровнинг айтишича, қирғизистонликлар томонидан Россия фуқаролигини олиш 2007 йилдан бошлаб кўпайган:
- Одамлар фуқароликни вақт шуни тақозо қилгани учун қабул қилишди. Ўзинглар биласизлар, 2007 йил 1 январидан Россия фуқаролигига эга бўлмаган одамларга бозорларда иш бермай қўйишди. Одамлар Россия фуқаролигини ўша йилдан кўпроқ ола бошладилар, деди Қамбар Пусуров.
Айрим мустақил кузатувчилар Россия фуқаролигини олган қирғизистонликларнинг кўпчилиги Қирғизистонда иш ўринлари яратилгач, ўз ватанига қайтишига умид билдирмоқдалар. Уларга кўра, бугунги кунда қирғиз ҳукумати ҳам ўз фуқароларини иш билан таъминлаш учун қатор чора-тадбирларни амалга ошираяпти. Кузатувчилар орадан бир оз вақт ўтгач, бу чоралар ўз натижасини бериши ва қирғизистонликларнинг иш излаб чет давлатларга боришига эҳтиёж қолмаслигига ишонадилар.
Бироқ Россия фуқаролигини олган айрим қирғизистонликлар бу борада бошқача фикрдалар.
Ҳозирда Россия фуқаролигини олиб, жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган Дилшод Қирғизистонга қайтмоқчи эмас.
- Қирғизистонга қайтиш ниятим йўқ. Бу ердан паспорт олиб, Россия фуқароси бўлиб ишлаяпмиз. Бу ерда Россия фуқароси бўлса, яхши ойлик берилади. Бизнинг Қирғизистонда ҳеч нарса қолмади, давлат фақат еяпти. Қирғизистон фуқароларига ҳеч нарса йўқ, дейди Дилшод.
Унинг айтишича, бугунги кунда Россияда хам маошлар миқдори озайган, бироқ:
- Аввал одамлар 15 минг ойлик олаётган бўлса, ҳозир 10 минг бўлиб қолди. Шу сабабли кўпчилик “иш йўқ”, “маошлар озайиб кетди” деб қайтиб кетишаяпти, кўпчилик эса уларнинг ўрнига Россияга ишлагани келяпти, дейди Дилшод.
У Қирғизистонга қайтганлар ҳам ишсизликдан зериккач, яна Россияга қайтишига шубҳа қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати 2008 йилда Марказий Осиё давлатларидан келаётган меҳнат муҳожирлари учун ажратилажак квотани деярли 1,5 баробарга озайтиришини маълум қилган. Бу ҳол 2009-2010 йилларда ҳам сақланиб қолди.
Бундан ташқари, сўнгги йилларда Россияда бу давлат фуқаролигига эга бўлмаган одамларнинг ишга жойлашиши қийинлашгани айтилмоқда.
Бироқ қирғиз расмийлари шу кунда ҳам Россияга ишга кетаётган фуқароларнинг сони озаймаганини, айни пайтда Россияда ишга жойлашиш учун бу мамлакат фуқаролигига эга бўлишга эҳтиёж йўқлигини таъкидламоқдалар.
Қирғизистон меҳнат, миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Айгул Рисқуловага кўра, бугунги кунда Россияда қонунан ишга жойлашган Қирғизистон фуқаролари сони ҳам ортган:
- Муҳожирларимизнинг сони бугунги кунда 250-300 минг ўртасида. Ўзингиз биласиз, миграция масаласи доимий ўзгаришда бўлиб туради. Шу сабабли бир кунда аниқ сонларни айтиш қийин. Айни пайтда қонуний тарзда ишга ўрнашганларнинг сони ҳам ошган. Масалан, Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларини олсак, агарда 3-4 йил аввал қонун доирасида ишга жойлашган муҳожирларнинг сони 50 мингдан ошмаган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 200 минг кишига етди, деди Айгул Рисқулова.
Маълумотларга кўра, Қирғизистонда меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг 8 фоизи ишсиз. Улар сафига ҳар йили мактаб ва олийгоҳларни битирган 60 мингга яқин ёшлар ҳам қўшилмоқда. Уларнинг аксарияти турмуш шароитидан келиб чиққан ҳолда чет давлатларга ишлашга кетишга мажбур бўлаяпти.